1445 йил 20 шаввол | 2024 йил 29 апрель, душанба
Минтақа:
ЎЗ UZ RU EN
Тазкия

Фикр дурдоналари (25-қисм)

15:10 / 09.04.2017 4180 pdf Ўқиш режими + -

Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳийм.
Аллоҳ таолога битмас-туганмас ҳамду санолар бўлсин.
Пайғамбаримизга мукаммал ва батамом салавоту дурудлар бўлсин.

126. (Илгари) мен ва соғлик мол-дунёни қидирган эдик. Бугун эса, мен ва мол-дунё соғликни қидиряпмиз.

127. Ҳар сафар бемор кишини кўрсанг, Аллоҳдан унга шифо тилаб дуо қил! Ҳар сафар маҳзун кишини кўрсанг, Аллоҳдан унга саодат тилаб дуо қил! Таниган ва танимаган кишингни ҳаққига дуо қилавер! Сенга фариштанинг "Сенга ҳам" деб айтиши кифоя қилади.

128. Сени ҳақиқий яхши кўрувчилар муваффақиятга эришганингда сенга қарсак чаладиганлар эмас, балки, улар – хато қилганинг учун оғриниб, сенга насиҳат қилишга шошадиган, хушомадгўйлик қилмасдан, айбларингни очиқчасига айтадиган кишилардир.

129. Бола онасидан: “Ичи тўла пули бор сумкангизни ходимингиз ёнида қолдирасизми?” деб сўради. Она: “Асло. Уни ходимимга ишониб қолдирмайман” деди. Шунда бола: “Унда мени ўша ходимингиз ёнида қандай қолдирасиз?” деди.

130. Икки нарса сенинг кимлигингни белгилайди:

1. Ҳеч нарсага эга бўлмаган пайтингдаги сабринг.

2. Ҳамма нарсага эга бўлган пайтингдаги ахлоқинг.


Қуйидаги маълумотлар фейсбукдаги “Роваиъул фикр” (Фикр дурдоналари), “Ховатир роқия” (Салмоқли фикрлар) каби саҳифалардан олинган.

Нозимжон Ҳошимжон таржимаси



Муаллиф
islom.uz
Мавзуга оид мақолалар
.Албатта, Аллоҳ зикр қилинса қалблари ларзага келадиган, уларга оятлари тиловат этилса иймонларини зиёда қиладиган ва Роббларига таваккул қиладиганларгина давоми...

3140 13:00 / 30.05.2020
Ҳар бир мўмин мусулмон банда ҳазир бўлиши лозим ва лобудд бўлган қалб хасталикларининг бири ҳасаддир. Уламолар, ҳасадбировга етган неъматга рашк билан қараш ва давоми...

3793 05:00 / 28.02.2017
Учинчи офат ndash гапда чуқур кетиш.Бу нарса оғизни тўлдириб, қофиясини келтирган ҳолда гапириш ила бўлади. . .Жобир розияллоҳу анҳудан ривоят давоми...

3113 13:00 / 02.01.2021
Аллоҳ таоло Бақара сурасида марҳамат қилади .Эй иймон келтирганлар Касб қилган нарсаларингизнинг покизаларидан ва Биз сизларга ердан чиқариб берган давоми...

3690 14:00 / 21.03.2020