1445 йил 27 шаввол | 2024 йил 06 май, душанба
Минтақа:
ЎЗ UZ RU EN
Савол жавоб

Кичик фарзандим туғилганидан сўнг дарров ҳомиладор бўлиб қолдим

14:48 / 26.04.2016 3357 pdf Ўқиш режими + -

Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳийм.
Аллоҳ таолога битмас-туганмас ҳамду санолар бўлсин.
Пайғамбаримизга мукаммал ва батамом салавоту дурудлар бўлсин.

САВОЛ – Аввало мени бундай савол берганим учун кечиринг. Кичик фарзандим туғилганидан сўнг дарров ҳомиладор бўлиб қолдим. Соғлиғим, шароитим кўтармаганлиги сабабли болани олдириб ташлашга мажбур бўлдим. Бу қилган гуноҳимнинг оғирлигини эшитиб кўзим очилди. Энди намозларда тавба қиляпман. Аллоҳ таолонинг олдига ёруғ юз билан боришни хохлайман. Тавбам қабул бўлиши учун менга яна қандай маслаҳатлар бера оласиз?

ЖАВОБ -Тавбани қабул бўлшини асосий шарти қилинган гуноҳга чин қалбдан надомат қилиш, уни қайта қилмасликка азм-қарор қилиш ва Аллоҳнинг Ўзига тавба қилиб ёлбориб, ана ўша гуноҳга иккинчи марта қайтмасликдан иборат бўлади. Мана шу маънода демак саволни эгаси ҳам тушунчаларини тўғрилаб, шу гапга амал қилиб борсалар ҳаммамизни ҳам гуноҳларимизни кечирувчи Аллоҳ таолони Ўзи Аллоҳ субҳонаҳу ва таоло ширкдан бошқа гуноҳларни кечишга Ўзи ваъда берган. Энди бу саволга яна қўшимча тарзида бир эслатма маъносида айтиб ўтмоқчимизки, бир нарсани қилиб қўйиб кейин надомат қилгандан кўра, қилишдан олдин шуни қилсам шариатимизга тўғри келадими йўқми деган саволни қўйган афзвл. Яъни бир нарсани қилиб қўйиб, уни тузатишга урунишдан кўра қилишдан олдин бўладими йўқлигини билиб олиш яхши бўлади. Мана болани олдириб ташлаб кейин тушуниб қолиб надомат қиляпман деяптилар бу саволни эгалари. Болани олдиришдан олдин буни ўзи олдирса шариатимизда руҳсат борми йўқми деган саволни, гуноҳ бўлмайдими деган саволни берилганида ниҳоятда яхши бўлар эди. Бундай надомат ҳам бўлмас эди, тушунмовчилик ҳам бўлмас эди. Албатта болани олдириш тўғрисидаги саволларга берган жавобларда буни тафсилотларини айтиб ўтганмиз. Бу нарсани биз бу ерда қайтаришни лозим топмадик.

Муаллиф
islom.uz
Мавзуга оид мақолалар
Ассалому алайкум Одатда пешин намози тушлик пайтига тўгри келади. Кишини қорни оч бўлса овқатини еб кейин намозини адо қилсин деб эшитган эдим. Оч холатда давоми...

4821 06:10 / 07.09.2018
СаволАссалому алайкум Ҳурматли устозлар, дуо қилаётган пайтимизда Худодан сўрашда ҳаддан ошиш дeган ҳолат йўқми Масалан уйда намоз ўқигандан сўнг Эй Худо ўқиган давоми...

4698 16:46 / 06.03.2018
САВОЛ Ассалому алайкум, ҳурматли Шайх ҳазратлари Мен уйланганман, аёлим ҳомиладор, яқинда фарзандли бўламиз. Шу борада саволим бор эди. Аёлим она бўлганидан сўнг давоми...

4099 18:52 / 26.04.2016
Бир биродаримизнинг аёли ҳозирча туғишни истамай, пуштни тушириш аборт учун ҳаракат қиляпти. Бу борада шариатнинг ҳукми қандай Агар туғиш она соғлигига хавф давоми...

3409 18:48 / 24.04.2016