1445 йил 19 шаввол | 2024 йил 28 апрель, якшанба
Минтақа:
ЎЗ UZ RU EN
Савол жавоб

Пардоз-андоз ахлоққа зидми?

18:48 / 24.04.2016 5328 pdf Ўқиш режими + -

Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳийм.
Аллоҳ таолога битмас-туганмас ҳамду санолар бўлсин.
Пайғамбаримизга мукаммал ва батамом салавоту дурудлар бўлсин.

Яқинда бир дугонам: “Муслима аёл безаниши, хушбўй атирлар сепиши, сочларини чиройли турмаклаши мумкин эмас, чунки бу исломий ахлоққа зид”, деб менга танбеҳ берди. Унинг бу таънаси ўринлими?

ЖАВОБ: Йўқ, унчалик тўғри эмас. Безак, хушбўйликлар эркак ва аёлни бирдай гўзал, чиройли қиладиган неъматлардандир. Безак кўз учун лаззатдир. Зеро, кўз безакли нарсани кўрса, қувонади. Хушбўй ис димоққа лаззат бахш этади. Инсон ширин ҳидлардан завқланади. Шунинг учун шариатимиз мусулмонларни жума, ийд ва бошқа оммавий йиғинларга хушбўй ва ораста бўлиб боришга  ундайди. Зеро, мусулмон биродарлари назарида гўзал ва хушбўй бўлиши керак. Ундан ҳеч ким нафратланадиган бўлмасин.

Бу ҳол эр-хотин ўртасида янада муҳим ва аҳамиятлидир. Хотини эри олдида доимо безаниб юриши керак. Унинг олдида ҳамиша хушбўй ҳид таратиб юрсин. Бу ишларга, хусусан, қўшилишдан олдин катта эътибор бермоғи лозим. Безак уни эрининг кўзи ўнгида янада чиройли қилади, хушбўйлиги ўзига тортади ва эрини ром қилади.

Безак эри олдида чиройли либосларни кийиш билан ҳам бўлади. Эр-хотин ёлғиз бўлганларида либосларининг қисқа ё узунлигида, юпқа ё қалинлигида фарқ бўлмайди.

Шунингдек, хотин эрининг муҳаббатини қозониш учун аёлларга хос тилла ва бошқа тақинчоқларини тақиши ҳамда сурма, упа каби воситалардан ҳам фойдаланиб безаниши мумкин.

Сочларини чиройли турмаклаб, қўл ва болдирларидаги ортиқча жунларни кетказиб безанса ҳам бўлади. Айниқса, танаси ва оғзининг тозалигига эътибор бериши керак. Қўлтиқларидаги бадбўй ҳидларини кетказиши лозим.

Аёлнинг ўз бадани бичимига диққат қилиши, мумкин қадар семириш ва ёғ босишидан сақланиши ҳам зийнатдир. Зеро, бадан бичими ҳам гўзалликдир. 

Аммо таъкидлаш лозимки, аёл фақат ва фақат ўз эри учун безанади ва хушбўй бўлади. Эридан ўзгага безанган ва хушбўй бўлган аёл гуноҳкордир. Безак ва хушбўйлик лаззат беради, аёл эридан бошқа кимсалар ундан лаззат олишига йўл қўймаслиги керак.

Эрлар ҳам ўз аёлларига «бепардоз» кўринмасликлари зарур. Эр сочини тўғрилаши, мўйлабларини қисқартириши, бадани ва оғзининг тозалигига эътибор қилиши, хотини учун ўзини хушбўй қилиши, муносиб тарзда безаниши керак. Хотинининг кўзи ундан қувонсин, тотли ҳидига  ғарқ бўлсин. Агар эр-хотин бу айтилганларга эътибор қилиб, хоссатан, қўшилишдан олдин уларга риоя қилса, бахтиёрликнинг муҳим шартига риоя қилган бўлишади (Аллоҳ билувчидир).


Муаллиф
islom.uz
Мавзуга оид мақолалар
quotАёлларнинг қилган гуноҳларига уларга масъул бўлган эркаклар ҳам шерикларquot деган гапни эшитганмиз. Турмушга чиққан синглиси ёки опасига ака ёки ука жавобгар давоми...

3230 15:44 / 26.04.2016
СаволquotМагний Б6quot деган витамин бўлиб, ичганда инсонни тетиклаштириб туради. Шу витаминни сахар вақтида, Рўзани тутишда қувват бўлишини ният қилиб истемол қилса давоми...

4991 09:05 / 07.06.2018
СаволХар бир мусулмон намозидан сўнг дуо қилади. Масалан мен дуони узбек тилида қиламан. Лекин китобларда араб тилидаги дуолар таржимаси билан ёзилган. Дуони араб давоми...

4776 05:46 / 21.04.2017
Ассалому алайкум Имом Ғаззолийнинг тил офатлари китобларида .Пайғамбар соллаллоҳу алайҳи васаллам қиёматда шафоат қилсинлар, деб дуо қилиш тўғри эмаслиги давоми...

1850 08:15 / 06.06.2020