1445 йил 23 шаввол | 2024 йил 02 май, пайшанба
Минтақа:
ЎЗ UZ RU EN
Кун ҳадиси

Аллоҳ таоло бандаси тавба қилганда, шу қадар хурсанд бўладики...

19:18 / 16.10.2017 3492 pdf Ўқиш режими + -

Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳийм.
Аллоҳ таолога битмас-туганмас ҳамду санолар бўлсин.
Пайғамбаримизга мукаммал ва батамом салавоту дурудлар бўлсин.

Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам ходимлари Абу Ҳамза Анас ибн Молик ал-Ансорий розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади:

Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам:

“Аллоҳ таоло бандасининг тавбасидан сизлардан бирингиз чўлда йўқолган туясини топиб олганидаги хурсандчилигидан ҳам зиёда шод бўлур”, дедилар.

Муттафақун алайҳ.

Имом Муслимнинг бошқа бир ривоятларида: “Аллоҳ таоло бандаси тавба қилганда, шу қадар хурсанд бўладики, сизлардан бирингизнинг миниб турган туяси чўл ерда қўлидан чиқиб қочса, таоми ва ичимлиги туяда бўлса, у киши туясидан умидини узиб, дарахт соясида ётганида, қарасаки, туяси олдида турган бўлса, унинг тизгинидан ушлаб қаттиқ хурсанд бўлганидан: «Аллоҳим сен менинг бандамдирсан. Ва мен сенинг роббингдирман», деб қаттиқ хурсанд бўлганидан мана (шу тариқа) хатога йўл қўяди”, дейилади.

(Яъни, банда тавба қилса, Аллоҳ таолонинг хурсандчилиги бандасиникидан ортиқроқ бўлади.)

Муаллиф
islom.uz
Мавзуга оид мақолалар
. ,. . . 5936. Ҳасан ибн Али розияллоҳу анҳумодан ривоят қилинадиРасулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламдан қуйидагиларни ёд олдим.Шубҳали нарсани давоми...

1595 11:38 / 05.11.2018
Абу Ҳурайра розияллоҳу анҳудан ривоят қилинадиРасулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам.Аллоҳ халойиқни яратганда бир китобни битди. У китоб Ўз ҳузурида, яъни давоми...

2842 09:05 / 25.05.2018
Ибн Умар розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади .Набий соллаллоҳу алайҳи васаллам.Ҳар бир нарса, ҳатто ожизэсипастлик ва ақллилик ҳам қазои қадар билан,, дедилар,. давоми...

2654 05:17 / 07.07.2017
. ,. . . ,. . ,.6542. Абу Яъло Маъқал ибн Ясор розияллоҳу анҳудан ривоят қилинадиРасулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламни.Бирор бандани давоми...

1582 08:23 / 06.01.2019