1445 йил 24 шаввол | 2024 йил 03 май, жума
Минтақа:
ЎЗ UZ RU EN
Савол жавоб

Хутбадан олдин икки маротаба айтиладиган азон бидъатми?

21:09 / 25.04.2016 2562 pdf Ўқиш режими + -

Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳийм.
Аллоҳ таолога битмас-туганмас ҳамду санолар бўлсин.
Пайғамбаримизга мукаммал ва батамом салавоту дурудлар бўлсин.

Ассалому алайкум! Жумъа намозида, имомнинг хутбасидан олдин 2 маротаба айтиладиган азонни Доғистонлик бир мусулмон уламонинг мақоласида «бидъат» деб ёзилганини ўқидим. Бу нарсага Усмон ҳазратларининг халийфалик даврларидан кейин ружуъ қўйилган экан. Шу ҳақда ҳам маълумот беринг, шоядки ҳаққ йўл топган бандалар қаторидан бўлайлик.

ЖАВОБ: Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳийм.

Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламнинг ҳамда икки халийфалари – ҳазрати Абу Бакр Сиддиқ ва ҳазрати Умари Оодил даврларида Жумъа куни имом минбарга чиққанида азон айтилар, хутба ўқиб бўлиб, минбардан тушганида, иқома айтилиб, намоз ўқилар эди.

Ҳазрати Усмон даврларига келиб, Ислом диёри кенгайиб, мусулмонлар сони кўпайди. Имом минбарга чиққанидан кейин азон айтилса ва хутба қилинса, ундан сўнг жумъа намози ўқиладиган бўлса, узоқроқдаги кишилар азонни эшитгандан сўнг ҳаракатга тушиб, масжидга келадиган бўлсалар, намозга кеч қоладиган бўлдилар.

Ана шунда уларни олдинроқ хабардор қилиш учун Жумъа намози вақти кириши биланоқ бир қўшимча азон айтиш жорий қилинди. 

Бу азон Мадийнаи Мунавваранинг бозори ичидаги «Завро» деб аталган жойдаги бир уйнинг томидан айтилар эди. Бозор қилиб ёки бошқа ишлар билан машғул бўлиб юрган одамлар ўша биринчи азонни эшитганларидан сўнг ишларини йиғиштириб, тоҳарат қилар ва масжидга тўпланар эдилар. Жумъа намозининг ҳақийқий вақти бўлганда эса имом минбарга чиқар ва муаззин Набий соллаллоҳу алайҳи васаллам, ҳазрати Абу Бакр ва ҳазрати Умар давридаги каби азон айтар эди.

Бу иш ўз самарасини кўрсатиб, кишилар Жумъа намозига кеч қолмайдиган бўлдилар. Шундан сўнг бу иш ҳаммага маъқул келиб, Жумъа намозига икки марта азон айтиш ҳамма жойларда жорий қилинди ва собит бўлиб қолди. 

Бу ишни нотўғри дейиш илмли одамнинг гапи эмас. Валлоҳу аълам.


Муаллиф
islom.uz
Мавзуга оид мақолалар
СаволҲазрат суратлар бор уйга фаришталар кирмаслигини ўқидим. Ҳозирги кунда деярли ҳамма озиқ овқат ва ичимлик қадоқларида жонли нарсаларнинг тасвири борку давоми...

4195 16:26 / 14.11.2017
Ассалому алайкум Мен чет элдаман. Бу ердаги телефон компаниялар тизимида оймаойма тўлаб бериш орқали телефон сотувлари йўлга қўйилган. Тўловлар шахснинг Банк давоми...

1954 10:11 / 03.12.2018
Эмикдошлик ҳақида бир неча саволларим бор эрхотин ўзларининг эмикдош акасингил эканлигини билишса, нима қилишади Уларнинг фарзандларининг ҳукми нима Бир эркак ё давоми...

4174 21:03 / 24.04.2016
СаволАссалому Алейкум 1. Уйимизда илинган календарда бир муслима қизчанинг расми бор. Шу жоизми2. Табиат расмлар уйга илса бўладимиЖавобШайх Муҳаммад Содиқ Муҳаммад Юсуф1. Жоиз эмас.2. Бўлади.

6071 08:20 / 14.10.2017