1445 йил 20 шаввол | 2024 йил 29 апрель, душанба
Минтақа:
ЎЗ UZ RU EN
Холислик сари

Бекорчи бўлманг!

15:09 / 28.04.2017 2398 pdf Ўқиш режими + -

Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳийм.
Аллоҳ таолога битмас-туганмас ҳамду санолар бўлсин.
Пайғамбаримизга мукаммал ва батамом салавоту дурудлар бўлсин.

Кўп инсонлар учун ҳаётда зарурий эҳтиёжлар бўлган ейиш, ичиш, турмуш қуриш, мол-дунё тўплаш асосий мақсадлар бўлиб қолган. Яна бир тоифа эса олдиларига юксак мақсадлар қўядилар, комиллик сари интиладилар. Миллатлари олдинда бўлиши учун куйиб пишадилар. 

Динимиз инсон ҳар жиҳатдан комил бўлиши, ўзи, оиласи ва бошқаларга фойдали ҳар ишда орқада қолмасликка тарғиб қилади. Қуръони каримнинг бир неча ўринларида Аллоҳ азза ва жалланинг “...мусобақа қилинг”, “...шошилинг”, деганига, суннатда ҳам эзгу ишларга интилиш, уларда пешқадам бўлишга кўп бора чорланганига гувоҳ бўламиз. 

Пайғамбаримиз (соллаллоҳу алайҳи ва саллам) “Агар Аллоҳдан сўрасангиз, Фирдавсни сўранг. У жаннатнинг ўртаси ва жаннатнинг энг юқорисидир. Жаннат дарёлари ундан оқиб келади”, деб олий мақсадли бўлишга чақирадилар. 

Саҳобалар сийратини ўқиб, уларнинг дунё ва дин ишларида етакчи, пешқадам бўлганларини кўрамиз. Бирлари даъватда машъала каби бўлса, бошқаларининг бутун бир қўшинни таъминлашга етарли молга эга бўлган. 

Мусулмон ўз олдига юксак мақсадлар қўйиши лозим. Дунё ишида пухта ва маҳорат эгаси бўлишга, охират ишида жаннатдаги Фирдавсга лойиқ бўлишга интилиши керак. 

Бунинг учун у аввало ўз мақсадларини аниқлаб олиб, ўша мақсадларни амалга ошириш учун режалар тузиши, уларни амалга ошириш  учун амалий қадамлар қўйиши лозим. Ҳар  ишида энг афзал бўлишга, бошқаларга фойдали бўлишга интилиши, уммат юксалиши учун бор имконини ишга солиши керак. Зотан инсон яралмишларнинг энг афзали, мусулмон уммати эса, одамларга чиқарилган энг яхши умматдир. 

Муаллиф
islom.uz
Мавзуга оид мақолалар
Алқама ибн Лабид ўз ўғлига шундай насиҳат қилди Эй ўғлим, агар одамларнинг суҳбатини соғинсанг, суҳбатлашганингда сени безайдиган, хато қилсанг ўнглаб қўядиган, давоми...

2007 15:14 / 28.04.2017
Ва улар саҳарларда истиғфор айтар эдилар. Зарийат18 Ояти каримада истиғфор айтишга саҳар вақтини хослаб қўйилганининг ҳикмати бор. Чунки саҳар вақтида дуо ижобат давоми...

2179 14:51 / 28.04.2017
Бугунги куннинг ишлари қизиқ. Бир олим ўз хутбасида одамларга қарата айтган экан quotДунёда ким қандай кашфиётга қўл урмасин, барибир Қуръоннинг илоҳий дастур давоми...

2789 15:37 / 28.04.2017
Эрининг вафотидан кейин ёлғиз ўзи ҳаёт ғамғуссаларига қарши курашишга мажбур бўлди. Унга бу аламларни унуттирадиган, ярасига дори, қалбига малҳам бўладиган ягона давоми...

2442 14:59 / 28.04.2017