1445 йил 19 шаввол | 2024 йил 28 апрель, якшанба
Минтақа:
ЎЗ UZ RU EN
Сараланган

Иймоннинг баркамоллиги

05:00 / 13.03.2017 2422 pdf Ўқиш режими + -

Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳийм.
Аллоҳ таолога битмас-туганмас ҳамду санолар бўлсин.
Пайғамбаримизга мукаммал ва батамом салавоту дурудлар бўлсин.

Атийя ас-Саъдий розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади:

«Набий соллаллоҳу алайҳи васаллам:

«Банда токи зарари бор нарсадан эҳтиёт бўлиш учун зарари йўқ нарсани тарк қилмагунича муттақийлардан бўла олмас», дедилар».

Термизий ва ал-Ҳоким ривоят қилишган.

Шарҳ: Муттақийлик улуғ даражадир. Оддий ҳолатда унга етишиш осон эмас. Бу даражага етишиш учун фақат ўзига зарар келтирадиган нарсаларни тарк қилишнинг ўзи кифоя қилмайди. Бунинг учун ўзига зарар келтирмайдиган, лекин фойда ҳам бермайдиган нарсалардан ҳам воз кечиш керак бўлади. Ана шунда муттақийлик даражасига етишиш мумкин.

Али ибн Ҳусайн розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади:

«Киши Исломининг гўзал бўлиши ўзи учун

бефойда бўлган нарсани тарк қилишидир», дедилар».

Термизий, Аҳмад ва ал-Ҳоким ривоят қилишган.

Шарҳ: Бу ҳадиси шариф Исломнинг мадори бўлган тўрт ҳадиснинг биридир.

Имом Абу Довуд раҳматуллоҳи алайҳи:

«Бу ҳадис Исломнинг мадори бўлган ҳадислардандир. Инсоннинг дини учун тўртта ҳадис кифоя қилур:

1.    «Албатта, амаллар ниятга боғликдир» ҳадиси.

2.    «Бирортангиз токи ўзига яхши кўрган нарсани ўз биродарига ҳам яхши кўрмагунча мўмин бўла олмайди» ҳадиси.

3.    «Киши Исломининг гўзал бўлиши ўзи учун беҳуда бўлган нарсани тарк қилишидир» ҳадиси.

4.    «Албатта, ҳалол очиқ-ойдиндир, ҳаром очиқ-ойдиндир» ҳадислари», деган эканлар.

Ҳаётимизга диққат билан назар соладиган бўлсак, кишиларнинг кўп вақти, зеҳн-заковати, ақл-идроки ва имкониятлари беҳуда нарсаларга сарф қилинаётганини кўрамиз. Беҳуда нарсалардан четда бўлган киши фақат фойдали иш билан машғул бўлишини яхши англаб етишимиз лозим. Бинобарин, бефойда ишлардан ҳар доим ўзимизни четда тутишимиз керак бўлади.


Анас розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади:

«Саҳобалардан бир киши вафот этди. Бас, бир одам:

«Жаннатнинг башоратини олавер», деди.

Шунда Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам:

«Сен қаердан биласан? Эҳтимол, у ўзи учун бефойда нарсани гапиргандир ёки ўзига нуқсон етказмайдиган нарсада бахиллик қилгандир», дедилар».

Термизий ривоят қилган.

Шарҳ: Бундан бефойда сўзларни гапириш ва ўзига нуқсон етказмайдиган нарсаларда бахиллик қилиш жаннатга киришга халал берадиган нарсалардан эканлигини билиб оламиз. Шунинг учун бу ишлардан мутлақо четда бўлишга ҳаракат қилмоғимиз лозим бўлади.


Муаллиф
islom.uz
Мавзуга оид мақолалар
23ҳижрий, 644милодий йил. Мадина. Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламнинг масжидлари. Мўминлар амири Умар ибн Хаттоб розияллоҳу анҳу бомдод намозини ўқиш учун давоми...

2902 05:00 / 14.03.2017
АнНаввос ибн Самъон алАнсорий розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади.Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламдан яхшилик ва ёмонлик ҳақида сўрадим. Шунда у зот давоми...

10666 05:00 / 13.03.2017
Ислом таълимоти хиромантия ҳақида нима дейди Хиромантия ҳақ таълимми Мусулмонлар хиромантия билан шуғулланишлари ёки шуғуллаётганларга мурожаат қилишлари давоми...

5187 05:00 / 14.03.2017
Ислом суннатларидан бири дуодир. Пайғамбаримиз алайҳиссалом .Дуо ибодатдир,, деганлар. Дарҳақиқат, банда чин қалбдан дуо қилар экан, Аллоҳга маънавий давоми...

5061 12:11 / 15.03.2017