1445 йил 20 шаввол | 2024 йил 29 апрель, душанба
Минтақа:
ЎЗ UZ RU EN
Савол жавоб

Тошкентда ўтказиладиган «Қуръон тиловати мусобақалари» ҳақида

21:37 / 25.04.2016 2494 pdf Ўқиш режими + -

Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳийм.
Аллоҳ таолога битмас-туганмас ҳамду санолар бўлсин.
Пайғамбаримизга мукаммал ва батамом салавоту дурудлар бўлсин.

САВОЛ: Шайх ҳазратлари ҳар йили пойтахтимиз Тошкентда ўтказиладиган «Қуръон тиловати мусобақалари» ҳақида сизни фикрингизни билмоқчи эдим. Менга бу танловларда, қорилар кўпроқ юқори ўринларга , совринларга, ном қозонишга интилиб, асл мақсадни унутиб қўйишаётгандек туюлади.
Қуръон оятларини хоҳлаган еридан олиб, уни тестга киргизиб, саволлар тариқасида бериш дуруст бўладими?
Мен ҳам ана шундай танловларда иштирок этиш орзумандида Қуръон ёдласам гуноҳ саналмайдими?

ЖАВОБ: Бисмиллаҳир роҳманир роҳийм.
Қуръон мусобақалари яхши иш. Ҳамма нарса ниятга боғлиқ. Қуръони Каримни Аллоҳ таоланинг розилиги учун ўрганилади ва ёдланади.
Каъб ибн Молик розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади:
«Пайғамбар соллаллоҳу алайҳи васаллам:
«Ким илмни уламолар билан можаро қилиш, эсипастларга ғолиб келиб, ўзини кўрсатиш ёки у билан одамларни ўзига қаратиш учун ўрганса, Аллоҳ уни дўзахга киритади», дедилар».
Термизий ва Ибн Можа ривоят қилишган.
Пайғамбаримиз соллаллоҳу алайҳи васаллам ушбу ҳадиси шарифларида илм талаб қилишда толиби илм ниҳоятда эҳтиёт бўлиши лозим бўлган учта хатарли ишдан огоҳлантирмоқдалар:
1. Илмни уламолар билан можаро қилиш учун ўрганмаслиги керак. Бир илмни яхшилаб ўрганиш «уламолар билан талашиб-тортишиб, можаро қилиб, ҳаммасини енгиб, жим қилиб қўяй», деган ниятда бўлмаслиги керак.
2. Эсипастларга ғолиб келиб, ўзини кўрсатиш учун ?ам илм талаб қилмаслик керак. Толиб илм ҳеч қачон илмни ўрганиб олиб, тушинмаган одамларни мағлуб қилиб, ҳаммасини лол қилиб қўяй, деган ниятини қилмаслиги лозим.
3. Ёки одамларни ўзига қаратиш учун илм талаб қилмаслиги керак. Одамларнинг: «Фалончи қори бўлибди, мулла бўлибди, қойил», дейишлари ва шунга ўхшаган ниятлар билан илм ўрганилса, бундай одамнинг оқибати яхши бўлмас экан. Аллоҳ таоло уни дўзахга киритар экан. Шунинг учун, илмни фақатгина Аллоҳ розилиги учун талаб қилиш керак.
Салафлардан баъзилари: «Ўлим пайтидан энг кўп надомат қиладиган одам ноқобил олимдир», дейишган экан. Валлоҳу аълам.

Муаллиф
islom.uz
Мавзуга оид мақолалар
Аллоҳнинг Ўзига ҳамдлар бўлсинОртларидан набий йўқ зотга солавотлар бўлсинИслом Фиқҳи Академияси Маккаи Мукаррамада, Робитанинг биносида, 1405 ҳ.с. 28 ndash рабийъус давоми...

2973 21:32 / 25.04.2016
СаволАссалому алайкум Бeморлик сабаб оёғимни намозда айтилгандeк қилиб ўтира олмайман. Ўзимга қулай ҳолатда ўтириб ўқисам жоизми Фарз намозга, масалан аср 4 ракат давоми...

4536 08:05 / 12.07.2018
Савол Ассалому алайкум шайх ҳазратлариҲозир Ислом.уз порталингиздаги .Мўъжизалар, бўлимида немис олимининг думғаза ҳақидаги кашфиётини ва пайғамбаримиз давоми...

11051 21:08 / 24.04.2016
САВОЛ Бир киши тиш пастаси билан тишимни ювиб бўлиб, кейин мисвокни ишлатсам, бу исроф, сен исроф қилдинг, яъни тишингни ювгани кифоя қиладиган мисвок туриб, тиш давоми...

3302 19:36 / 26.04.2016