1445 йил 25 шаввол | 2024 йил 04 май, шанба
Минтақа:
ЎЗ UZ RU EN
Сараланган

Қалблар Роҳманнинг кабзасидадир

05:00 / 13.03.2017 2424 pdf Ўқиш режими + -

Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳийм.
Аллоҳ таолога битмас-туганмас ҳамду санолар бўлсин.
Пайғамбаримизга мукаммал ва батамом салавоту дурудлар бўлсин.

Анас розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади:

«Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам кўпинча: «Эй қалбларни айлантирувчи Зот, қалбимни динингда собит қилгин», дер эдилар. Бас, биз: 

«Эй Аллоҳнинг Расули, сизга ва сиз келтирган нарсага иймон келтирдик. Бизга бирор нарса бўлишидан қўрқасизми?» дедик. 

«Ҳа. Албатта, қалблар Аллоҳнинг панжаларидан икки панжа орасидадир. Уларни У Зот қандоқ хоҳласа, айлантириб турадир», дедилар». 

Термизий ва Муслим ривоят қилишган. 

Муслимнинг лафзида: 

«Албатта, одам болаларининг қалблари, барчаси худди бир кишининг қалбидек Роҳманнинг панжаларидан икки панжа орасидадир. У Зот уни хоҳлаган тарафига бурадир», дейилган. 

Шарҳ: Албатта, борлиқдаги ҳар бир нарса Аллоҳ таолонинг қабзасида ва У Зот уларни хоҳлаган тарафга буради. Аммо қалб иши энг нозик бўлгани учун ҳамда иймон ва куфр, жаннат ва дўзах масаласи айнан қалбга боғлиқ бўлгани учун у алоҳида зикр қилинмоқда. Ушбу ҳадиси шарифда келган маънога доимий ишонч ила яшаган одам Аллоҳ таолога доимий боғлиқ бўлади ва ҳар лаҳзада У Зотдан ўзини иймон ва исломда собит қилишини сўраб туради. Бу ҳам зоҳидлар мисолида яққол намоён бўлади.

Муаллиф
islom.uz
Мавзуга оид мақолалар
Меҳроб шаҳиди, аллома Муҳаммад Саъид Рамазон Бутий раҳимаҳуллоҳнинг ҳижрий 1430 йил 12 жумадус соний, мелодий 2009 йил 5 июнда қилган жумъа хутбалариАлҳамдулиллаҳ. давоми...

2727 12:24 / 15.03.2017
Буюк имомларимиздан бири Муҳаммад ибн Идрис Шофеъий раҳматуллоҳи алайҳ шогирдлари, яна бир фиқҳий мазҳаб имоми Аҳмад ибн Ҳанбалнинг уйига ташриф буюрди. Имом давоми...

2544 12:19 / 15.03.2017
Хамрга қарши олиб борилган ишлар фақат Қуръони Карим оятлари ва Пайғамбар алайҳиссаломнинг ҳадиси шарифлари билан кифояланмаган. Жамиятнинг барча аъзолари бу давоми...

2395 05:00 / 13.03.2017
Ҳар бир мўмин мусулмон банда ҳазир бўлиши лозим ва лобудд бўлган қалб хасталикларининг бири одамлар мақтовига учиш ва уларнинг танқидини ёқтирмасликдир. давоми...

2509 05:00 / 13.03.2017