1445 йил 10 зулқаъда | 2024 йил 18 май, шанба
Минтақа:
ЎЗ UZ RU EN
Савол жавоб

Қўйнинг аврат органларини олиб пиширамиз, еймиз дейишди

16:18 / 27.04.2016 3411 pdf Ўқиш режими + -

Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳийм.
Аллоҳ таолога битмас-туганмас ҳамду санолар бўлсин.
Пайғамбаримизга мукаммал ва батамом салавоту дурудлар бўлсин.

Ассалому алайкум, ҳурматли Шайх жаноблари. Яқин кунларда дўстларимиз билан 2 кунга дам олгани табиатга чиқдиқ. Қўй сўйдик, шерикларимиз шошилиб қўйнинг аврат органларини олиб пиширамиз, еймиз дейишди. Умумий пишираётган таомга қўшиб юборишди. Кейин битталари алкоголсиз пиво олиб келди, намозхон биродарларимиздан иккиталари ичишди. Билишса 0,5% алкогол бор экан. Арабистон тонналаб оляпти, деб баҳона қилишди. Мен иложи борича сизнинг сотилаётган (Ҳикматли дунё) дискларини олиб юраман. Уларга тушунтирдим мўмин кишига пиво сўзининг ўзи жирканчлиги, уни истеъмол қилиб бўлмаслигини айтдим. Шу ҳолларида намоз ҳам ўқишди. Саволим шуки, ҳайвонларнинг аврат аъзоларини ейиш дурустми ва алкоголсиз пиво ҳақидаги фикрингиз.

ЖАВОБ: Бисмиллаҳир роҳманир роҳийм.
Ҳанафий мазҳаби бўйича сўйилган барча ҳайвонлардан қуйидаги нарсаларни емоқ ҳаромдир;
1. Эркак ҳайвоннинг закари.
2. Эркак ҳайвоннинг икки мояги.
3. Урғочи ҳайвоннинг жинсий аъзоси.
4. Ҳайвондаги без.
5. Ҳайвондан оққан қон.
6. Ўт пуфак.
7. Сийдик турадиган аъзо.
Чунки Аллоҳ таоло «Аъроф» сурасида Пайғамбаримиз алайҳиссаломни васф қилароқ: «Уларга покиза нарсаларни ҳалол қилиб, нопок нарсаларни ҳаром қиладиган», деган. Мазкур етти нарсалар ҳам нопок нарсалардир.
Мужоҳид розияллоҳу анҳудан келтирилган ривоятда Пайғамбаримиз алайҳиссалом мазкур етти нарсани емоқдан қайтарганлар.
Агар 0,001 градус алкогол бўлса ҳам пивони ичиш мумкин эмас.
Мутлақо алкогол бўлмаса, уламолар ичишга рухсат берганлар. Аммо эҳтиёт бўлган яхши. Сиз айтгандек, унинг номи ўзи яхшимас. Валлоҳу аълам.

Муаллиф
islom.uz
Мавзуга оид мақолалар
САВОЛ Эркаклар уйда бўлмаса аёл киши хўроз, товуқларни сўйса бўладимиЖАВОБ Бисмиллаҳир роҳманир роҳийм..Каъб ибн Молик розияллоҳу анҳунинг Салъ тоғида қўйини давоми...

4624 18:43 / 26.04.2016
САВОЛ Шомда мизғиб олиш мумкин эмаслиги ҳақийқатми ёки ириммиЖАВОБ Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳийм.Баъзи китобларда айтилишича, айнан шомга яқин пайтлар жин ва давоми...

2809 21:47 / 25.04.2016
САВОЛ Талабаларга қандай маслаҳат берасиз Улар аҳамият бериши керак бўлган нарсалар қайсилар ва уларга маънавий таъсир сифатида қандай дуоларни айтиб юришни давоми...

2674 19:59 / 26.04.2016
СаволАссалому алайкум, ҳурматли Шайх Ҳазратлари Аллоҳ умризга, амализга барака берсин. Устоз ҳозир биз ишлайдиган қурилишда пива ичишга одатланишяпти, олдин давоми...

4514 08:00 / 04.11.2017
Аудиолар

121530 11:58 / 10.10.2018
«Ҳилол» журнали
Китоблар

43016 14:35 / 11.08.2021