1445 йил 24 шаввол | 2024 йил 03 май, жума
Минтақа:
ЎЗ UZ RU EN
Ҳаж

Қурбонликнинг савоби

11:12 / 28.08.2017 7245 pdf Ўқиш режими + -

Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳийм.
Аллоҳ таолога битмас-туганмас ҳамду санолар бўлсин.
Пайғамбаримизга мукаммал ва батамом салавоту дурудлар бўлсин.

Оиша розияллоҳу анҳодан ривоят қилинади:

«Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам шундай дедилар: «Одамзот қурбонлик куни қон оқизишдан кўра Аллоҳга маҳбуброқ иш қилган эмас. Қиёмат куни улар (қурбонлик қилинган ҳайвонлар) шохи, жуни ва туёқлари билан келишади (ва гувоҳлик беришади. Қурбонлик сўйилган пайтда) қон ерга тушмай туриб (унинг савоби) Аллоҳнинг ҳузурига етиб боради. Уни чин кўнгилдан қилинглар».

Термизий ривоят қилган.

1. Ҳайит ва ундан кейинги уч кунда – ташриқ кунларида қурбонлик қилишга имконияти бор бўла туриб, ўзларини унинг ажридан маҳрум қилаётганларга қурбонлик қилиш лозимлигини таъкидлаймиз.

2. Бу кунларда фақирларга садақа қилиш, аҳли оилага кенгчилик қилишнинг ажри улуғдир. Аммо бу ишлар қурбонликнинг ўрнини босмайди, чунки Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам жуда кўп ҳадисларида садақа қилиш билан бирга қурбонлик қилишга алоҳида буюрганлар.

3. Қурбонлик қилишни истаган, лекин қурбонлик қилишга қурби етмаганларга маслаҳат: оиладаги фарзандлар бир қурбонликка ярайдиган жонлиқнинг пулини тўплаб, отасига ёки онасига ҳадя қилишсин. Ота ёки она бу пулга бир жонлиқ олиб, қурбонлик қилсин. Сўяётганда «Аллоҳим, бу қурбонлик менинг ва менга бу жонлиқнинг пулини ҳадя қилган оила аъзоларимнинг номидан. Уни биздан қабул қилгин», деб сўйсин. Шу зайлда ҳар йили навбат билан оила аъзоларининг бирига жонлиқнинг пулини ҳадя қилиб боришсин. (Бу иш мажбурий эмас, балки қурбонлик қилишга қодир бўлмаганлар учун бир имконият, холос). 

4. Фуқаҳолар «Қўйда шерик бўлиш жоиз эмас», дейишган, яъни икки ва ундан кўп одам шерик бўлиб, қўйни қурбонлик қилиши жоиз эмас. Юқорида зикр қилган масалада эса шериклик йўқ, чунки унда жонлиқнинг пулини тўплаб, бир одамга ҳадя қилинади.

 

Аллоҳ таоло сизу биздан солиҳ амалларни қабул айласин!

 

Доктор Муҳаммад Содиқ Дарвеш 

Муҳаммад Али Муҳаммад Юсуф таржимаси

Муаллиф
islom.uz
Мавзуга оид мақолалар
Аллоҳ таолонинг баъзи кунларни бошқа кунлардан кўра ортиқроқ ва афзалроқ қилиб қўйиши бандаларига савобларини кўпайтириб олишлари учун берган давоми...

5041 06:00 / 19.06.2023
Аллоҳ таоло Каломи мажидида Тонгга қасам, ўн кечага қасам... деган Фажр, 1, 2.Саҳиҳ қавлларга кўра, оятдаги ўн кечадан мурод зулҳижжа ойининг аввалги ўн давоми...

4895 05:11 / 14.08.2018
. ,. .Абдуллоҳ розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади.Набий соллаллоҳу алайҳи васаллам шундай дедилар .Кетмакет ҳаж ва умра қилинглар, чунки бу иккиси давоми...

2438 17:00 / 07.08.2019
Мансакул мутавасситrdquo китобининг соҳиби шайх АсСанадий раҳматуллоҳи алайҳ айтади1. Ҳаж ибодатига борувчи киши учун аввало ҳажни холис Аллоҳ учун ният қилмоғи давоми...

3123 05:00 / 16.01.2017