1445 йил 26 шаввол | 2024 йил 05 май, якшанба
Минтақа:
ЎЗ UZ RU EN
Сиз юборган

Одобсиздан одоб ўрганайлик!

15:27 / 22.04.2017 3474 pdf Ўқиш режими + -

Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳийм.
Аллоҳ таолога битмас-туганмас ҳамду санолар бўлсин.
Пайғамбаримизга мукаммал ва батамом салавоту дурудлар бўлсин.

Қаҳрамонимиз ҳар куни газеталар сотиладиган дўконча олдида тўхтар, сотувчига салом берар, пулни тўлаб, керакли газетани олиб кетарди. Лекин унинг саломига сотувчи жавоб қайтармас эди. Ҳар куни эрталаб шу ҳол такрорланарди. Яна бир одам дўкон олдида тўхтаб, дўкон эгаси билан кўришиб, газетасини олиб кетарди. Аммо қаҳрамонимиз ўша харидорнинг овозини ҳеч эшитмас эди. Хатто уни гапиролмайдиган соқов бўлса керак деб ўйлади. 

Кунлардан бир куни ўша соқов деб гумон қилинган шахс қаҳрамонимизнинг елкасига аста қўлини қўйиб, ундан: “Мен сизни бир неча хафтадан бери кузатиб юрибман. Ҳар кунлик газетангизни сотиб оласиз. Бироқ нима учун дўкон эгасига салом берасиз?” деб сўради. Қаҳрамонимиз ҳайрон бўлиб: “Унга салом берсам бунинг нимаси ёмон?” деди. Ҳалиги киши: “Шунча салом берган бўлсангиз, бирор марта саломингизга алик олганми?” деб сўради. Қаҳрамонимиз: “Йўқ” деди. Ҳалиги одам: “У ҳолда алик олмайдиган кишига нечун салом берасиз?” деб сўради. Қаҳрамонимиз бояги кишидан: “Сизнингча саломга алик олмаслигининг сабаби нима?” деб сўради. У одам: “Шубҳасиз бунга сабаб унинг одосизлигидир. Одобсиз одам салом беришга лойиқ эмас” деб жавоб қайтарди. Қаҳрамонимиз: “Демак, сизнингча бунга сабаб унинг одобсизлиги экан-да?” деди. Бояги киши: “Ҳа, шундай” дея тасдиқлади. Шунда қаҳрамонимиз у кишидан: “Сиз мендан нимани хоҳлаяпсиз? Дўкон эгасидан одобсизликни ўрганишимними ёки унга одоб ўргатишимними?” деб сўради. Ҳалиги киши бу савол қаршисида мум тишлагандек жим бўлиб қолди. 

Ҳа азизлар, салом ислом динининг улкан шиорларидан биридир. Пайғамбар алайҳиссалом бир ҳадиси шарифларида: “Мўмин бўлмагунингизча жаннатга кирмайсизлар. Бир-бирларингизни яхши кўрмагунингизча комил мўмин бўлмайсизлар. Сизларга бир нарсани ўргатайми? Агар ўша ишни қилсангизлар бир-бирларингизни яхши кўриб қоласизлар” дедилар. Шунда саҳобалар: “Ҳа, ўргатинг, эй Аллоҳнинг Расули” дейишди. У зот: “Ораларингизда саломни кенг ёйинглар!” дедилар. 

“Ассалому алайкум” деган жумла кишилар қалбига муҳаббат ва дўстлик уруғини экадиган энг катта омилдир.  


“Вазиятларни бошқариш санъати” китоби асосида 

Нозимжон Ҳошимжон тайёрлади


Муаллиф
islom.uz
Мавзуга оид мақолалар
Ҳаммамизга маълумки, инсон агар хурсанд бўладиган бўлса, одатда унинг чеҳрасида хурсандчилик аломати сифатида кулги пайдо бўлади. Бизнинг орамизда кулги деб давоми...

2606 15:01 / 22.04.2017
Она mdash меҳр тимсоли. Бу мўътабар зотнинг меҳрмуҳаббати чекчегара билмайди, мезонандозаларга сиғмайди. Зеро, айна она меҳри туфайли ер юзида одамзот наслнасаби давоми...

2978 18:49 / 22.04.2017
Мана уч муқаддас ойнинг биринчи бўлган Ражаб ойи ҳам етиб келди. У билан бирга мусулмонлар учун муборак бўлган кунлар биринкетин кела бошлайди. Ражаб, Шаъбон ва давоми...

2577 16:48 / 27.03.2017
Айрим кишилар ўзларини тақводор қилиб кўрсатадилар. Агар ўзлари ёлғиз қолсалар тескари ҳолатга ўтадилар ва ҳеч ким кўрмаябдику, деб фисқу фужур билан машғул давоми...

2868 14:06 / 24.03.2017