1445 йил 21 шаввол | 2024 йил 30 апрель, сешанба
Минтақа:
ЎЗ UZ RU EN
Рамазон-1438

Ғаниматли дамлар

18:40 / 10.06.2017 4595 pdf Ўқиш режими + -

Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳийм.
Аллоҳ таолога битмас-туганмас ҳамду санолар бўлсин.
Пайғамбаримизга мукаммал ва батамом салавоту дурудлар бўлсин.

Рамазон ойи ойларнинг энг фазилатлисидир. Рамазоннинг охириги ўн кечаси Зулҳижжа ойининг илк ўн кечасидан кўра фазилатлироқдир. Чунки ушбу кечаларда Қадр кечаси бордир. Зулҳижжа ойининг илк ўн кунининг кундузлари Рамазон ойининг охириги ўн кунининг кундузларидан афзалдир.Чунки уларда Қурбон байрами бордир. Жумъа куни ҳафта кунларининг энг фазилатлиси бўлса, Қурбон байрами куни йил кунларининг энг фазилатлисидир. Қадр кечаси эса, йил кечаларининг энг фазилатлисидир.

 

Қадр кечасининг фазилати

Қадр кечаси қадри улуғ бўлган кечадирки, унда ҳар бир ҳикматли, аниқ ишлар ажратилиб, ҳал қилинади ва ўша йилдаги ризқи рўзлар, ажаллар ва воқеаю ҳодисалар белгиланади.

Қадр кечаси Рамазоннинг охириги ўн кечасининг тоқ кечаларида бўлади, деб умид қилинади. Янада таъкидлироғи, йигирма еттинчи кечадир.

Аллоҳ таоло бандалар кўпроқ ибодат қилсинлар ва кўпроқ ажру савобга эга бўлсинлар, дея худди жумъа кунидаги дуолар мустажоб бўлган вақтни яширгани каби Қадр кечасини Рамазоннинг охириги кечаларига яширди. 

 

Қадр кечасининг хусусиятлари

Қадр кечаси минг ойдан, яъни 83 йилу, 4 ойдан ҳам яхшироқдир. Шундай экан, бу кечани ибодат, зикр, истиғфор, дуоларни кўпайтириш билан бедор ўтказиш, иҳё қилиш мустаҳабдир.

Аллоҳ таоло марҳамат қилади: «Албатта Биз у (Қуръон)ни Қадр кечасида нозил қилдик.  Қадр кечаси нима эканлигини сенга нима билдирди? Қадр кечаси минг ойдан яхшироқдир. «Қадр» Унда фаришталар ва Руҳ Роббларининг изни билан барча ишлар учун тушадир. У то тонг отгунича салом бўлиб турадир»  (Қадр сураси, 1−5-оятлар).

Абу Ҳурайра розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади. Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва саллам айтадилар: «Ким Қадр кечасини иймон билан  ва Аллоҳ таолодан савоб умид қилиб, ибодат билан бедор ўтказадиган бўлса, ўтган гуноҳлари кечириб юборилади» (Муттафақун алайҳи).

Оиша розияллоҳу анҳо: «Эй Аллоҳнинг расули! Агар Қадр кечасига мувофиқ келсам, нима деб дуо қилай?» деди. У зот: «Аллоҳумма иннака афуввун туҳиббул афва, фаъфу анний” (Эй Аллоҳ, Сен кечиришни яхши кўрадиган кечиримли Зотсан, мени кечиргин!) дегин», дедилар (Аҳмад ва Ибн Можа ривояти).

Муаллиф
islom.uz
Мавзуга оид мақолалар
Муборак Рамазон ойи ҳам тугамоқда. Аллоҳ таолонинг нурлари билан қамраб олинган ойлар ичида энг улуғи билан видолашамиз. Рамазонда қилган амалларимизни таҳлил давоми...

3205 16:44 / 01.07.2017
Аллоҳ таоло Ўзининг Китобида айтганидек, рўза уммати Муҳаммадияга аввал ўтган умматлардан ўрнак ўлароқ фарз қилинган. Оятдаги .сиздан аввалгиларга фарз давоми...

4151 16:55 / 27.05.2017
Арабча .эътикоф, сўзи .лозим тутиш, туриб қолиш, маъноларини билдиради. Эътикоф ndash банданинг Аллоҳ таолога қурбат ҳосил қилиш ва ибодат нияти билан масжидда давоми...

4257 17:25 / 16.06.2017
Рўзадор ўз рўзасини барча қадрини туширадиган, ажрини кетказадиган ишлардан сақламоғи лозим. Набий алайҳиссалом бундай дедилар .Албатта, умматимдан муфлис давоми...

3847 11:31 / 24.06.2017