1445 йил 19 шаввол | 2024 йил 28 апрель, якшанба
Минтақа:
ЎЗ UZ RU EN
Ислом

Шайтон васвасасига қарши ўқиладиган дуолар

18:54 / 23.09.2017 16602 pdf Ўқиш режими + -

Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳийм.
Аллоҳ таолога битмас-туганмас ҳамду санолар бўлсин.
Пайғамбаримизга мукаммал ва батамом салавоту дурудлар бўлсин.

Шайтон алайҳи лаъна инсоннинг энг катта душманидир. Унга қулоқ солган одам икки дунё бахт-саодатидан маҳрум бўлади. Шайтоннинг энг кучли қуроли бу васвасадир. Васваса ёрдамида у инсонларни алдаб тўғри йўлдан адаштиради. У доим шай туриб бандани Аллоҳнинг марҳамати ва розилигидан узоқлаштириш мақсадида фурсат пойлайди. Шайтоннинг васвасасидан сақланмоқ ҳамда унинг измида бўлмаслик учун нима қилиш зарур? Ушбу калималар Аллоҳнинг изни ила шайтон васвасасидан сақлайди:

«Аллоҳ номи билан лаънатланган шайтондан паноҳ тилайман».

«Оят ал-Курсий».

«Ёсин» сураси.

«Ихлос», «Фалақ», «Нос» суралари.

«Улуғ Аллоҳга истиғфор айтаман ва Унга тавба қиламан».

«Аллоҳнинг мукаммал калималари билан ҳар бир шайтондан, зарарли ҳашаротлардан ва ёмон кўздан паноҳ тилайман».

«Аллоҳнинг ҳамма калималари билан У яратган нарсаларнинг ёмонлигидан паноҳ тилайман».

«Аллоҳнинг номи билан бошлайман. Аллоҳга таваккул қилдим. Аллоҳдан ўзга куч-қувват йўқдир».

«Аллоҳим! Сен Роббимсан! Сендан ўзга илоҳ йўқ. Мени яратдинг ва мен Сенинг бандангман. Мен қодир бўлганимча Сенинг аҳдинг ва ваъдангдаман. Сендан ўзим қилган нарсаларнинг ёмонидан паноҳ тилайман. Сенинг менга берган неъматингни эътироф қиламан. Мени мағфират қил. Сендан бошқа ҳеч бир зот гуноҳларни мағфират қилмас».

 «Биз ҳам, мулк ҳам Аллоҳники бўлган ҳолда тонг оттирдик. Ҳамд фақат Аллоҳга. У Ягонадир. Унинг шериги йўқ. Эй Раббим, Сендан бу кунда бўладиган яхшиликни ва унга халқ қилинган нарсангнинг яхшисини сўрайман. Ва бу кунда бўладиган ёмонликдан ва унга халқ қилинган ёмонликдан паноҳ тилайман. Эй Раббим! Дангасаликдан, қариликнинг ёмонлигидан, қабр азоби ва жаҳаннам азобидан паноҳ тилайман!»

Муаллиф
islom.uz
Мавзуга оид мақолалар
Диннинг маъномоҳиятини англамоқ керак .Диннинг ҳақиқати, ndash кўринишдан икки сўздан таркиб топган бўлсада, шарҳи узун бир маърузага айланиб кетади. Лекин мен давоми...

14451 17:00 / 24.07.2022
Шариат Ислом динининг амалий қисмини тартибга соладиган, бошқача қилиб айтганда, қонуншунослик қисми эканини ҳамма яхши билади. Баъзилар уни фиқҳ ёки Ислом давоми...

4043 23:13 / 21.04.2017
Аллоҳу акбар Аллоҳу акбар Лаа илааҳа иллаллоҳу валлоҳу акбар Аллоҳу акбар ва лиллааҳил ҳамд. Маъноси Аллоҳ буюкдир, Аллоҳ буюкдир. Аллоҳ таолодан ўзга илоҳ давоми...

3912 16:22 / 07.07.2022
Инсоний табиат ажойибот ва сирасрорларга тўла. Инсон зоти борки, яхшилик билан зикр қилинишни, ўзгалар томонидан эсланишни яхши кўради. Нафақат яхши кўради, балки давоми...

2450 14:00 / 06.05.2023