1445 йил 26 шаввол | 2024 йил 05 май, якшанба
Минтақа:
ЎЗ UZ RU EN
Савол жавоб

Хатна суннатми ёки бидъат?

15:45 / 24.05.2016 4805 pdf Ўқиш режими + -

Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳийм.
Аллоҳ таолога битмас-туганмас ҳамду санолар бўлсин.
Пайғамбаримизга мукаммал ва батамом салавоту дурудлар бўлсин.

«Ҳидоят» журналининг 2001 йилги 2-сонининг 9-бетида «Ҳатна суннат амал. Суннат қисми болани ётқизиб, хатна қилдириш, холос. Сўнг устага хизмат ҳаққи бериб, рози қилиш. Қолган ишлар ҳаммаси бидъатдир, бидъатга сарфланган маблағ исроф, ўрнига ишлатилмагани учун кишини гуноҳор қилади» дейилган. Лекин «Зикр аҳлидан сўранг»нинг 50-китобчасида «Азийра — хатна муносабати ила маросим» деган жумлаларни ўқиб, тушунмай қолдим. Икки хил муносабатни тушунтириб беринг, илтимос.

  ЖАВОБ: Мазкур саволга жавоб беришдан олдин имом Бухорийнинг «ал-Адаб ал-муфрад» китобларига қилинган шарҳдан хатна бобидаги баъзи маълумотларни келтиришга ижозат бергайсиз:

Абу Ҳурайра розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади: «Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам: «Иброҳим алайҳиссалом саксон йилдан кейин Қадум деган жойда ўзларини ўзлари хатна қилдилар», дедилар». Набийларнинг отаси бўлган Иброҳим алайҳиссалом кексайиб қолган пайтларида ҳам ўзларини хатна қилган эканлар. Демак, Аллоҳ таолонинг бу амри ўша пайтда жорий қилинган экан. 

Хатна қилдириш суннатдир. Суннат бўлганда ҳам Исломнинг шиорларидан, хусусиятларидан бири саналган суннатдир. Ўғил болаларни кичиклик чоғида хатна қилдириш мусулмон халқларнинг тарк қилмайдиган одатига айлангани яхши иш. Хатнада закарнинг уч қисмини қоплаб турган юмшоқ тери кесилади. Ўша тери арабчада «қалафа» дейилади.

Ҳанафий мазҳаби бўйича боланинг ҳолига қараб хатнани кўтарадиган бўлганда қилинади. Етти кунлик болани хатна қилиш шарт эмас. Шунингдек, заифлиги учун хатнага чидай олмайдиганлар ҳам хатна қилинмайди. Хатна қилинмаган одам вафот этса, у ҳам хатна қилинмайди. Хатна ҳолида туғилган шахс ҳам хатна қилинмайди. Агар хатна қилиниши лозим бўлган жойида бирон бир тери бўлса, уни олиб ташлаб лозим бўлади. Хатначининг айби билан хатна қилинган шахсга талофат етса, товон тўланади.

Хатна муносабати билан маросим қилиш машруъдир, шариатда бор нарсадир. Ўғил болаларнинг хатнасини изҳор қилиш суннат. Ёшлигида хатна қилдирилмаганларни ҳам шариат ҳукмларини бузмаган ҳолда кейинроқ бўлса ҳам хатна қилдириш уламоларимиз томонидан тавсия қилинади. 

Катта ёшдаги киши мусулмон бўлса ва хатна унга зарар келтириши хавфи бўлса, тарк қилинади. Бир одам, катта ёшда мусулмон бўлгани узри учун хатна қилинмаган бўлса, адолатли бўлади ва шаҳодати қабул қилинади. Узрсиз хатна қилинмаган одамнинг гувоҳлиги қабул қилинмайди. 

Хатна шофеъий ва ҳанбалийлар наздида вожиб, ҳанафий ва моликийлар наздида суннатдир. Бола туғилганидан етти кун ўтганидан бошлаб хатна қилинса бўлаверади, деган уламолар ҳам бор. Баъзилар: етти ёшдан ўн ёшгача хатна қилинса, яхши бўлади, дейишган. Хатначининг катта одамни ёки ўсмирни хатна қилиш учун авратига назар солиши жоиз.

Солимдан ривоят қилинади: «Ибн Умар мени ва Нуъаймни хатна қилдирди. У биз учун қўчқор сўйди. Биз болалар орасида ўзимиз учун қўчқор сўйилганидан мақтаниб юрардик». Демак, хатна муносабати билан жонлиқ сўйиб, зиёфат уюштириш саҳобалардан собит бўлган амал экан. Солим Абдуллоҳ ибн Умар розияллоҳу анҳунинг ўғиллари бўлган. 

Арабларда олдиндан хатна қилдиришнинг қадри бўлган, Ислом бу ишни тасдиқлаган. Абу Абдуллоҳ ибн Савранинг «Ал-Ҳисомул Маснун фий нусрати аҳлис Сиррил Макнун» номли китобида Икримадан қилинган ривоятда айтилади: «Ибн Аббос ўғилларини хатна қилдирганда ўйинчи эркакларга даъват йўллади. Шунда Ибн Аббос уларга тўрт дирҳам берди».

«Ҳидоят» журналида ёзилган маълумотга келсак, бунинг далилини таҳририятнинг шу ишга масъул бўлган ходимидан сўранг (Аллоҳ билувчидир).  


Муаллиф
islom.uz
Мавзуга оид мақолалар
Ассалому Алайкум ва Роҳматуллоҳи ва Барокотуҳу ва Мағфиратуҳу ва Ризвануҳу. Ҳурматли УстозСизга яна битта масала бўйича савол йўллаяпман. Агар саволимда давоми...

2745 20:58 / 25.04.2016
СаволМен кулолман. Ишим давомида идишларга оят ва хадислардан ёзиб, атрофига нақш чизаман ва пишириб сотаман. Асосан бундай ёзувли идишларни хорижлик сайёхлар, давоми...

4398 09:05 / 01.10.2017
САВОЛ Ассалому алайкум шайх ҳазратлари Сизга Аллоҳдан соғликсаломатлик тилаб қоламан.Биз китобхонларингиз учун янада кўпроқ китоблар ёзишингизни тилайман. давоми...

5071 16:01 / 27.04.2016
Кирилл алифбосида ўқилган Қуръон хатм ҳисобланадимиҲисобланайди, чунки у ерда алифбосида Қуоъони Каримни тажвиди билан, қонун қоидаси билан адо этишни мутлақо давоми...

17016 21:34 / 27.04.2016