1445 йил 19 шаввол | 2024 йил 28 апрель, якшанба
Минтақа:
ЎЗ UZ RU EN
Намоз

Икки азон орасидаги дуо мақбул

05:00 / 09.01.2017 4559 pdf Ўқиш режими + -

Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳийм.
Аллоҳ таолога битмас-туганмас ҳамду санолар бўлсин.
Пайғамбаримизга мукаммал ва батамом салавоту дурудлар бўлсин.

Икки азондан мурод азон ва иқомадир.

Анас розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади: 

«Набий соллаллоҳу алайҳи васаллам:
«Азон ва иқома орасидаги дуо рад қилинмас», дедилар
». 

«Сунан» соҳиблари ривоят қилишган.

Шарҳ: Ушбу вақт дуо тўсиқсиз қабул қилинадиган вақтлардан биридир. Чунки бу муддат шарафли вақтдир. Шунинг учун ҳам азон билан иқоманинг орасида чин қалбдан, қабул бўлишига тўла ишониб, шартларини келтириб дуо қилиш керак.


Бир одам: 

«Эй Аллоҳнинг Расули, муаззинлар биздан кўра фазилатли бўлурлар», деди.
Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам:
«Улар нима десалар, сен ҳам айт. Қачонки тамом қилсанг, сўра, сенга сўраганинг ато қилинур», дедилар
». 

Абу Довуд ривоят қилган.

Шарҳ: Ушбу ҳадисдан олинадиган фойидалар: 

1. Фазилатли амал қилувчиларга ҳавас қилиш ва улар эришган фазлга эришишга ҳаракат қилиш яхшилиги.

2. Билган кишилардан фазилатга эришиш йўлини сўраш.

3. Муаззин азонда айтаётган лафзларни айтиб туриш.

4. Азондан кейин ҳожатини сўраб дуо қилиш.


Абу Шаъсоа розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади: 

«Абу ҳурайра розияллоҳу анҳу билан масжидда бирга эдик. Бир одам муаззин асрга азон айтганидан кейин чиқиб кетди. Бас, Абу ҳурайра:
«Аммо мана бу, батаҳқиқ, Абул Қосим соллаллоҳу алайҳи васалламга осий бўлди», деди
». 

Бешовларидан фақат Бухорий ривоят қилмаган.

Шарҳ: «Абул Қосим» Пайғамбаримиз соллаллоҳу алайҳи васалламнинг кунияларидир. Бу ривоятда намозга азон айтилгандан кейин, намоз ўқимай кетиб қолиш қанчалик оғир гуноҳ экани баён қилинмоқда.

Пайғамбаримиз соллаллоҳу алайҳи васалламга осий бўлиш жуда ҳам оғир иш. У зот соллаллоҳу алайҳи васаллам Имом Аҳмад ибн ҳанбал розияллоҳу анҳу ривоят қилган ҳадисда: 

«Масжидда бўлсаларингиз-у, намозга азон айтилса, бирортангиз ҳам то, намозни ўқимагунча чиқмасин», деганлар.


Муаллиф
islom.uz
Мавзуга оид мақолалар
Дунёда ихлос, хушуъ ва хузуъ билан қилинадиган ибодат инсонни иймонсизлик, гуноҳдан сақлайди ва уни азиз қилади. Аллоҳ таоло Қуръонда шундай марҳамат қилади давоми...

27231 16:09 / 07.07.2020
Фарзандимиздан .Намоз ўқидингми, деб сўрагандан кўра, бошқа услуб билан сўраш ўзгача бўлади. Жумладан, намозни нуқталар орқали белгилаш ва қанча нуқта йиғганига давоми...

1774 17:00 / 13.08.2022
20дарс37МатнУ зот соллаллоҳу алайҳи васаллам ташаҳҳуддан кейинги дуоларини ўқиб бўлгач ўнг томонларига қараб Ассалому алайкум ва роҳматуллоҳrdquo дея салом берар давоми...

3462 05:00 / 09.01.2017
Абу Ҳурайра розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади .Пайғамбар соллаллоҳу алайҳи васаллам .Бирортангиз уйқусидан уйғонса, қўлини уч марта ювмасдан туриб, уни идишга давоми...

3598 05:00 / 04.01.2017