1445 йил 7 зулқаъда | 2024 йил 15 май, чоршанба
Минтақа:
ЎЗ UZ RU EN
Мақолалар

Шайтонга энг яқин ҳолатлар

14:13 / 30.05.2020 18064 pdf Ўқиш режими + -

Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳийм.
Аллоҳ таолога битмас-туганмас ҳамду санолар бўлсин.
Пайғамбаримизга мукаммал ва батамом салавоту дурудлар бўлсин.

Юрагимиз шайтон ҳар томондан кириб олишга уринадиган қалъадир. У инсон қалбига эгалик қилиш учун турли найрангларга қодир. Аммо нақадар маккор бўлмасин, шайтонни қалбимизга киритиш ёки киритмасликни фақат ўзимиз ҳал қиламиз.

Қалбнинг шайтонга қўл келадиган заифликларини ўрганилмагунча, ундан ҳимоя қилиш амаллари мукаммал бўлмайди.

Ғазаб ва эҳтирос

Ғазаб — инсонни енгадиган кучли туйғулардан бири. Ғазаб одамдаги ҳамма яхши нарсаларни яксон қилади. Дарғазаб инсон қалбидаги яширин нозик торлардан бири шайтон томонга қараб титраб туради.

Бундан ташқари, инсон ғазабланганда, шайтон қўлидаги ўйинчоққа айланади, натижада иродаси сустлашиб, нафсга қуллик майли пайдо бўлади.

Ҳасад ва бахиллик

Ҳасад ва бахиллик туну кундек нарса, бири албатта иккинчисини дунёга келтиради ва инсонни мутлақ диёнатсиз қилиб қўяди. Ҳасад Аллоҳга ношукурлик ва Парвардигор насиб этган мавқедан норозилик туфайли юзага келади. Инсон ҳасадланаётган пайти Аллоҳни унутади, демак, шайтон измига юради.

Бахиллик – ҳасад натижаси ва биздаги бор нарсаларнинг бари Аллоҳга тегишли экани ҳамда ундан келишини англамасликдир.

Кўп ейиш

Айримлар овқат ейиш қандай қилиб инсонни шайтонга эш қилиши мумкинлигини тушунмайдилар. Ислом мусулмонларга ҳар нарсада меъёрни билишни буюради, чунки ҳаддан ортиқлик бўйсунмасликка, нафсга қулликка олиб келади ва инсонни шубҳали ишларни қилишга ундайди.

Шошқалоқлик

Ҳадисда шундай дейилган: “Мулоҳазакорлик ва андиша Аллоҳдан, шошқалоқлик ва сабрсизлик шайтондандир”.

Инсон шошиб қилишга уринган ҳар қандай иш шайтоннинг найрангидир. Шошмашошарлик кейин афсусга сабаб бўладиган оқибатларга олиб келади. Парвардигор бандаларга ақл берган, албатта, ундан фойдаланишлари, ҳар бир сўз, амални ўйлаб қилишлари ва қизғинлик қурбонига айланмаслик учун.

Камбағалликдан қўрқиш

Камбағалликдан қўрқиш инсонларнинг пулга катта маъно бериб юборишлари ва Аллоҳга келажакларини ишонмасликлари натижасида юзага келади.

Аллоҳ Қуръонда шундай деган: « Шайтон сизга фақирликни ваъда қиладир ва фаҳш ишларга буюрадир. Аллоҳ сизга Ўзидан мағфират ва фазлни ваъда қиладир. Ва Аллоҳ қамрови кенгдир, ўта билувчидир.» (2-сура, 268-оят).

Меъёрдан ортиқлик

Юқорида таъкидланганидек, Ислом – бу ҳар нарсада меъёр дегани. Меъёрдан ошиш таассуб ва ортиқчаликка олиб келади, бу инсонни тўғри йўлдан оздиради ва уни шайтон ихтиёрига топширади.

Парвардигор Қуръонда шундай дейди: « Ана шундай қилиб, одамлар устидан гувоҳ бўлишингиз ва Расул устингиздан гувоҳ бўлиши учун сизларни ўрта уммат қилдик » (2-сура, 143-оят).

Бошқалар ҳақида ёмон хаёлга бориш

« Эй иймон келтирганлар! Кўп гумонлардан четда бўлинглар, чунки баъзи гумонлар гуноҳдир. » (49-сура, 12-оят).

Ислом инсонлар ҳақида ёмон гумонга боришни тақиқлайди ва улар ҳақида ҳулқи ва очиқ амалларига кўра хулоса чиқаришни буюради. Шунингдек, ҳукм чиқариш ҳам тақиқланади, илло бу Аллоҳга ва фақат Ўзига хосдир.

Қоралаб, гумон қилиб, бировнинг қайғусидан шодланар экан инсон бошқалар билан бирга ўзига ҳам зулм қилади, асосийси, ўзига шайтонни раҳнамо билиб Ҳақ йўлидан чиқади.

Аллоҳ қалбларимизни шайтон найрангларидан сақласин ва имонимизни мустаҳкам қилсин! Омин!

Манба
islom.uz
Мавзуга оид мақолалар
Улуғ устоз, фазилатли шайх Муҳаммад Содиқ Муҳаммад Юсуф ҳазратлари орамизда бўлганларида бугун 68 ёшни қаршилаган бўлар эдилар. Аллоҳ у кишини раҳматига давоми...

3462 15:50 / 04.04.2020
Ҳафс ибн Умар Жаъфарий айтади .Довуд Тоий бетоб бўлиб қолди. У жаҳаннам зикр қилинган бир ояти каримани кечаси билан такрортакрор ўқиб, эрталаб бетоб бўлиб давоми...

2893 07:30 / 21.02.2019
Абдуллоҳ ибн Солиҳ Ажлий айтади .Абдуллоҳ ибн Масъуднинг ўғилларидан бири Ибн Саммокнинг илм ҳалқаларига қатнашар, аммо одатда бўлиб турадиган баҳсмунозараларга давоми...

1346 08:00 / 05.05.2020
Мусулмон савдогар бағрикенг, осонликни истайдиган, баъзи нарсаларни ўтиб юборадиган бўлади. . ,. .Жобир розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади.Набий давоми...

2059 20:10 / 31.08.2019
Аудиолар

121376 11:58 / 10.10.2018
«Ҳилол» журнали
Китоблар

42880 14:35 / 11.08.2021