1445 йил 21 шаввол | 2024 йил 30 апрель, сешанба
Минтақа:
ЎЗ UZ RU EN
Сиз юборган

Беқиёс меҳр

18:49 / 22.04.2017 2972 pdf Ўқиш режими + -

Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳийм.
Аллоҳ таолога битмас-туганмас ҳамду санолар бўлсин.
Пайғамбаримизга мукаммал ва батамом салавоту дурудлар бўлсин.

Она — меҳр тимсоли. Бу мўътабар зотнинг меҳр-муҳаббати чек-чегара билмайди, мезонандозаларга сиғмайди. Зеро, айна она меҳри туфайли ер юзида одамзот насл-насаби бардавом. Фарзанди учун наинки меҳри, умри, топган-тутгани, балки азиз жонини фидо этишга тайёр. Оналар қалбидан ўта ғаройиб ва беқиёс меҳр-муҳаббат ўрин олганки, уни идрок этмоққа ақл забундир.

Қуръони каримда ҳам оналарнинг мақом-мартабаси юксак баҳоланади. Фарзандни туғиб, вояга етказиш мобайнида оналар тортадиган дард-оғриқ, машаққат ва жабр-ситамлар боис, Ҳақ таоло оналар шаъни ва қадр-қимматини беҳад улуғлаган. Ҳадисларда ҳам оналар ҳақини адо этишга минг ҳаракат қилинмасин, буни уддалаб тугатиш мумкин эмаслиги хабари берилади. 

...Бир киши Пайғамбаримиз ҳузурларига келиб, одамлар ичида яхши муомалага ким кўпроқ ҳақли, деган мазмунда савол берганида, Олам сарвари уч бор «онангга», кейин эса «отангга» дея жавоб берган эканлар. Расули Акрамнинг шу биргина ҳадисдаги каломларининг ўзи ҳам она зотига нақадар эҳтиром кўрсатганларининг исботидир. 

Она меҳри бепоён дедик. Ҳақиқатан ҳам нафақат инсонлар, балки ҳайвонлар, паррандаларда ҳам она меҳр-муҳаббати кучли. Ҳеч кузатганмисиз, мабодо жонзотларнинг болаларига яқинлашгудек бўлсангиз, жонзот она хавф-хатарга дуч келгандек, жонҳолатда боласини қутқаришга интилади. Бундай хатти-ҳаракатга сабаб нима? Шаксиз, онагагина хос бўлган меҳр-муҳаббат. 

Оналардаги муҳаббат бетакрор ва беминнат. Ажабланарлиси, бу ҳокисор зотлар шунча меҳр сарф этадилару, асло талаб қилмайдилар. Фарзанд-чи? У вояга етиб, ҳаётда ўз ўрнини топганидан сўнг онасига эътибори камая бошлайди. Онаизор эса сўнгги нафасигача боласидан асло кўнгил узолмайди...  

Афсуски, «оммвий маданият» ниқоби остида кириб келаётган айрим тушунча ва одатлар, минг йиллик қадрият ва муносабатларимизга ҳам ўз таъсирини ўтказаётир. Кўча-кўйда кўзга ташланадиган айрим муносабатлар, қулоққа чалинадиган турли гап-сўзлар юртдошларимиз орасида оналарга қўпол муносабатда бўлаётганлар ҳам борлигини, таассуфки, исботлайди. Энг ёмони, онага ҳурмат кўрсатилмаган муҳитда улғайган бола келажакда ҳеч кимга раҳми келмайдиган, дийдаси қаттиқ, ёвузликдан тап тортмайдиган кимсага айланиши ҳеч гапмас. Шу боис, онажонларимиз бошимиздаги тожимиз, суянган тоғимиз, энг катта давлатимиз эканини фарзандларимизга турли таъсирчан мисолларда муттасил тушунтириб боришимиз керак. 

Мен оналарни хонадоннинг файзу баракаси, нуру зиёси, чироғи, дегим келади. Улар бор экан, эшигимиздан меҳмон ва зиёратчилар аримайди. Уларнинг дуоси сабаб, Яратган Эгамиз бизларни турли бало-мусибатлардан асрайди. Оналар меҳри билан нафақат оиламиз, балки умр йўллармиз ҳам мунаввардир. Шуни унутмаслик керакки, бу чироқ қачондир сўнади. Унинг мислсиз тафти бир кун келиб тугайди. Демак, шу беозор зот, беминнат меҳрибонимиз ғанимат эканини ҳис қилайлик. ғўлдан келганча уларнинг розилигини олишга улгурайлик

Хулоса қилиш мумкинки, она меҳр-муҳаббатига тенг келадиган туйғу дунёда йўқ. Фарзандларнинг оналар олдидаги ҳақлари эса, ҳисобсиз ва адоқсиздир.  Кун келиб, уни мангуга йўқотиб қўйганимизда эса вақт ўтган бўлади. Демак, буюк зотни — оиламиз чароғбонини асраб-авайлайлик, меҳр-муҳаббатининг қадрига етайлик. 


Одилхон қори ЮНУСХОН ўғли,

Шайҳонтоҳур тумани

бош имом хатиби (Шайх Зайниддин жомеъ масжиди)



Муаллиф
islom.uz
Мавзуга оид мақолалар
Халқимиз азалазалдан юртимиз равнақи учун курашган, унинг эркинлиги, мустақиллиги учун ҳаракат қилган инсонларини доимо хотирлаб келади. Мана шундай инсонлар давоми...

882 13:35 / 13.12.2023
Аллоҳ таоло инсониятни яратиб, унинг бахтусаодатда яшашу учун Ўзининг шариатини туширди. Пайғамбарлар юборди. Китоблар нозил қилди. Дунёда эзгуликнинг синоними давоми...

4774 20:26 / 21.04.2017
Киши қизиқроқ асар ўқиса, анча пайт ўша китобнинг кайфияти билан яшайди, таъсирчан бир кино кўрса, ундаги воқеалар, қаҳрамонлар ҳаёти кўз олдидан ботбот ўтирб давоми...

2413 10:27 / 27.03.2017
Ҳар бир даврда ҳам аҳли сунна валжамоа уламолари жаҳолатга қарши маърифатrdquo билан курашга алоҳида эътибор қаратганлар. Адашган фирқаларнинг хатоларини давоми...

3402 21:25 / 21.04.2017