1445 йил 19 шаввол | 2024 йил 28 апрель, якшанба
Минтақа:
ЎЗ UZ RU EN
Савол жавоб

Жимоъдан кейин ғусл қилмай ухласа бўладими?

18:49 / 24.04.2016 5091 pdf Ўқиш режими + -

Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳийм.
Аллоҳ таолога битмас-туганмас ҳамду санолар бўлсин.
Пайғамбаримизга мукаммал ва батамом салавоту дурудлар бўлсин.

Эр-хотин қўшилгач, ғусл қилмасдан уйқуга кетиши ёки таом ейиши мумкинми? Жунуб ҳолатда тирноқ олиш, қўлтиқни тозалаш-чи?

ЖАВОБ: Жунуб бўлган одам бир нарса ейишни истаса, аввал қўлларини, сўнг оғзини ювади, ундан кейин овқатланса бўлади. Жунуб ҳолда ухлашни истаган одам агар намоз вақтини ўтказиб юбормай уйғонишига амин бўлса, жоиз. 

Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам марҳамат қиладилар: "Шубҳасиз, ичида ит, сурат ва жунуб бўлган уйга фаришталар кирмайди". Бу ҳадисдан мурод жунуб ҳолда юришни одат қилган, бир неча вақт намозни ўтказиб юборганлардир. Демак, жунуб бўлгач, қанча тез ғусл қилса, шунча яхши. Жунуб бўлган одамнинг ухлашдан олдин таҳорат олмоғи машруъдир. Баъзилар мустаҳаб, ҳам дейишган.

Жунуб ҳолда киндик остини ва қўлтиқни туклардан тозалаш ва тирноқ олиш макруҳдир (кароҳиятлидир). Бундай ишларни ғусл олиб бўлгандан кейин бажариш керак. Ҳайз кўрган ва нифосдаги аёлларнинг ҳам ҳукми шундай.  

Имом Ғаззолий "Иҳёу улумид-дин" китобида бундай дейдилар: "Жунуб бўлган (киши) тирноқ олиши, тукларни қириши, этак ва қўлтиқ остини тозалаши, қон олдириши ёки вужудидан ҳар қанақанги парчани, бўлакни узиши, қўпориши яхши эмас. Чунки барча аъзолар, бутун вужуд қиёматда тирилганида ювилмай қолган ёки шу ҳолда қирилган ҳар нарса жунуб ҳолида бўлади" (Аллоҳ билувчидир).


Муаллиф
islom.uz
Мавзуга оид мақолалар
СаволАссалому алайкум Тeлеграм саҳифасидага худди ҳиндлар ибодат қилаётганда қўлларини бирбирига теказиб турадигандек смайл бор. Уни баъзилар илтимосrdquo ёки давоми...

4200 15:00 / 17.12.2017
СаволАссалому алайкум Баъзиларга ёмон нарсалар ҳақида айтсам, улар менга .Ундай дема, ахир фаришаталар .амин, деса, шу айтган нарсанг албатта рўёбга чиқади, деб кўп давоми...

4203 23:46 / 15.05.2017
Ассалому алайкум Мен намоз ўқийман. Аммо мен шароб ишлаб чиқаришда ишлайман. Лекин истемол қилмайман. Мени намозим қабул бўладимиquotЗикр аҳлидан сўрангquot ҳайъати давоми...

1978 12:35 / 11.06.2019
Ассаламу алайкум, ҳурматли Шайх ҲазратлариСизга хушхабарим бор Ҳозирда ҳаммани ташвишга солаётган айрим мусулмон диёрларидаги можароларнинг асл таг сабабини давоми...

2637 21:18 / 22.04.2016