1445 йил 18 шаввол | 2024 йил 27 апрель, шанба
Минтақа:
ЎЗ UZ RU EN
Холислик сари

Илм учун тақво қилинг!

14:57 / 28.04.2017 3212 pdf Ўқиш режими + -

Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳийм.
Аллоҳ таолога битмас-туганмас ҳамду санолар бўлсин.
Пайғамбаримизга мукаммал ва батамом салавоту дурудлар бўлсин.

Илм икки навдир: Касбий илм ва ваҳбий (яъни, Аллоҳдан ҳадя қилинган) илм.

1. Касбий илм. Бу илм жиддий ҳаракат, қатъиятлилик ва музокаралар воситасида ҳосил бўладиган илмдир.

2. Ваҳбий илм. Бу илм тақво ва солиҳ амаллар воситасида ҳосил бўладиган илмдир. “Аллоҳга тақво қилинг. Ва Аллоҳ сизга илм беради.” (Бақара;282) Бундай илм “Ладуний илм” деб номланади. Қуръони каримда Хизр алайҳис саломга берилган илм ҳақида шундай дейилган: “Ва Биз унга Ўз тарафимиздан илм ўргатган эдик.” (Каҳф;65) Бу илм манфаат берувчи илм бўлиб, Бундай илмни Аллоҳ таоло тақводор бандаларидан Ўзи истаганига беради. Имом Шофеий роҳматуллоҳи алайҳи бунга ишора қилиб шундай деган:

شَكَوْت إلَى وَكِيعٍ سُوءَ حِفْظِي

 فَأَرْشَدَنِي  إلَى تَرْكِ  الْمَعَاصِي

 وَ أَخْبَرَنِي  بِأَنَّ  الْعِلْمَ  نُورٌ

 وَنُورُ اللَّهِ لَا يُهْدَى لِعَاصِي.

Вакийъга зеҳнимдан шикоят қилдим.

Гуноҳ қилмасликни насиҳат қилди.

Дедики: “Албатта илм бу нурдир,  

Осийга берилмас Аллоҳнинг нури”

 

Манфаатли илм олиш учун банда гуноҳ-маъсиятлардан тийилиши лозим бўлади. Акс ҳолда Аллоҳ таоло бандани ҳақни англашдан тўсиб қўяди.

Ер (юзи)дa нoҳaқлик билaн кибрлaниб юрувчилaр (oнги)ни oятлaримиз (идрoки)дaн чeтлaтиб қўяжaкмиз. (Улaр) ҳaр қaндaй мўъжизaни кўрсaлaр ҳaм унгa имoн кeлтирмaйдилaр. Aгaр тўғри йўлни кўрсaлaр, уни (ўзлaригa) йўл қилиб oлмaйдилaр. мaбoдo нoтўғри йўлни кўриб қoлсaлaр, уни (ўзлaригa) йўл қилиб oлaдилaр. бу(нинг сaбaби) oятлaримизни ёлғoнгa чиқaришлaри вa улaрдaн ғoфил бўлгaнлaридир. (Аъроф;146)

Қудратуллоҳ Сидиқметов

Муаллиф
islom.uz
Мавзуга оид мақолалар
Бугунги кун... Аллоҳнинг кунлари осуда ўтаётгандек. Аслидачи, аслида ҳам шундайми Дунёга теран нигоҳла назар соладиган бўлсак, ғаройиб воқеалар шоҳиди бўламиз. давоми...

2336 15:40 / 28.04.2017
Зубайр ибн Баккор айтади Синглимнинг қизи аёлимга Тоғам ўз оиласига меҳрибон, ғамхўр. Оиласини жуда яхши кўради. Устингизга кундош ҳам олмайди, биронта жорияга давоми...

2263 15:02 / 28.04.2017
Халифа Маъмун Иброҳим ибн Маҳдийга шундай деди Мен сенинг қилган бир ишинг юзасидан сарой аъёнлари билан маслаҳат қилган эдим. Улар менга сени ўлдиришни маслаҳат давоми...

2187 15:11 / 28.04.2017
Жобир ибн Самура розияллоҳу анҳу айтадилар Куфа аҳли Саъд ибн Абу Ваққос розияллоҳу анҳунинг устларидан Умар ибн Хаттоб розияллоҳу анҳуга шикоят қилишди. давоми...

2346 15:10 / 28.04.2017