1445 йил 18 шаввол | 2024 йил 27 апрель, шанба
Минтақа:
ЎЗ UZ RU EN
Савол жавоб

Қандай йўл тутган маъқул?

14:29 / 24.05.2016 3328 pdf Ўқиш режими + -

Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳийм.
Аллоҳ таолога битмас-туганмас ҳамду санолар бўлсин.
Пайғамбаримизга мукаммал ва батамом салавоту дурудлар бўлсин.

Икки ака-ука битта ҳовлида яшашади. Ҳовли уларга бўлиб берилган. Аммо арзимас ер учун ҳозир икковининг орасига совуқчилик тушган. Уканинг хотини сеҳр-жоду билан шуғулланади, ҳам эрини, ҳам қайнотасини сеҳрлаб олган. Улар бир оғиз ҳам гапиришмайди. Лекин акаси бу муаммода ҳақ. Ҳамма шу томонда, факат укаси ва отаси бунга қарши. Уйда барака, ҳаловат йўқ. Ҳамманинг боши қотган... Шайх ҳазратлари, шу муаммонинг ечимини топишимизга ёрдам беринг.

ЖАВОБ: Сеҳр борлиги ва унинг кишиларга таъсир қилиши маълум ҳақиқат. Лекин ҳар бир нарса Аллоҳнинг иродаси билангина бўлиши ундан ҳам олийроқ ҳақиқат. Агар ҳар бир сеҳр таъсир қилаверса, дунёда сеҳргардан устун одам бўлмас эди. Аммо воқеъликка назар солсак, бу ҳаром ишни қиладиганлар энг пасткаш одамлар бўлади.

Сиз айтаётган одамларни мазкур хотин эмас, дунёнинг ишқи сеҳрлаб қўйганга ўхшайди. Бир қарич ерни деб сан-манга боришни бундан бошқа нарса билан изоҳлаб бўлмайди.

Бу муаммони ҳал қилиш учун шариатга амал қилиш керак. Сеҳрни баҳона қилиб олмаслик керак. Бу ҳолатда ўз айбини хаспўшлаш учун сеҳрни баҳона қилиш яққол кўриниб турибди. Ер талашганлар шариат ҳукмини яхши биладиган кишини ўртада ҳакам қилиб, ўша одам чиқарган ҳукмга амал қилишни сидқидилдан қасд қилиб, масалани ўртага қўйишлари керак. Кейин чиқарилган ҳукмни қабул қилсинлар ва орадаги кўнгилсизликка барҳам берсинлар. Кейин сеҳр ҳақидаги гумонларни унутиб, Аллоҳнинг барча нарсага қодирлигига иймонларни мустаҳкам қилган ҳолда ҳалол яшашда бардавом бўлсинлар (Аллоҳ билувчидир).


Муаллиф
islom.uz
Мавзуга оид мақолалар
СаволАссалому алайкум .Ўғлим туғилганда чап қўлининг чинақай бармоғини ёнида олтинчи бармоқ бор экан.Ушбу бармоқча қўлга суяк билан эмас , гугурт чўпи давоми...

4358 09:45 / 07.03.2018
САВОЛ .Бизнинг олдимизда учта йўл бор ё ўлим, ё қамоқ, ёки чет элга чиқиб кетиш, деб эътиқод қиладиган ва тасаввуфни инкор этадиганлар қайси дийний оқимга тегишли. давоми...

3034 15:54 / 24.04.2016
Ассалому алайкум Мен 8 йилдан бери биринчи турмушим билан яшамайман бир қизим бор қизимни отаси жавобимни бермаганди. Ўзи хозир оилали, менга ёрдам бермайди 1 ярим давоми...

2509 10:03 / 21.01.2019
СаволАссалому алайкум, ҳурматли Шайх Ҳазратлари Намозда биринчи ракатда бир узун оят, иккинчи ракатда қисқа тўлиқ сурани ўқишлик маҳруҳмиЖавобШайх Муҳаммад Содиқ Муҳаммад Юсуфmdash Ҳа.httpsavollar.islom.uzsavol30098

3781 06:14 / 27.07.2017