1445 йил 24 шаввол | 2024 йил 03 май, жума
Минтақа:
ЎЗ UZ RU EN
Сараланган

Хиромантия ҳақида

05:00 / 14.03.2017 5194 pdf Ўқиш режими + -

Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳийм.
Аллоҳ таолога битмас-туганмас ҳамду санолар бўлсин.
Пайғамбаримизга мукаммал ва батамом салавоту дурудлар бўлсин.

Ислом таълимоти хиромантия ҳақида нима дейди? Хиромантия ҳақ таълимми? Мусулмонлар хиромантия билан шуғулланишлари ёки шуғуллаётганларга мурожаат қилишлари жоизми?

Бу саволларга Канаданинг Торонто Ислом университетининг катта устози Аҳмад Катти жавоб беради:

Меҳрибон ва раҳмли Аллоҳ номи билан
Хиромантия, яъни қўл кафтига қараб инсоннинг келажагини башорат қилиш, ҳеч қандай илм эмас. Хиромантнинг башорати тахмин-гумонларга асосланган бўлиб, ҳеч қандай илмий асосга эга эмас. Ислом хурофот ва иррационал амалиётларнинг ҳар қандай турини танқид ва инкор қилади. Биз мусулмонлар Аллоҳ Таолодан бошқа ҳеч ким ғайбни билмаслигига иймон келтирганмиз. Фақат Аллоҳ Таологина келажак ҳақида аниқ билимга эгадир. Шунинг учун ҳам мунажжим ва келажак ҳақида хабар берадиганларга мурожаат қилиш шариат бўйича тақиқланади (ҳаром).
Хиромантия билан жуда кўп салбий ҳолатлар боғлиқ. У лоқайдлик ва дангасаликка ҳам сабаб бўлиб, ишонувчан одамлар ҳисобига фирибгарларнинг бойишларига сабаб бўлади.
Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламнинг бир дуолари бор: “Аллоҳим, Сенинг номинг ила ғам-ташвишдан, ожизлик ва дангасаликдан, қўрқоқлик ва бахилликдан, қарз эзиб қўйишидан ва кишиларнинг қаҳридан паноҳ тилайман” (Абу Довуд ривояти).
Хиромантия – фақат Аллоҳ Таоло билиши мумкин бўлган нарсалар ҳақида бўлгани ҳамда фақат гумонга асослангани учун Исломнинг асосий таълимоти тавҳидга зиддир. Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам мусулмонларни бунга ўхшаш нарсалардан қайтарганлар. Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам айтадилар: “Кимки башоратгўй ёки фолбиннинг олдига бориб, айтаётган гапини рост деб билса, у шубҳасиз, Муҳаммадга тушган нарсага куфр келтирибди” (Абу Довуд, Насоий, Ибн Можа).
Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам яна айтдилар: “Кимки башоратгўйнинг олдига бориб, ундан бирон нарсани сўраса ва уни тасдиқласа, қирқ кунгача унинг биронта ҳам намози қабул қилинмайди”. (Муслим ривояти).
Аллоҳ Таоло иймонларимизни камайишига ёки унга футур етишига сабаб бўладиган нарсалардан ўзи сақласин. Омин.

IslamOnline.net материаллари асосида Абу Муслим тайёрлади

Муаллиф
islom.uz
Мавзуга оид мақолалар
Агар Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам сизникига меҳмонга келиб қолсаларhellipАгар замин узра қадам босган зотларнинг энг улуғиhellip дунёнинг энг буюк давоми...

2315 05:00 / 14.03.2017
Оиша розияллоҳу анҳодан ривоят қилинади.Оли Муҳаммад алайҳиссалом Мадийнага келганларидан бошлаб, то қабз қилингунларича кетмакет уч кеча тўйиб буғдой таом давоми...

3029 05:00 / 14.03.2017
Меҳроб шаҳиди, аллома Муҳаммад Саъид Рамазон Бутий раҳимаҳуллоҳнинг ҳижрий 1431 йил 7 зулқаъда, мелодий 2010 йил 15 октябрда қилган жумъа хутбалариАлҳамдулиллаҳ. давоми...

5369 12:30 / 15.03.2017
Абу Ҳурайра розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади .Пайғамбар соллаллоҳу алайҳи васаллам .Ким бир ҳидоятга чақирса, унга ўзига эргашганларнинг ажрларича ажр бўлади. давоми...

2839 05:00 / 13.03.2017