1445 йил 23 шаввол | 2024 йил 02 май, пайшанба
Минтақа:
ЎЗ UZ RU EN
Кун ҳадиси

Ҳар бир нарса қазои қадар билан

05:17 / 07.07.2017 2653 pdf Ўқиш режими + -

Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳийм.
Аллоҳ таолога битмас-туганмас ҳамду санолар бўлсин.
Пайғамбаримизга мукаммал ва батамом салавоту дурудлар бўлсин.

Ибн Умар розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади: 

«Набий соллаллоҳу алайҳи васаллам:

«Ҳар бир нарса, ҳатто ожиз(эсипаст)лик ва ақллилик ҳам қазои қадар билан», дедилар». 

Икки шайх ва Имом Молик ривоят қилганлар.

Шарҳ: Пайғамбаримиз соллаллоҳу алайҳи васаллам ушбу ҳадисларида ҳар бир нарса қазои қадар билан бўлишини таъкидламоқдалар. Бунга иймон келтириш мўмин-мусулмон одамнинг Аллоҳга бўлган иймонининг тугал бўлишидир.

Ҳадиснинг охирида кишилар унча эътибор бермайдиган икки нарса–ожизлик ва ақллилик ҳам қазои қадар ила экани айтилмоқда. Албатта, бу нарсалар фитрий, асл табиатда бор нарсалар бўлиб, Аллоҳ таоло ҳар бир инсонни яратиш пайтида ушбу нарсаларни ҳам қўшиб яратади. Одатда, булар инсоннинг дахли йўқ нарсалар ҳисобланади. Аллоҳ кимга ўткир ақл берса, ўткир ақлли бўлади. Аллоҳ бермаса, аксинча бўлади. Фақат инсон ўзига берилган нарсани тўғри ишлатишга масъулдир. Ақли ўтмас одам: «Нимага ақлингни ўткир қилиб олмадинг?» деб сўроқ қилинмайди. Аммо «Нима учун ақлингни яхшилаб ишлатмадинг?» дейилиши мумкин.

Муаллиф
islom.uz
Мавзуга оид мақолалар
Оиша розияллоҳу анҳодан ривоят қилинади.Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам соғлик чоғларида .Ҳеч бир набий жаннатдаги ўз ўрнини кўрмай туриб, ихтиёрига давоми...

1680 15:51 / 25.12.2023
. ,. . . 5881. Нўъмон ибн Башир розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади.Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламнинг шундай давоми...

1734 10:40 / 29.10.2018
Абу Абдуллоҳ Зубайр ибн Аввом розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади.Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам.Бировингизнинг арқонларни олиб, кейин тоққа келиб, ортида давоми...

3009 06:00 / 25.09.2018
Муъоз ибн Жабал розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади .Уфайр номли эшакда Набий соллаллоҳу алайҳи васалламнинг орқаларига мингашиб борар эдим. У зот .Эй Муъоз, давоми...

3780 23:27 / 15.05.2017