1445 йил 6 зулқаъда | 2024 йил 14 май, сешанба
Минтақа:
ЎЗ UZ RU EN
Савол жавоб

Аъзоларни кўчириш ҳақида

21:32 / 25.04.2016 2997 pdf Ўқиш режими + -

Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳийм.
Аллоҳ таолога битмас-туганмас ҳамду санолар бўлсин.
Пайғамбаримизга мукаммал ва батамом салавоту дурудлар бўлсин.

Аллоҳнинг Ўзига ҳамдлар бўлсин!
Ортларидан набий йўқ зотга солавотлар бўлсин!
Ислом Фиқҳи Академияси Маккаи Мукаррамада, Робитанинг биносида, 1405 ҳ.с. 28 – рабийъус соний – 7 - жумадул улаа (1985 йил, 19 – 28 январ) кунлари бўлиб ўтган саккизинчи мажлисида бир инсоннинг аъзосини олиб ўша аъзоси ишдан чиққан ва ёрдамга муҳтож бошқа инсонга қўйиш ҳақидаги масалани кўриб чиқди. Бу иш янги тиббий илм ва жиҳозлар воситасида бажарилади.
Мазкур масалани кўриб чиқишни Ислом Фиқҳи Академиясидан Робитанинг АҚШдаги ваколатхонаси илтимос қилган эди.
Ислом Фиқҳи Академияси бу масала бўйича фазилатли устоз, шайх Абдуллоҳ ибн Абдурроҳман Бассом тайёрлаган илмий баҳсни кўриб чиқди. Ундаги фикрлар, уламоларнинг айтган гаплари ва далилларини диққат қилан ўрганди.
Муноқаша ва фикр алмашувлардан кейин Ислом Фиқҳи Академияси бир овоздан қуйидаги қарорларни қабул қилди:

Тирик инсоннинг жисмидан бир аъзони олиб, бошқа бир унга муҳтож инсоннинг ҳаётини қутқариб қолиш ёки асосий аъзоларидан бирининг вазифасини қайта тиклаш мақсадида унга қўйиш жоиз амалдир. Бу билан аъзоси олинган одамнинг инсоний эҳтироми пасаймайди. Бунда катта фойда, яхши ёрдам бор. Бу иш қуйидаги шартлар асосида бўлса, шариатга мувофиқ бўлади:

1. Аъзосини бераётган шахс оддий ҳаёти издан чиқадиган равишда зарар тортмаслиги шарт. Чунки, шариат қоидаси бўйча, «зарарни ўзига ўхшаган зарар ёки ундан зиёда зарар билан кетказилмайди». Агар аъзосини тақдим қилган шахсга зарар етадиган бўлса, ўзини ҳалокатга ташлаш бўлади ва бу шариат бўйича мумкин эмас.
2. Аъзони бериш ихтиёрий равишда, мажбурлашсиз бўлиши лозим.
3. Аъзони кўчириш беморнинг даволаш учун ягона восита бўлиши, бошқа иложнинг имкони бўлмаслиги шарт.
4. Аъзони кўчириш ва ўрнатиш одатда муваффақият билан амалга ошишига ишонч тўлиқ бўлиши керак.

Шунингдек, қуйидаги ҳолатлар ҳам шариат бўйича жоиз ҳисобланади:

1. Муҳтож бемор учун ўлган одамнинг аъзосини олиш. Ўлган одам шариат таклифдаги ва ўзи тириклигида рози бўлганлиги шарти ила.
2. Муҳтож инсонга ҳалол ва сўйилган ҳайвоннинг, зарурат юзасидан бошқаларининг ҳам, аъзосини олиб қўйилса жоиз.
3. Инсоннинг ўз жисмидан бир бўлагини олиб ўзига ўрнатиш ҳам жоиз. Мисол учун, териси ёки суягидан бир бўлагини олиб бошқа керак жойига қўйиш.
4. Турли маъдан ва моддалардан қилинган сунъий нарсаларни инсон жисмига ўрнатиш ҳам жоиз. Мисол учун, бўғинлар, юракнинг клапини ва бошқаларни.

Муаллиф
islom.uz
Мавзуга оид мақолалар
СаволАссалому алайкум, ҳурматли Шайх Ҳазратлари Бу саволни бир дўстимнинг номидан йўлламоқдаман. Дўстим сафарда юрган вақтида аср намозини ўша ерлик имомга давоми...

3772 13:58 / 14.07.2017
САВОЛ Жинлар тўғрисида Улар овқат ейдими Овқатнинг устини очиқ қолдирма жин тегади, намозга турмаса бомдод шайтони лаъин қулоқларга сияди, деган гапларни давоми...

4352 20:14 / 27.04.2016
Ассалому алайкум вароҳматуллоҳи вабаракатуҳҲурматли Шайх ҳазратлари, мени қийнаётган бир савол билан мурожаат қилмоқдаман..Маҳалла, газетасининг 2007 йил 17 январ давоми...

3046 16:12 / 27.04.2016
САВОЛ Бир дўстим бир қизга уйланмоқчи, бироқ отаонаси бунга қарши. .Агар ўша қизга уйлансанг сени оқ қиламиз, дейишмоқда. Айтингчи, оила қуриш учун отаонанинг давоми...

4068 20:05 / 26.04.2016