1445 йил 26 шаввол | 2024 йил 05 май, якшанба
Минтақа:
ЎЗ UZ RU EN
Ҳикматлар

Мен нега бунинг сўзини эшитмайин?!

05:00 / 11.03.2017 3270 pdf Ўқиш режими + -

Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳийм.
Аллоҳ таолога битмас-туганмас ҳамду санолар бўлсин.
Пайғамбаримизга мукаммал ва батамом салавоту дурудлар бўлсин.

Умар ибн Хаттоб розияллоҳу анҳу бир куни Жоруд ал-Абдий билан бирга масжиддан чиқиб, йўлда кетишаётганда бир аёлга дуч келишди. Ҳазрати Умар у аёлга салом бердилар, у алик олди ва деди: “Эй Умар, менга озгина вақт ажрат, сенга айтадиган гапим бор”. Ҳазрати Умар: “Гапиринг” дедилар. Аёл гап бошлади: “Эй Умар, кичкиналигингда Уккоз бозорида Умайр деб аталар эдинг. Йигитлар билан кураш тушиб юрардинг. Кейин ҳеч қанча вақт ўтмасдан Умар деб чақириладиган бўлдинг. Яна ҳеч қанча вақт ўтмай, мана, Мўминлар амири деб мурожаат қилишяпти сенга. Сенга насиҳатим, қўл остингдаги раийят, халқ борасида Аллоҳдан қўрқ!” 

Бу гапларни эшитиб турган Жоруд ҳалиги аёлга: “Сени қара-ю! Мўминлар амирига шундай гапларни гапиришга қандай журъат қилдинг?!” деди. Шунда Умар розияллоҳу анҳу: “Уни ўз ҳолига қўй! Сен бу аёлнинг кимлигини биласанми? Бу аёл Аллоҳ сўзини осмонлар тепасидан эшитган Хавла бинт Саълаба-ку! Мен нега бунинг сўзини эшитмайин?!” деб жавоб бердилар. Бу гаплари билан у зот ушбу “(Эй, Муҳаммад!) Аллоҳ Сиз билан ўз эри ҳақида баҳслашаётган ва Аллоҳга шикоят қилаётган аёлнинг сўзини эшитди. Аллоҳ сиз иккингизнинг сўзлашувингизни эшитур. Албатта, Аллоҳ эшитувчи ва кўрувчидир” (Мужодала, 1) оятини назарда тутган эдилар.


Ҳоний Ҳожининг “Солиҳлар ҳаётидан минг бир қисса” 

китобидан Нозимжон Ҳошимжон таржимаси



Муаллиф
islom.uz
Мавзуга оид мақолалар
Сизлар рўзадорлигингизда хурсанд бўлинглар ва табассум қилинглар. Чунки сизлар Аллоҳ учун ва жаннатнинг Раййон эшигидан кириш учун рўза тутмоқдасиз. Аммо, давоми...

3029 05:02 / 04.06.2017
Фақат рамазон ойида Аллоҳни танийдиган қавм мунча ҳам ёмон деб, баъзи одамлар айтишади. Мен эса quotРамазон ойида Аллоҳни таниб, ундан кейин Аллоҳни танишлари янада давоми...

2682 18:57 / 17.06.2017
.Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам.Ким иймон билан, савоб умидида Рамазон рўзасини тутса, ўтган гуноҳлари мағфират қилинади,, дедилар,. Муттафақун алайҳ.Яна у давоми...

3011 15:31 / 28.05.2017
Рамазон ndash нафсга тавозуъ ва хокисорликни таълим берадиган мавсумдир.

2430 02:45 / 08.06.2017