1445 йил 24 шаввол | 2024 йил 03 май, жума
Минтақа:
ЎЗ UZ RU EN
Савол жавоб

Шак куни рўза тутса бўладими?

03:27 / 29.05.2017 3384 pdf Ўқиш режими + -

Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳийм.
Аллоҳ таолога битмас-туганмас ҳамду санолар бўлсин.
Пайғамбаримизга мукаммал ва батамом салавоту дурудлар бўлсин.

Савол: Шак куни рўза тутса бўладими?

Жавоб: Шайх Муҳаммад Содиқ Муҳаммад Юсуф

 Шак куни нафл рўза тутмоқ одатда тутиладиган рўзасига тўғри келиб қолганлар ва хос кишилар учун афзалдир. Улардан бошқалар кундузнинг ярмидан кейин оғизларини очадилар.

Шак куни Рамазондан бошқа вожиб рўзани ният қилиш макруҳдир.

Агар эртага Рамазон бўлса, рўза тутдим, бўлмаса йўқ, деб ният қилса, рўзаси рўза бўлмайди.

Рамазон рўзаси ва ундан бошқа рўза ниятида тараддудга тушиш макруҳдир. Агар эртасига Рамазонлиги аён бўлса, рўза Рамазон рўзаси ўрнига ўтади. Бўлмаса, нафл бўлади.

Ким рўза тутиш ёки очиш ҳилолини ёлғиз ўзи кўрса ва унинг гапи рад қилинса ҳам рўза тутади.

Агар тутмаса, қазосини тутади. Унга каффорот вожиб бўлмайди.

Муаллиф
islom.uz
Мавзуга оид мақолалар
Ассалому алайкум Минг бор узр, агар бу савол қайтарилган бўлса, тополмадим. Умра зиёратида, сочни калга олдиришади, лекин мен оддийгина калталатганман. Яқинда яна давоми...

2277 07:24 / 23.10.2018
САВОЛ Инсон қалбини шайтон васваса қилиб турли ишларга, ҳаром ўйлаш ёки сўзлашга ундаса, бундай вазиятлардан қандай чиқиб кетиш мумкинЖАВОБ Бисмиллаҳир роҳманир давоми...

4467 20:18 / 27.04.2017
СаволАссалому алайкум Хурматли устозлар рўзадор инсон хушбуйланса бўладими ва парфюмерия воситаларидан фойдаланса бўладими.ЖавобquotЗикр аҳлидан сўрангquot ҳайъати Ва алайкум ассаломБўлади. Валлоҳу аълам

4379 15:53 / 09.04.2018
САВОЛ Шайтон инсоннинг хаёлини биладими Бўлмаса у қандай қилиб инсоннинг хаёлини бузадиЖАВОБ Бисмиллаҳир роҳманир роҳиймШайтон инсоннинг ҳаёлини билиши давоми...

3000 20:23 / 27.04.2016