1445 йил 26 шаввол | 2024 йил 05 май, якшанба
Минтақа:
ЎЗ UZ RU EN
Мақолалар

Таварруқ савдоси

15:10 / 17.03.2019 6531 pdf Ўқиш режими + -

Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳийм.
Аллоҳ таолога битмас-туганмас ҳамду санолар бўлсин.
Пайғамбаримизга мукаммал ва батамом салавоту дурудлар бўлсин.

Шариатда «таварруқ савдоси» деган молиявий муомаланинг ҳукми ҳам баён қилинган. Бу каби савдони бизда «реализацияга мол олиш» дейишга одатланилган. Ушбу савдо икки хил бўлиши мумкин.

Биринчисида бир одам иккинчисидан унинг савдо молини насияга олади ва бир муддатдан кейин ўша молни ўз эгасига аввалги нархдан арзонга сотади. Бу рибо олиш учун ишлатилган ҳийла сифатида шариатда ман қилинган савдодир. Эски фиқҳ китобларимизда ушбу савдо ҳақида кўп ўринларда сўз кетган ва уни ҳаром дея баҳоланган.

Иккинчисида: Бугунги кунда баъзи чакана савдо билан шуғулланувчи кичик тижоратчилар ўзларининг сармоялари озлиги сабабли катта тижоратчилардан маълум савдо молини олиб, маълум муддатдан кейин харидорга қимматроқ баҳога сотиб, ўзи бир оз фойда олгач, молнинг асл эгасига унинг нархини қайтариб беради. Бунда икки тараф ҳам фойда олади. Мол эгаси молининг ўзи истаган нархда сотилишига, таварруқ савдоси билан шуғулланувчи кичик савдогар устама нархдан фойда кўришга эришади.

Одамларимиз орасида ушбу иккинчи турдаги савдо ҳақида жуда кўп саволлар бўлиб туради. Биз уларга асосан Ислом Фиқҳи Акаде-миясининг қуйидаги қарори билан жавоб берамиз:

Таварруқ савдосининг ҳукми 

Аллоҳнинг Ўзига ҳамдлар бўлсин!

Ортларидан набий йўқ зотга салавотлар бўлсин!

Ислом Фиқҳи Академияси Маккаи Мукаррамада, Робитанинг биносида, ҳижрий 1419 сана, 11-Ражаб(1998 йил, 31 октябр)да бошланган ўн бешинчи мажлисида таварруқ савдосининг ҳукми ҳақидаги масалани кўриб чиқди.

Муноқаша, далил суриштириш, фиқҳий қоидаларни ишлатиб, уламоларнинг ижтиҳодларига қайтиш ва фикр алмашувлардан кейин Ислом Фиқҳи Академияси бир овоздан қуйидаги қарорларни қабул қилди:

1. Таварруқ савдоси – сотувчининг мулкида ва қўлида турган молни нархини кейин бериш шарти ила сотиб олиб, кейин уни бошқа кишига нақдга сотиш ила пулга эга бўлишдир.

2. Ушбу таварруқ савдоси шариат бўйича жоиздир. Буни уламо-лар жумҳури айтган. Чунки аслида савдо мубоҳдир. Аллоҳ таоло: «Ҳолбуки, Аллоҳ тижоратни ҳалол қилган, рибони эса ҳаром қилган», деган. Бу савдода рибонинг қасди ҳам, сурати ҳам йўқ. Одамлар қарзни узиш, уйланиш ва бошқа ишлар учун бунга муҳтождирлар.

3. Бу савдонинг асосий шартларидан бири сотиб олувчи савдо молини биринчи сотувчига баҳосидан оз нархга сотмаслигидир. Бевосита бўлса ҳам, восита орқали бўлса ҳам. Агар мазкур ишни қилсалар, шариат ҳаром қилган ишни амалга оширган бўладилар. Чунки бу ҳийла йўли ила рибо олишдир».

“Бозор ва унга боғлиқ масалалар” китобидан

Муаллиф
Шайх Муҳаммад Содиқ Муҳаммад Юсуф
Манба
islom.uz
Мавзуга оид мақолалар
Иккинчи синфда ўқиётган ўғлим бир куни мактабдан келиб шошапиша гап бошладиndash Ойи, ойи устозимиз откритка олиб келишимиз кераклигини айтди.ndash Қанақа откритка.. давоми...

11533 15:45 / 13.02.2019
Абу Назр айтади .Шуъба қайиққа ўтирса, шерикларининг барчаси учун қайиқнинг пулини тўлаб қўяр эди,..Солиҳлар гулшани, китобидан

1568 09:06 / 22.03.2020
БайрамИбн Можа ибн Аббос розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади.Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам айтдилар .Албатта бу жума куни байрам кунидир. Аллоҳ уни давоми...

4217 10:05 / 15.03.2019
Ўлимни эслаш ҳақида салафи солиҳларимиз ҳам жуда кўп ҳикматли гапларни айтганлар.Умар ибн Абдулазиз уламолардан баъзисига.Менга ваъз қилинг,, деди..Сен ўладиган давоми...

4531 21:09 / 02.12.2018