1445 йил 20 шаввол | 2024 йил 29 апрель, душанба
Минтақа:
ЎЗ UZ RU EN
Савол жавоб

Эркаклар уйда бўлмаса аёл киши хўроз, товуқларни сўйса бўладими?

18:43 / 26.04.2016 4599 pdf Ўқиш режими + -

Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳийм.
Аллоҳ таолога битмас-туганмас ҳамду санолар бўлсин.
Пайғамбаримизга мукаммал ва батамом салавоту дурудлар бўлсин.

САВОЛ: Эркаклар уйда бўлмаса аёл киши хўроз, товуқларни сўйса бўладими?

ЖАВОБ: Бисмиллаҳир роҳманир роҳийм.
«Каъб ибн Молик розияллоҳу анҳунинг Салъ тоғида қўйини боқадиган чўри қизи бор эди. Бас, бир қўй оғир ҳолга тушиб қолди. Қиз бориб уни тош билан сўйди. Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламдан сўралган эди, уни еяверинглар, дедилар».
Бухорий ривоят қилган.
Демак, аёл киши ҳайвон сўйса ҳам бўлар экан. Тош билан сўйса ҳам бўлар экан.
Сўювчи мусулмон ёки китобий бўлиши шарт. Агар у аёл киши, мажнун, ақлини таниган ёш бола, хатна қилинмаган ва соқов бўлса ҳам. Аммо аҳли китоб бўлмаган, муртад ва «бисмил-лаҳ»ни қасддан тарк қилувчи сўйса бўлмайди.
Сўйилган ҳайвоннинг ҳалол бўлиши учун «Бисмиллаҳ» айтилишидан кейинги иккинчи шарт сўювчига қўйилган, «Сўювчи мусулмон ёки китобий бўлиши шарт»лиги ҳақида ҳам қисқача гапириб ўтайлик.
Сўювчи мусулмон бўлиши ва сўйиш пайтида «Бисмиллаҳ»ни айтиши шартлиги ҳаммага маълум.
Аҳли китобнинг сўйгани ҳалол бўлиши «Моида» сурасидаги:
«Бугунги кунда сизларга пок нарсалар ҳалол қилинди. Китоб берилганларнинг таоми сиз учун ҳалолдир. Сизнинг таомингиз улар учун ҳалолдир» ояти каримасига биноандир.
Булардан бошқаларнинг, жумладан, муртад ва динсизларнинг сўйиши эса ҳаромдир.
Аҳли китобнинг аёллари сўйган нарса ҳам, худди муслима аёллар сўйган нарса каби ҳалолдир. Шунингдек, балоғатга етмаган болаларники ҳам.
Исломда аёл кишини ўзига хос бўлмаган ишга таклиф қилиш яхши ҳисобланмайди. Одатда ҳайвонларни сўйиш иши ҳам аёллларнинг латофатларига зид иш ҳисобланганидан улар эҳтиром юзасидан сўйиш ишларига таклиф қилинмаган.
Аммо аёл кишининг сўйган сўйиши, агар аёл ҳайз кўрган ҳолда бўлса ҳам, жоиз. Эркак кишининг сўювчи бўлиши мустаҳаб, холос. Чунки у аёл кишидан кўра сўйиш ишларига муносиброқ. Валлоҳу аълам.

Муаллиф
islom.uz
Мавзуга оид мақолалар
Исломий фильмларда пайғамбарлар ва саҳобаларнинг ролини ижро этган актёрлар ёки қаттиқ касал бўлиб қолганлари ва ёхуд вафот этганлари ҳақида кўп ўқиганмиз. давоми...

3416 20:34 / 27.04.2016
Ҳамиша намозни ўз вақтида ўқишга ҳаракат қиламан. Намоз вақтини интиқлик билан кутаман ва назаримда намоз вақти киргандек бўлади. Лекин намозни бошлаганимдан давоми...

3092 20:57 / 27.04.2016
Ассалому алайкум Бир дугонамнинг айтишича у бомдодга улгуромаётган экан. Маълумки хаво совигач кунлар қисқаради. Хозир бомдод 545 да қилиб 6да азон айтилаётган давоми...

2345 10:34 / 12.12.2018
СаволАссалому алайкум Рамазон ойида уймауй рамазон айтиб пул йиғиб юриш жойизми Жавобингиз учун Аллоҳ рози бўлсин.ЖавобquotЗикр аҳлидан сўрангquot ҳайъатиВа давоми...

6005 00:15 / 10.05.2017