1445 йил 27 шаввол | 2024 йил 06 май, душанба
Минтақа:
ЎЗ UZ RU EN
Савол жавоб

Дўпписиз намоз ўқиса бўладими?

18:40 / 24.04.2016 5231 pdf Ўқиш режими + -

Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳийм.
Аллоҳ таолога битмас-туганмас ҳамду санолар бўлсин.
Пайғамбаримизга мукаммал ва батамом салавоту дурудлар бўлсин.

Ҳайит намозига чиққанимда бир отахон: «Нега бошингга дўппи киймадинг, бош кийимсиз намоз ўқисанг қабул бўлмайди», дея менга танбеҳ бердилар. Ҳақиқатан ҳам шундайми?

ЖАВОБ: Бу масала айниқса ёшлар билан қариялар ўртасида кўп тортишувларга сабаб бўлаётгани ҳаммамизга маълум. Бошяланг намоз ўқиса намози қабул бўлмайди ёки мумкин эмас, деган гап бироз нотўғри. Намоз ўқиш ёки унинг қабул бўлиши шартларида бош кийими талаб қилинмаган. Аммо кўпчилик ёшларнинг мана шу нарсани эътиборсиз қолдириб, қасддан доимий равишда бошяланг намоз ўқишни одат қилиб олишлари ҳам одобдан эмас. Дўпписиз намоз ўқиш китобларимизда беодоблик экани қайта-қайта таъкидланган. Ҳозирги кунда ўша бошяланг юрадиганларнинг кўплари Пайғамбаримиз соллаллоҳу алайҳи васаллам суннатларига амал қилиш лозимлиги тўғрисида кўп гапиришади. Лекин бу борада у зотнинг, саҳобалар, тобеъинлар, уламолар ва ўтган барча азизларимизнинг амалларини эслашни ўзларига эп кўришмайди. Агар масалага инсоф билан қараладиган бўлса, Пайғамбаримиз соллаллоҳу алайҳи васаллам ҳам, саҳобалар, тобеъинлар ва яқин-яқингача барча мусулмонлару, уламолар ҳам бошяланг намоз ўқишни ўзларига эп кўришмаган. Модомики, ўтган солиҳ аждодлар изларидан эргашишни даъво қилар эканмиз, бошяланг намоз ўқигандан кўра бош кийими билан намоз ўқиш одоб юзасидан афзал эканини тушуниб етишимиз лозим (Аллоҳ билувчидир).


Муаллиф
islom.uz
Мавзуга оид мақолалар
СаволБир биродарим бир Қори ака марузаларида .Совдада агар молни айби бўлса, уни олаётган ҳаридор .Таваризни айби борми , деб сўрамаса ўша айбини айтмай сотса давоми...

3853 05:20 / 04.01.2018
Замонавий контрацептив воситалардан фойдаланиш ҳақида ислом дини қандай кўрсатмалар берадиЗамонавий ҳомилани ман қилувчи воситалар албатта бизнинг давоми...

3149 18:58 / 26.04.2016
4савол .Аллоҳ таоло маишатпарстларга фосиқлик қилишни буюрганми,Бисмиллаҳир роҳманир роҳим. Алҳамдулиллаҳ васоллаллоҳу васаллама ва барока аъла Расулиллаҳ ва давоми...

1339 10:43 / 28.12.2022
СаволАссалому алайкум Устозлар, бу саволни дўстим сўраб беришимни илтимос қилди. Саволи шундан иборатки, қариндошлар билан телеграмда группа очишган экан, у ерда давоми...

4244 10:30 / 13.04.2018