1445 йил 25 шаввол | 2024 йил 04 май, шанба
Минтақа:
ЎЗ UZ RU EN
Ҳаж

Ҳаж ва Умра ибодати туфайли инсон гуноҳлардан пок бўлади

17:00 / 07.08.2019 2439 pdf Ўқиш режими + -

Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳийм.
Аллоҳ таолога битмас-туганмас ҳамду санолар бўлсин.
Пайғамбаримизга мукаммал ва батамом салавоту дурудлар бўлсин.

عَنْعَبْدِ اللهِ رَضِيَ اللهُ عَنْهُ، عَنِ النَّبِيِّﷺ قَالَ: «تَابِعُوابَيْنَ الْحَجِّ وَالْعُمْرَةِ؛ فَإِنَّهُمَا يَنْفِيَانِ الْفَقْرَ وَالذُّنُوبَ، كَمَا يَنْفِي الْكِيرُ خَبَثَ الْحَدِيدِ وَالذَّهَبِ وَالْفِضَّةِ، وَلَيْسَ لِلْحَجَّةِ الْمَبْرُورَةِ ثَوَابٌ إِلَّا الْجَنَّةُ». رَوَاهُ التِّرْمِذِيُّوَالنَّسَائِيُّ.

Абдуллоҳ розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади:

«Набий соллаллоҳу алайҳи васаллам шундай дедилар: «Кетма-кет ҳаж ва умра қилинглар, чунки бу иккиси темирчининг босқони темир, олтин ва кумушнинг кирини кетказганидек (ҳаж ва умра қилувчидан) фақирлик ҳамда гуноҳларни кетказади. Ҳажжи мабрурнинг савоби жаннатдан бошқа нарса эмас».

Термизий ва Насоий ривоят қилишган.

Гуноҳлардан покланишга сабаб бўлувчи ҳаж қандай бўлади?

عَنْ أَبِيهُرَيْرَةَ رَضِيَ اللهُ عَنْهُ، عَنِ النَّبِيِّﷺ قَالَ: «مَنْحَجَّ لِلَّهِ فَلَمْ يَرْفُثْ وَلَمْ يَفْسُقْ رَجَعَ كَيَوْمِ وَلَدَتْهُ أُمُّهُ». رَوَاهُ الْبُخَارِيُّ.

Абу Ҳурайра розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади:

«Набий соллаллоҳу алайҳи васаллам шундай дедилар: «Ким Аллоҳ учун ҳаж қилиб, фаҳш сўз айтмаса ва фисқу фасод қилмаса, худди онасидан янги туғилгандек бўлиб қайтади». 

Бухорий ривоят қилган.

Ҳаж ва Умра қилувчининг дуоси мақбулдир

 

عَنْ أَبِىهُرَيْرَةَ رَضِيَ اللهُ عَنْهُ، عَنِ النَّبِيِّﷺ قَالَ: «الْحَاجُّوَالْعُمَّارُ وَفْدُ اللهِ، إِنْ دَعَوْهُ أَجَابَهُمْ، وَإِنِ اسْتَغْفَرُوهُ غَفَرَ لَهُمْ». رَوَاهُ ابْنُمَاجَهْ.

Абу Ҳурайра розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади:

«Набий соллаллоҳу алайҳи васаллам шундай дедилар: «Ҳаж ва умра қилувчи Аллоҳнинг меҳмонидир. Аллоҳга дуо қилсалар, дуоларини ижобат қилади. Ундан мағфират сўрасалар, уларни мағфират қилади». 

Ибн Можа ривоят қилган. 

 

«Мўминнинг умр сафари» китобидан

Муаллиф
Шайх Муҳаммад Содиқ Муҳаммад Юсуф
Мавзуга оид мақолалар
1620. Абу Ҳурайра розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади.Набий соллаллоҳу алайҳи васаллам.Ким менга салом берса, албатта, Аллоҳ менга руҳимни қайтаради ва мен унга алик давоми...

5198 19:57 / 21.08.2017
Биринчи кунЗулҳижжанинг 8куни ҳажнинг биринчи кунидир. Бу куннинг амали шуки, Маккаи Мукаррамада бомдод намози ўқилгандан сўнг Минога йўл олинади. Минода пешин, давоми...

1324 14:00 / 17.06.2023
Алҳамдулиллаҳ. Вас солату вас саламу ала Росулиллаҳ. Биз ушбу мақолада ҳажжи мабрурга эришиш йўллари ҳақида сўз юритамиз. Саййидимиз Муҳаммад соллаллоҳу алайҳи давоми...

5110 05:00 / 16.01.2017
Ҳар йили беш мингдан зиёд юртдошимиз ҳажга бориб келади. Улар дунёдаги миллионлаб диндошлари қатори Ислом илк бор индирилган табаррук юртга бориб, зиммаларидаги давоми...

5887 11:50 / 11.09.2017