1445 йил 23 шаввол | 2024 йил 02 май, пайшанба
Минтақа:
ЎЗ UZ RU EN
Тафсири ҳилол

Бақара cураси, 62-оят

09:25 / 10.09.2017 3799 pdf Ўқиш режими + -

Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳийм.
Аллоҳ таолога битмас-туганмас ҳамду санолар бўлсин.
Пайғамбаримизга мукаммал ва батамом салавоту дурудлар бўлсин.

Албатта, иймон келтирганлар, яҳудий бўлганлар, насоролар ва собиийлардан кимки Аллоҳга ва охират кунига иймон келтирса ва солиҳ амал қилса, уларга Робблари ҳузурида ажрлари бордир. Уларга хавф йўқ ва улар маҳзун ҳам бўлмаслар. Бақара 62. 

Ояти каримадаги «иймон келтирганлар»дан мурод мусулмонлардир.

«Яҳудий бўлганлар» Бану Исроилдир. Яҳудийнинг икки тоифаси бор: биринчиси – Аллоҳга қайтган, иккинчиси – Яҳудонинг фарзандлари.

«Насоролар» деганда эса Ийсо алайҳиссаломга иймон келтирганлар тушунилади. Улар у кишига ёрдам берганлари учун «насоро» («ёрдам берувчилар») деб ном олганлар.

«Собиийлар» деб, Пайғамбаримиз келишларидан олдин араб мушрикларидан бир гуруҳи ўз қавмларининг буту санамларга сиғинишларини ёқтирмай, ўзлари янги ақийда ахтариб, охири, Иброҳим алайҳиссалом динида юрамиз, деб қавмларидан ажраб чиққан кишиларга айтилади. Бу номни уларга мушриклар берган бўлиб, «Оталарининг динидан бурилганлар» деган маънони англатади.

Ояти карима юқорида зикр қилинганлардан ким Аллоҳга ва қиёмат кунига иймон келтириб, яхши амалларни қилган бўлса, ўша ажр олади, олдинда уни хавф-хатар кутмайди, ўтган ишларга хафа бўлмайди, деган тушунчани бермоқда. Яъни ажр олиш учун, қиёматда хавфда қолмаслик учун, бўлиб ўтган ишлардан хафа бўлмаслик учун бирор ирққа мансублик шарт эмас. Балки иймону яхши амал бўлса, кифоядир.

Албатта, бу ҳукм Муҳаммад алайҳиссалом пайғамбар бўлиб келгунларича бўлган муддатга тааллуқлидир. У зоти бобаракот пайғамбар бўлганларидан сўнг ҳамма у кишига иймон келтириши шарт. Ким у кишига иймон келтирмаса, кофир бўлади ва азоб-уқубатга лойиқ кўрилади. Ажру савобдан маҳрум бўлади.

Имом Муслим ривоят қилган ҳадисда Муҳаммад алайҳиссалом:

«Менинг нафсим қудрат қўлида бўлган Зот ила қасамки, ушбу умматдан бирор киши – яҳудийми, насронийми, мен ҳақимда эшитса-ю, менга юборилган нарсага иймон келтирмаса, дўзах аҳлидан бўлади», – деганлар.

Муаллиф
islom.uz
Мавзуга оид мақолалар
Қадр кечасининг фазилатиУ кеча ёмонлик ва озор беришдан холи бўлган бир кечадир. Аллоҳ таоло бу ҳақдаquotУ кеча то тонг отгунча тинчликомонликдирquot, деб айтган. Қадр сураси, 5оят.

3757 18:06 / 21.06.2017
Сизлардан бирортангиз хурмолари ва узумлари бор, остидан анҳорлар оқиб турган, ўзи учун у ерда барча мевалар мавжуд бўлган боғи бўлсаю, заиф зурриёти бўлиб, давоми...

3573 09:50 / 21.04.2018
Сендан нимани нафақа қилишни сўрарлар. .Нафақа қилган яхшилигингиз отаонага, қариндошларга, етимларга, мискинларга ва йўқсил йўлчига бўлсин. Нимаики яхшилик давоми...

3532 14:40 / 22.02.2018
.Нисо, 162. Лекин улардан илмда мустаҳкам бўлганлари ва мўминлари сенга нозил қилинган нарсага ва сендан олдин нозил қилинган нарсага иймон давоми...

2811 14:42 / 02.06.2017