1445 йил 19 шаввол | 2024 йил 28 апрель, якшанба
Минтақа:
ЎЗ UZ RU EN
Холислик сари

Бир тавба ҳикояси

15:01 / 28.04.2017 2424 pdf Ўқиш режими + -

Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳийм.
Аллоҳ таолога битмас-туганмас ҳамду санолар бўлсин.
Пайғамбаримизга мукаммал ва батамом салавоту дурудлар бўлсин.

Бир киши Шайх Холид Жубайринг олдиларига келиб: “Эй устоз, мен Роббимни ғазаблантирадиган барча иллатларимдан воз кечдим. Фақат сигарет чекишни ташлай олмадим” деди. Шайх унга: “Бу одатингдан ҳам қутулишни истайсанми?” дедилар. У одам: “Албатта, устоз. Мен барча йўлларини қилиб кўрдим. Аммо барибир ташлай олмадим” деди. Шунда Шайх: “Ҳар бир сигаретни чекканингдан сўнг ўрнингдан туриб, агар бир оз олдин таҳорат қилган бўлсанг ҳам, яна яхшилаб таҳорат оласан. Кейин ихлос билан икки ракат намоз ўқийсан” дедилар.

Бир неча кун ўтиб ҳалиги киши Шайхнинг олдиларига кулган ҳолда келди. Шайх ундан: “Нега куляпсан?” деб сўрадилар. У одам: “Бир кунда 30 та сигарет чекардим. Энди биттасини илаштираман деб турганимда шайтон келиб: “Нима, эсингни едингми? Бир кунда 30 марта намоз ўқимоқчимисан?” деб васваса қилди. Шунинг учун 30 тани ўрнига 5 та чекдим. Иккинчи куни 3 тага тушди. Бир хафта ичида чекишдан бутунлай қутулдим” деди. Унинг сўзларини эшитиб турган шайх: “Аллоҳга қасамки, бундай бўлади деб ўйламагандим. Демак, ҳар бир сигарет учун икки ракат нафл намоз!” дедилар.

Бизчи азизлар, бизнинг ҳам қўлимиздан барча иллатларимиздан қутулиш, чекишни ташлаш, ундан тавба қилиш келадими? Албатта, келади! Бунинг учун хоҳиш, ирода бўлса бас. Аллоҳ таоло барчамизга ҳақиқий тавбани насиб этсин, омин!

Нозимжон Ҳошимжон

Муаллиф
islom.uz
Мавзуга оид мақолалар
Ўтган асрнинг аввалги йилларида яшаб ўтган Шайх Шомил рус истилосига қарши 25 йил шиддатли кураш олиб борди. Босқинчиларнинг сонсаноқсиз сараланган қўшинларини давоми...

3715 15:43 / 28.04.2017
Шайҳ Холид Рошиднинг quotМаъсиятлар уммонига чўкканларнинг аҳволиquot деб номланмиш китобларида quotҚани энди, бормасайдиquot деган ҳикоя эътиборимизни ўзига тортди. давоми...

3034 15:38 / 28.04.2017
Бугунги кун одамлари сеҳргарлик, фолбинлик ҳамда мунажжимлик балоси Билан балоланган. Бу ҳол шу қадар кенг ривож олганки, оммавий ахборот нашрлари ҳам давоми...

2449 15:37 / 28.04.2017
Умар Ҳайёмнинг рубойиларини ҳамма ҳар хил талқин қилади. Тасаввуф аҳли у зотнинг буюк инсон бўлганлигини тасдиқловчи фикрларни билдирса, баъзи фосиқ кишилар давоми...

3457 15:38 / 28.04.2017