1445 йил 21 шаввол | 2024 йил 30 апрель, сешанба
Минтақа:
ЎЗ UZ RU EN
Мақолалар

Жиддий имтиҳон

07:10 / 08.08.2019 1432 pdf Ўқиш режими + -

Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳийм.
Аллоҳ таолога битмас-туганмас ҳамду санолар бўлсин.
Пайғамбаримизга мукаммал ва батамом салавоту дурудлар бўлсин.

Сулаймон ибн Ясор ҳаж ниятида бир дўсти билан йўлга чиқди. Улар Абво деган жойда дам олиш учун тўхташди. Шериги хуржунни олиб, бирор егулик олиб келиш учун бозорга кетди. Сулаймон чодирда қолди. У кўркам юзли, тақводор одам эди. Тоғнинг тепасида юрган бир аёл уни кўриб қолиб, унинг ёнига тушиб келди. У бошига паранжи ёпган, қўлида қўлқопи ҳам бор эди. Аёл Сулаймоннинг рўпарасига келиб тўхтаб, паранжисини ечди. Унинг юзи ойдек гўзал эди. Сулаймонга: «Мени таклиф қилмайсизми?» деди. Сулаймон уни таом сўраяпти деб ўйлаб, бирор нарса бериш учун дастурхонни оча бошлаган эди, аёл: «Мен сиздан таом эмас, эркакнинг аёлга бўладиган таклифини хоҳлаяпман», деди. Сулаймон: «Сени менга иблис жўнатдими?» деди. Сўнг бошини тиззасига қўйиб, йиғлаб юборди. У тинмай йиғлайвергач, аёл паранжисини бошига ташлаб, қайтиб кетди.

Бироздан сўнг Сулаймоннинг шериги бозордан қайтиб келиб, унинг кўзлари йиғидан шишиб кетганини кўриб, сабабини сўради. Сулаймон: «Тинчлик, қизчамни соғиниб кетдим-да», деди. Дўсти унинг бу гапига ишонмай: «Қизинг билан хайрлашганинга энди уч-тўрт кун бўлди-ку? Йўқ, бу ерда бошқа гап бор, нима бўлди?» деди. У сўрайвергач, Сулаймон унга аёл билан бўлган воқеани айтиб берди. Буни эшитиб, дўсти ҳам қўлидаги хуржунни қўйиб, ҳўнграб йиғлай бошлади. Сулаймон унга: «Сен нега йиғлаяпсан?» деди. Дўсти: «Сендан кўра мен кўпроқ йиғлашим керак. Чунки сенинг ўрнингда бўлганимда сабр қила олмас эдим», деди. Иккиси узоқ йиғлашди.

 

«Солиҳлар гулшани» китобидан

 

Мавзуга оид мақолалар
15. Рамазон сабрбардош ойидир.Рўза тутиб, бир қатор ноқулайликларга, машаққатларга қарамай, ўзининг энг муҳим эҳтиёжларини тийган киши сабр ва чидамнинг энг юқори давоми...

1262 16:00 / 29.04.2020
Африка... Коинотнинг энг жазирама ушбу ери ҳақида нималарни биламиз Энг ноёб жониворлару, инсон қадами етмаган манзиллар, цивилизацияни четлаб ўтаётган давоми...

2509 15:00 / 26.05.2021
Бизга ёқмайдиган ишларда ҳам ҳамд айтиладиган Аллоҳга ҳамдлар бўлсинМен ҳам сизга ўхшаб ўзим амал қилмаган нарсаларни кўп гапираман. Бомдод намози ҳақида давоми...

1954 12:00 / 20.11.2021
Бусра шаҳри, бу шаҳар Бусра Шомий ҳам деб аталади. Бу табаррук шаҳар Суриянинг Дамашқ шаҳридан 140 км. узоқликда жойлашган. Шаҳар милоддан олдинги 14 асрда ҳукмронлик давоми...

3312 06:41 / 07.08.2018