1445 йил 25 шаввол | 2024 йил 04 май, шанба
Минтақа:
ЎЗ UZ RU EN
Савол жавоб

Сафарда рўза тутиш ҳақида

15:57 / 24.04.2016 6751 pdf Ўқиш режими + -

Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳийм.
Аллоҳ таолога битмас-туганмас ҳамду санолар бўлсин.
Пайғамбаримизга мукаммал ва батамом салавоту дурудлар бўлсин.

Иншааллоҳ, Рамазон ойида оиламни зиёрат қиламан ҳамда, насиб этса, ватанимизда Ийди Рамазонни ўқиб келмоқчиман.

Ҳозир мусофирчиликдаман, рўза тутиш қанақа бўлади (Уланбаторда соат фарқи 4 соат)? Бу ерда асосан буддистлар. Бу ерда тақвим бўлмаса ҳам керак. 2-3 кунлик йўлда рўза тутса бўладими ёки тутмаслик ҳам мумкинми?

Жавоб учун олдиндан раҳмат.

ЖАВОБ: Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳийм

Щзингиз яшаб турган жойнинг қуёш чиқиш ва ботиш вақтларини белгилаб олиб, тонг вақтини аниқлаб, рўзани тутаверасиз. Албатта, тақвим бўлиши шарт эмас. Бунинг устига сиз турган ерларда ҳам мусулмонлар бор. Мўғулистонда икки юз минг қозоқ диндошларимиз бор. Уларнинг ўз ташкилоти ва масжидлари бор. Мусулмонларнинг раҳбари Қодир Сайҳон деган киши, ўшаларни сўраб топишингиз осон. 

Икки ёки уч кунлик сафарга чиққан одам рўзани тутмай, қайтганда қазосини тутиши мумкин. Аммо, сафарда қийинчилик бўлмаса, тутган яхши. Валлоҳу аълам


Муаллиф
islom.uz
Мавзуга оид мақолалар
Исломда .Инсон аъзосини асл ҳолатдан ўзгартириш мумкин эмас, дейилган. Масалан қош териш. Лекин сочни хина билан бўяш мумкинми Бунда ҳам соч асл рангидан бошқа давоми...

3871 21:18 / 27.04.2016
Ассалому алайкум Ҳурматли устозлар, бир масалада ойдинлик киритиб беришингизни истардим. Қайнотам ҳар жума куни набиралари боши қўл оёқларида пулни айлантириб давоми...

4440 06:10 / 21.09.2018
Ассалому алайкум Мени озиқовқат дўконим бор мен ёнимдаги дўконда спиртли ичимликлар бор. Мени дўконимга харидорлар кириб спиртли махсулотлар каерда сотади деб давоми...

2782 06:10 / 03.10.2018
СаволШайх ҳазратлари Менинг саволим ҳажи бадал ҳақида эди. Агар ўғли онаси учун ўтган йили ният қилиб ҳажи бадал қиламан деб ҳожилик кампаниясига пулини тўлаб давоми...

4013 08:00 / 11.08.2018