1445 йил 20 шаввол | 2024 йил 29 апрель, душанба
Минтақа:
ЎЗ UZ RU EN
Тафсири ҳилол

Бақара cураси, 66-оят

09:05 / 16.09.2017 2677 pdf Ўқиш режими + -

Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳийм.
Аллоҳ таолога битмас-туганмас ҳамду санолар бўлсин.
Пайғамбаримизга мукаммал ва батамом салавоту дурудлар бўлсин.

Бас, буни ундан олдингиларга ва кейингиларга бездирувчи иқоб ҳамда тақводорларга мавъиза қилдик. Бақара 66. 

Ушбу хабарлардан Бану Исроилнинг яна икки ахлоқини билиб олиш мумкин.

1. Кўп таъкидлашга қарамай, ўзларига тушган ваҳийдан, илоҳий кўрсатмалардан юз ўгириш.

2. Буйруқ ва қайтариқларга юзаки амал қилган бўлиб, аслида хилоф иш тутиш.

Имом Аҳмад ривоят қилган ҳадисда Набий алайҳиссалом:

«Яҳудийлар қилган ишни сизлар қилманглар, Аллоҳ ҳаром қилган нарсаларни ҳар хил ҳийлалар билан ҳалол ҳисобламанглар», – дейдилар.

Эндиги келадиган оятларда Аллоҳ таоло Бану Исроилга алоқадор бўлган машҳур Бақара (сигир) ҳодисасини эслатиб ўтади. Ушбу сураи кариманинг номи ҳам шундан олинган.

Муаллиф
islom.uz
Мавзуга оид мақолалар
Қачон иймон келтирганларни учратсалар .Иймон келтирдик,, ndash дерлар, шайтонлари билан холи қолганларида эса .Албатта, биз сизлар биланмиз, биз истеҳзо давоми...

3930 12:15 / 04.07.2017
Сўнгра одамлар қайтиб тушган жойдан тушинглар. Ва Аллоҳдан мағфират талаб қилинглар. Албатта, Аллоҳ ўта мағфиратлидир, ўта раҳмлидир. Бақара 199. Ислом тенглик давоми...

3160 08:10 / 06.02.2018
Роббингиздан фазл исташингизда сизга гуноҳ йўқ. Арафотдан қайтиб тушганингизда, Машъарул Ҳаромда Аллоҳни зикр қилинг. Сизни ҳидоятга бошлагани учун У Зотни зикр давоми...

2934 08:56 / 05.02.2018
Бас, зулм қилганлар уларга айтилган сўзни бошқасига алмаштирдилар. Бас, зулм қилганларга фосиқлик қилиб юрганлари туфайли осмондан қақшатқич азоб туширдик. давоми...

2948 09:05 / 07.09.2017