1445 йил 26 шаввол | 2024 йил 05 май, якшанба
Минтақа:
ЎЗ UZ RU EN
Савол жавоб

Эркакни аёлга айлантириш ва аксинча қилиш ҳақида

21:35 / 25.04.2016 2748 pdf Ўқиш режими + -

Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳийм.
Аллоҳ таолога битмас-туганмас ҳамду санолар бўлсин.
Пайғамбаримизга мукаммал ва батамом салавоту дурудлар бўлсин.

Аллоҳнинг Ўзига ҳамдлар бўлсин!

Ортларидан набий йўқ зотга солавотлар бўлсин!

Ислом Фиқҳи Академияси Маккаи Мукаррамада, Робитанинг биносида, 1409 ҳ.с. 13 - 20 Ражаб (1989 йил, 19 – 26 феврал) кунлари бўлиб ўтган ўн биринчи мажлисида эркакни аёлга айлантириш ва аксинча қилиш ҳақидаги масалани кўриб чиқди. 

Муноқаша ва фикр алмашувлардан кейин Ислом Фиқҳи Академияси бир овоздан қуйидаги қарорларни қабул қилди:

Биринчи: эркаклик ва аёллик аъзолари тўлиқ бўлган шахсларни бир жинсдан иккинчи жинсга айлантириш мумкин эмас. Бундай ишни қилишга урунишнинг ўзи уқубатга лойиқ жиноятдир. Чунки, бу Аллоҳ яратган нарсани ўзгартишга урунишдир. Аллоҳ таоло Қуръонда шайтоннинг гапини нақл қилиб «уларга амр қилсам, Аллоҳнинг яратганини ўзгартирарлар» деган (Нисо сураси, 119 - оят).

Саҳиҳи Муслимда Абдуллоҳ ибн Масъуд розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади: «Аллоҳ ҳусн учун вашм қилувчи аёлларни, вашм қилдирувчи аёлларни, мўйчинак ила терувчи аёлларни, мўйчинак ила тердирувчи аёлларни ва тиш орасини очувчиларни, Аллоҳнинг яратганини ўзгартувчиларни лаънатласин», деди. 

Бу гап Бани Асадлик, Қуръон қироат қиладиган Умму Яъқуб исмли аёлга етди. У келиб бу ҳақда сўради. Бас, У:

«Нима учун Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам лаънатлаган кимсани лаънатламас эканман. Ўолбуки, бу Аллоҳнинг китобида бор», деди».

Иккинчи: Бирор шахсда аёллик ва эркаклик аломатлари жамланиб қолса, унинг Қолиб тарафига қаралади. 

Кимда эркаклик ғолиб бўлса, уни тиббий йўл ила даволаб эркаклигига етган шубҳани йўқотиш жоиз бўлади.   

Кимда аёллик ғолиб бўлса, уни тиббий йўл ила даволаб аёллигига етган шубҳани йўқотиш жоиз бўлади.

Бу даволаш жарроҳлик йўли билан ёки гармонлар билан бўлса ҳам, бари бир. Бу нарса беморликдир. Беморликни эса даволаш лозим. Бу даволашдир ва Аллоҳнинг яратганини ўзгартиш доирасига кирмайдир.

Муаллиф
islom.uz
Мавзуга оид мақолалар
Ассалому алайкум Намозни янги ўрганган ёшлар интернетдаги турли ижтимоий сайтлардан маърузаларни эшитиб, баъзида бошни қотириб, одамни гаранг қилишади. давоми...

1861 10:29 / 19.11.2018
СаволАссалому алайкум Сийдикни шифо олиш мақсадида бир танишим юзига сурмоқчи ва истемол қилмоқчи. Унга кимдур шунақа қилсанг ёшарасан дебди. Мен унга бу ишинг давоми...

12350 08:00 / 15.04.2018
САВОЛ .Бизнинг олдимизда учта йўл бор ё ўлим, ё қамоқ, ёки чет элга чиқиб кетиш, деб эътиқод қиладиган ва тасаввуфни инкор этадиганлар қайси дийний оқимга тегишли. давоми...

3047 15:54 / 24.04.2016
САВОЛ Қизимнинг турмуш ўртоғи беш ой олдин узоқ сафарга кетган эди. Баъзиларнинг айтишига қараганда эр ва хотин олти ой давомида кўришмаса, қайтадан никоҳ ўқитиш давоми...

3395 18:52 / 26.04.2016