1445 йил 24 шаввол | 2024 йил 03 май, жума
Минтақа:
ЎЗ UZ RU EN
Савол жавоб

«Бизнинг олдимизда учта йўл бор: ё ўлим, ё қамоқ, ёки чет элга чиқиб кетиш»

15:54 / 24.04.2016 3043 pdf Ўқиш режими + -

Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳийм.
Аллоҳ таолога битмас-туганмас ҳамду санолар бўлсин.
Пайғамбаримизга мукаммал ва батамом салавоту дурудлар бўлсин.

САВОЛ: «Бизнинг олдимизда учта йўл бор: ё ўлим, ё қамоқ, ёки чет элга чиқиб кетиш» деб эътиқод қиладиган ва тасаввуфни инкор этадиганлар қайси дийний оқимга тегишли. Улар ваҳҳобийми, агар ваҳҳобий бўлса, нима учун ўзларини ваҳҳобиймиз деб аташмайди. Улар шайх Муҳаммад Содиқ Муҳаммад Юсуф ҳам ваҳҳобий дея иддао этадилар, шунга нима дейсиз?

ЖАВОБ: Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳийм.

Бундай одамларни «бетайинлар» ва «нима деганини ўзи билмайдиганлар» десак, адашмаган бўламиз, деб умид қиламан. Улар жоҳил кишилар бўлиб, дийнимизга зарар етказишдан бошқа иш қўлларидан келмайди. Улардан ҳазир бўлиш ва уларга қарши курашиш керак.

Мен Аҳли сунна ва жамоа эътиқодидаги ва Ҳанафий мазҳабидаги оддий бир мусулмонман, алҳамдулиллаҳ. Агар сиз сўз юритаётган одамлар менинг ҳақимда мазкур сўзларни айтган бўлсалар, туҳмат қилибдилар. Туҳмат эса, гуноҳи кабийрадир. Бу гуноҳни туҳматга қолган банда кечирмагунча, Аллоҳ таоло кечирмайди. Мазкур шахслар одамларнинг бошини айлантириш ўрнига, ҳеч бўлмаса, гуноҳи кабийра нималигини, бировга туҳмат қилишнинг оқибати жуда ҳам оғир эканини билиб олсалар, яхши бўлар эди. Аллоҳ таоло адаштирмасин! Валлоҳу аълам

Муаллиф
islom.uz
Мавзуга оид мақолалар
СаволБитта қабристонда ҳам христианлар, ҳам мусулмонлар кўмилиши тўғрими Катта гуноҳ, хато эмасмиЖавобШайх Муҳаммад Содиқ Муҳаммад ЮсуфБу катта хато. Христианлар ҳам бунга кўнишмайди.

4554 10:30 / 17.08.2017
СаволРўзадор инсон фарзандини эркалаб ўпса рўза бузилмайдимиЖавобШайх Муҳаммад Содиқ Муҳаммад Юсуф роҳимаҳуллоҳБузилмайди.

4154 09:05 / 27.05.2018
СаволАссалому алайкум ҳурматли Устоз, таровеҳ намозида иқтидо қилувчи имом қироат қилаётган вақтда такрорлаб турса боaposладими ёки Қурaposон қироат қилинаётганда давоми...

3855 05:05 / 19.05.2018
Савол Дугонам ёмон йўлларда юриб қизлигини йўқотди. Лекин қилган ишларига пушаймон бўлиб, рост тавба қилди. Энди у ўзи ва оиласининг шаънини сақлаб қолиш учун давоми...

7256 21:16 / 24.04.2016