1445 йил 24 шаввол | 2024 йил 03 май, жума
Минтақа:
ЎЗ UZ RU EN
Тафсири ҳилол

Бақара сураси, 76-оят

11:55 / 29.09.2017 3166 pdf Ўқиш режими + -

Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳийм.
Аллоҳ таолога битмас-туганмас ҳамду санолар бўлсин.
Пайғамбаримизга мукаммал ва батамом салавоту дурудлар бўлсин.

Иймон келтирганларни учратсалар: «Иймон келтирдик», – дерлар, бир-бирлари билан холи қолганда эса: «Уларга Аллоҳ сизга очган нарса ҳақида Роббингиз ҳузурида сиз билан ҳужжат талашишлари учун гапиряпсизми? Ақл юритмайсизларми?» – дерлар. Бақара 76. 

Шундай сифат эгаларининг иймонга келишидан умидвор бўлиш мумкинми? Улар иккиюзламачи қавмдир.

«Иймон келтирганларни учратсалар: «Иймон келтирдик», – дерлар».

Яъни мазкур иккиюзламачи қавм мусулмонлар билан учрашиб қолганда, «Иймонга келдик, Муҳаммад алайҳиссаломга уммат бўлдик», дейишади. Чунки Тавротда у киши ҳақларида башоратлар бор ва яҳудийлар у зотнинг пайғамбар бўлиб келишларини кутаётган эдилар. Улар «Аллоҳ таоло ўша Пайғамбар туфайли бизни душманларимизга ғолиб қилади», – дейишар эди. Аммо

«...бир-бирлари билан холи қолганда эса: «Уларга Аллоҳ сизга очган нарса ҳақида Роббингиз ҳузурида сиз билан ҳужжат талашишлари учун гапиряпсизми? Ақл юритмайсизларми?» – дерлар».

Яъни яҳудийлар ўзлари ёлғиз қолганларида ўз ичларидан ҳақиқатни ошкор қилганларни сўка бошлар эдилар. Улар: «Аллоҳ сизга очган нарсаларни, яъни Муҳаммад алайҳиссаломнинг пайғамбарликлари ҳақ эканини мусулмонларга айтиб қўясизларми? Ахир унда қиёмат куни булар Аллоҳнинг ҳузурида бу гапни ўзимизга қарши ҳужжат қилиб келтиришади-ку», – дейишарди. Бузуқ табиатлари уларни Аллоҳнинг сифатларини билишдан тўсганлиги худди шу гапларидан намоён бўлади. Улар ўзларича, бу гапларни мусулмонларга айтсак, ўзимизга қарши ҳужжат бўлиб қолади. Айтмасак, ҳужжат бўлмайди», деб ўйлашади. Хўш, улар нима учун бундай қиладилар? Ёки...

Муаллиф
islom.uz
Мавзуга оид мақолалар
Кейин эса сиз шундайсизки, ўзингиз ўзингизни ўлдирасиз ва бир гуруҳингизни диёридан чиқарасиз ҳамда уларга қарши гуноҳ ва душманлик йўлида ёрдам берасиз. Агар давоми...

3504 08:40 / 08.10.2017
Бақара 5. Ана ўшалар Роббларидан бўлган ҳидоят узрадирлар ва ана ўшалар, ўшаларгина зафар топувчилардир.Ким нажот топишни истаса, ўзида тақводорлик сифатларини мужассам қилишга уринсин.

2930 17:55 / 06.05.2017
Сўнг агар талоқ қилса, бундан кейин у аёл токи бошқа эрга тегмагунича унга ҳалол бўлмас. Агар у ҳам талоқ қилса, гар Аллоҳнинг чегараларида туришга ишонсалар, давоми...

3839 22:30 / 11.03.2018
Иймон келтирган ва солиҳ амаллар қилганларга улар учун остларидан анҳорлар оқиб турган жаннатлар борлигининг хушхабарини бер. Ҳар гал уларнинг мевасидан давоми...

4065 14:02 / 04.08.2017