1445 йил 20 шаввол | 2024 йил 29 апрель, душанба
Минтақа:
ЎЗ UZ RU EN
Савол жавоб

Рўзадор киши атир, мисвок ишлатиши мумкинми?

15:57 / 24.04.2016 12702 pdf Ўқиш режими + -

Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳийм.
Аллоҳ таолога битмас-туганмас ҳамду санолар бўлсин.
Пайғамбаримизга мукаммал ва батамом салавоту дурудлар бўлсин.

Ҳазрат, рўзага доир қуйидаги саволларим бор эди:

1. Ҳазрат, рўзадор инсон атир ишлатса, бўладими? Масалан, сепиладиган ёки суриладиган. Суриладиган атир ишлатса, рўза бузилмайдими?

2. Рўзада мисвок ишлатса бўладими? 

3. Рўзадор одамнинг бирор жойи тирналса ёки кесиб олса, қон чиққанда рўза бузилмайдими?

ЖАВОБ: Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳийм

1. Рўзадорнинг ичига унинг ихтиёрисиз тутун, чангу ғубор ёки пашша кирса ҳам рўзаси очилмайди. Аммо рўзадорлигини эслаб туриб хушбўй нарсани тутатиб ҳидласа, рўзаси очилади.

Атир ишлатиш рўзани очмаса-да, ундан сақланган яхши.

2.    Рўзадор мисвок ишлатса, бўлади. Аммо Пешиндан кейин ишлатмагани яхши.

Мисвок қилиш ва сурма қўйиш макруҳ эмас.

Омир ибн Рабийъа розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади: 

«Мен Набий соллаллоҳу алайҳи васалламнинг рўзадор ҳолларида мисвок қилаётганларини санаб саноғига, ҳисоблаб ҳисобига ета олмайдиган даражада кўп кўрганман». 

Абу Довуд, Бухорий ва Термизий ривоят қилишган.

Рўза тутган одам мисвок қилиши яхши эканини уламолар жумҳури таъкидлаган. Шу билан бирга, баъзи уламолар рўзадорнинг оғзидан чиқадиган ҳид Аллоҳнинг ҳузурида мушки анбарнинг ҳидидан афзаллиги ҳақидаги ҳадиси шарифнинг эътиборидан, завол вақтидан кейин мисвок қилмаган яхши, дейишади. Чунки, рўзадорнинг оғзидан ўша ҳид завол вақтидан кейин чиқа бошлайди.

Анас розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади: 

«Бир киши Набий соллаллоҳу алайҳи васалламга:

«Кўзим оғриб қолди, рўзадор ҳолимда сурма қўяверайми?» – деди. У зот соллаллоҳу алайҳи васаллам:

«Ҳа», – дедилар». 

Термизий ривоят қилган.

Оиша розияллоҳу анҳодан ривоят қилинади:

«Набий соллаллоҳу алайҳи васаллам Рамазонда рўзадор ҳолларида сурма қўйганлар».

Ибн Можа ривоят қилган. 

Анас розияллоҳу анҳу ҳам рўзадор ҳолларида сурма қўяр эдилар.

3. Қон чиқиши рўзани бузмайди. Валлоҳу аълам. 


Муаллиф
islom.uz
Мавзуга оид мақолалар
.Мубийна, сўзи исломий маънога эгами Агар шундай бўлса бу сўз нимани англатади.Мубийна, сўзи арабча сўз. quotБаён қилувчи қиз ёки аёлquot деган маънони англатади. давоми...

8055 15:57 / 26.04.2017
САВОЛ Ассалому алайкум устоз Агар руҳсат берсангиз сизга бир саволим бор эди. Саволим қуйидагича.Аллоҳим, гуноҳларим учун бу дунёнинг ўзида мени жазоимни бергин, давоми...

2919 20:51 / 25.04.2016
СаволҲурматли Шайх ҳазратлари саволим шуки ҳозирда ибодат қилувчилар масжидларга худди яҳудийларни бош кийимига ўхшаш бош кийим кийишмоқда бу бошнинг юқори давоми...

5963 09:05 / 30.11.2017
СаволМен турли мобил телефонларга ўйин ва дастурлар ёзишни касб қилиб, шундан даромад олсам жоиз бўладимиЖавобШайх Муҳаммад Содиқ Муҳаммад ЮсуфДастур динга хилоф бўлмаса, жоиз.httpsavollar.islom.uzsavol23721

3341 19:04 / 10.05.2017