1445 йил 24 шаввол | 2024 йил 03 май, жума
Минтақа:
ЎЗ UZ RU EN
Кун ҳадиси

У зотнинг амаллари доимий эди

09:05 / 02.09.2017 3266 pdf Ўқиш режими + -

Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳийм.
Аллоҳ таолога битмас-туганмас ҳамду санолар бўлсин.
Пайғамбаримизга мукаммал ва батамом салавоту дурудлар бўлсин.

Оишадан: 

«Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламнинг маълум кунларга бирор нарсани хос қилиб қўйиш одатлари бор эдими?» деб сўралди. 

«Йўқ! У зотнинг амаллари доимий эди. Сизлардан қай бирингиз Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам қодир бўлган нарсага қодир бўла олар эди», дедилар». 

Учовлари ривоят қилганлар. 

Шарҳ: Бу ҳадиси шарифда Оиша онамиздан Пайғамбаримиз соллаллоҳу алайҳи васалламнинг одатлари ҳақидаги баён келмоқда.

Саҳобаи киромлар доимий равишда Оиша онамиздан турли нарсаларни сўраб туришар эди. У киши жуда кўп нарсаларни билар эдилар. Пайғамбаримиз билан доимо бирга бўлиш, етук ақл соҳибаси бўлиш Оиша онамизга кўп нарсаларни билиб олиш имконини берган эди. Пайғамбаримиз соллаллоҳу алайҳи васалламдан кейин ҳам кўп нарсаларда, катта саҳобалар еча олмай қолган масалаларда ҳам Оиша онамизга мурожаат қилинар эди. Ана шундай пайтларда Пайғамбаримиз соллаллоҳу алайҳи васалламнинг одатлари ҳақида ҳам сўрар эдилар. Шундай саволларнинг бирида:

«Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламнинг маълум кунларга бирор нарсани хос қилиб қўйиш одатлари бор эдими?» деб сўралди.

Яъни, маълум бир куни, маълум бир ибодатни хос қилиб қўйишни одат қилган эдиларми, деб сўралди. Оиша онамиз:

«Йўқ», деб жавоб бердилар.

Демак, Расули акрам соллаллоҳу алайҳи васалламнинг бундай одатлари бўлмаган. Унда қандай бўлган? Бу саволга жавоб Оиша онамизнинг жавоблари давомида келади:

«У зотнинг амаллари доимий эди».

Яъни, бир кун амал қилиб, бошқа куни ташлаб қўймас эдилар. Оз бўлса ҳам, бардавом амал қилар эдилар.

«Сизлардан қай бирингиз Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам қодир бўлган нарсага қодир бўла олар эди», дедилар.

Яъни, қайси бирингиз ана шундай доимий равишда амал қила олар эдингиз.

Ушбу ҳадиси шарифдан олинадиган фойдалар:

1. Олима аёллардан илм сўраш мумкинлиги.

2. Оиша онамизнинг фазллари.

3. Пайғамбаримиз соллаллоҳу алайҳи васалламнинг маълум кунларни хос қилиб, бирор нафл ибодат учун ажратмаганликлари.

4. У зот соллаллоҳу алайҳи васаллам бир ишни қилсалар, доимий равишда қилганликлари.

5. Бошқа кишилар ҳар қанча уринсалар ҳам, у зотнинг даражасига ета олмаслиги.

Муаллиф
islom.uz
Мавзуга оид мақолалар
Умар ибн Хаттоб розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади.Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам бир неча асирлар ҳузурига бордилар. Улар орасида бир асир хотин бор эди. давоми...

3462 09:00 / 24.05.2018
564 . . . , . . ,. . 5641. Абу Ҳурайра розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади.Бир киши Набий соллаллоҳу алайҳи давоми...

1543 09:21 / 07.10.2018
Ибн Умар розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади .Набий соллаллоҳу алайҳи васаллам.Ҳар бир нарса, ҳатто ожизэсипастлик ва ақллилик ҳам қазои қадар билан,, дедилар,. давоми...

2655 05:17 / 07.07.2017
. ,. . .Расулуллоҳ алайҳиссалом .Жоним қўлида бўлган Зот ила қасамки, имомларингизни ўлдирмагунингизча, бирбирингизга қилич кўтармагунингизча, давоми...

1305 19:37 / 15 февраль