1445 йил 18 шаввол | 2024 йил 27 апрель, шанба
Минтақа:
ЎЗ UZ RU EN
Савол жавоб

Хулуъ ҳам талоқми?

18:47 / 24.04.2016 3487 pdf Ўқиш режими + -

Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳийм.
Аллоҳ таолога битмас-туганмас ҳамду санолар бўлсин.
Пайғамбаримизга мукаммал ва батамом салавоту дурудлар бўлсин.

Яқинда талоқнинг “хулуъ” деган хили борлигини эшитдим. Бу қандай талоқ, шу ҳақда маълумот берсангиз.

ЖАВОБ: “Хулуъ” (хулъ) талоқнинг бир тури. Бу ҳақда Бақара сурасининг 229-оятида зикр этилган: "Эй мусулмонлар! Агар эр-хотиннинг Аллоҳ таоло кўрсатган шаръий ҳудудга риоя этолмасликларидан хавфсирасангиз, хотиннинг эридан ажралиш учун эрига мол беришида ва эрнинг уни олишида гуноҳ йўқдир". Яъни, хотин эрига пул ёки мол бериб талоқ олиши, ўзини ундан халос қилиши гуноҳ эмас.

Ислом динида биринчи хулуъ Пайғамбаримиз соллаллоҳу алайҳи васаллам замонларида содир бўлди. Имом Бухорий, Абу Довуд ва Термизий ривоят қилишларича, Собит ибн Қайс Ансорийнинг хотинлари (Аллоҳ таоло улардан рози бўлсин) Пайғамбаримиз алайҳиссаломнинг олдиларига келиб мурожаат қилди: "Эй Расулуллоҳ! Мен Собит ибн Қайсни на хулқда, на динида айбламайман. Аммо Исломда ношукрлик қилишини ёмон кўраман". Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам ундан сўрадилар: "Унга боғини қайтариб берасанми?" Аёл: "Ҳа", деб жавоб бергач, Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам Собит ибн Қайс розийаллоҳу анҳуга: "Боғни олгин-да, уни бир талоқ қўйгин", дедилар. Собит ибн Қайс у хотинга уйланганларида маҳрига хурмо боғини берган эдилар.

Бу ўринда шуни билиш муҳимки, аёлнинг талоқ учун ҳали олмаган маҳридан кечиши ё олган маҳрини эрига қайтариб бериши ўз хоҳиши билан бўлиши лозим. Нисо сурасининг 4-ояти мазмуни бундай: "Хотинларга маҳрларини розилик билан беринг. Агар улар маҳрларидан бирор нарсани ўзлари рози бўлиб сизга қайтарсалар, уни енг, бунда гуноҳ ва бало йўқ".

Азоб ёки қийноқ таъсирида хотини маҳридан кечган эр хурсанд бўлмасин. Аллоҳ таоло эътиборида бу хотиннинг ҳуқуқлари эрнинг зиммасидан тушмайди. У эр икки бор ҳисоб беради: хотинига зулм қилиб, азоблагани учун бир ҳисоб берса, хотинининг ҳаққини егани учун яна бир ҳисоб беради (Аллоҳ билувчидир).


Муаллиф
islom.uz
Мавзуга оид мақолалар
Ассалому алайкум Қиз фарзандли бўлдим, исмини Малак қўймоқчи эдим. Шу исмни қўйсам дуруст бўладимиquotЗикр аҳлидан сўрангquot ҳайъатиndash Ва алайкум ассалом Малак давоми...

3514 07:00 / 02.11.2018
Ассалому алайкум Ҳурматли устозлар, сартарошхонамизга мижозларимиз навбат кутиб ўтиришлари учун wifi тарқатиб қўймоқчи эдик. Бир биродар билан шу ҳақида ўйлаб давоми...

1682 12:40 / 29.06.2019
САВОЛ ndash Аввало мени бундай савол берганим учун кечиринг. Кичик фарзандим туғилганидан сўнг дарров ҳомиладор бўлиб қолдим. Соғлиғим, шароитим кўтармаганлиги давоми...

3351 14:48 / 26.04.2016
1. Иймонга келишдан, Исломни қабул қилишдан мақсад динни ҳимоя қилиш эмасми2. Динни қандай йўллар билан ҳимоя қилиш керакЖАВОБ Бисмиллаҳир роҳманир давоми...

2483 16:03 / 27.04.2016