1445 йил 27 шаввол | 2024 йил 06 май, душанба
Минтақа:
ЎЗ UZ RU EN
Савол жавоб

Ўн фоиздан ортиғи ҳаромми?

18:40 / 24.04.2016 2699 pdf Ўқиш режими + -

Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳийм.
Аллоҳ таолога битмас-туганмас ҳамду санолар бўлсин.
Пайғамбаримизга мукаммал ва батамом салавоту дурудлар бўлсин.

Мен тижорат билан шуғулланаман. Сотиладиган молдан менга 20-30 фоиз фойда қолади. Баъзи танишларим 10 фоиздан ортиғи ҳаром, дейишади. Баъзилари эса харидор рози бўлса – ҳалол, дейишади. Аслида мол нархи устига неча фоизгача фойда қўйиш мумкин?

ЖАВОБ: Дарҳақиқат, бу савол ҳозирги кунда кўпчиликни ўйлантирадиган саволлардан ҳисобланади. Шариатимизда бир савдогар бошқа жойдан олиб келиб сотаётган молининг устига маълум бир фоиз қўйиши мумкину бундан ортиғи мумкин эмас, деган алоҳида кўрсатма йўқ. Агар бу нарса аниқ белгилаб қўйилганида такрор-такрор сўровларга ўрин қолмас эди. Шариат аҳкомларини баён қилувчи китобларда бу нарса йўқ.  Фақат Қуръони каримнинг «Нисо» сурасида: «Эй иймон келтирганлар, бир-бирларингизнинг молларингизни ботил йўл билан еманглар, фақат ўзаро розилик ила тижорат бўлса, майли», дейилган.

Яъни, сотувчи ва олувчининг розилиги билан бўлса кифоя. Шарт шуки, орада алдов, ёлғон бўлмаслиги керак: сотувчи молини ўз ҳолатидан яхшироқ кўрсатиш учун ҳар хил ҳийла-найранглар ва ёлғон сўзлар ишлатмаслиги керак. Ҳамда бировнинг ҳаққини уриб қолмай, очиқ-ойдин, ҳамма нарсани ҳалол-пок равишда амалга ошириши шарт. Худди шундай, олувчи ҳам шариатга мувофиқ ҳаракат қилсин. Ана шунда тижорат ишлари тўғри бўлади.

Нарх кўтарилиб кетган пайтларда баъзи саҳобалар Расулуллоҳ ҳузурларига келиб «Эй Аллоҳнинг элчиси, бизга нарх белгилаб-қўйиб беринг», дейишганида: Пайғамбаримиз соллаллоҳу алайҳи васаллам: «Аллоҳ нарх қўювчидир» деганлар. Демак, савдо қаерда қилинаётган бўлса ўша жойнинг шарт-шароитига ва имкониятларига қараб бозорнинг ўзида нарх белгиланади.

Баъзи бир уламоларимиз маслаҳат тариқасида учдан бирини, яъни савдо моли таннархининг учдан бирини фойдага қўйса одоб ва инсоф юзасидан яхши бўлади, дейишган. Сўровчимиз айтганидек, бунча нарх қўйиш ҳаром, дейишмаган. Аллоҳ таоло савдо ишларимизни ҳалол-пок равишда, шариатга мувофиқ бўлишига муяссар айласин (Аллоҳ билувчидир).


Муаллиф
islom.uz
Мавзуга оид мақолалар
Ассалому алайкум Бир оғайним билан тортишиб қолдим ўзини ишлаб чиқариш корхонаси бор. Қўлида 50 дан ортиқ одам ишлайди уни айтиши бўйича ҳатто ўз ишчиларига у давоми...

3002 09:14 / 11 январь
Ассалому алайкум Бир маърузада эшитиб қолдим. Маъноси бир аёл зино қилиб фарзанд кўраркан. Кейин у янги туғилган фарзандини ўлдираркан. Бу ишидан кейин қаттиқ давоми...

2910 12:06 / 17.11.2018
Ассалому алайкум Иброхим алайхиссалом Ироқ калдонийлари орасида осиб улғайдилар, Ислом тарихи китобидан. Ироқ калдонийлари кимларquotЗикр аҳлидан сўрангquot давоми...

2123 08:18 / 10.01.2019
Турмушимга 10 йил бўлди. Менинг шажарам Имом Али Ҳазратларидан экан. Яъни, отаонам айтишлари бўйича оқ суяк тўралардан эканман. Менинг турмуш ўртоғим эса оқсуяк давоми...

3465 16:15 / 27.04.2016