1445 йил 16 шаввол | 2024 йил 25 апрель, пайшанба
Минтақа:
ЎЗ UZ RU EN
Ҳикматлар

Ваҳб ибн Мунаббаҳнинг насиҳати

05:00 / 11.03.2017 2734 pdf Ўқиш режими + -

Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳийм.
Аллоҳ таолога битмас-туганмас ҳамду санолар бўлсин.
Пайғамбаримизга мукаммал ва батамом салавоту дурудлар бўлсин.

Ваҳб ибн Мунаббаҳ Ато Хуросонийнинг олдига келди ва унга: 

 “Ҳолингга вой, эй Ато! Мен сенга илмингни подшоҳлар ва дунё қуллари эшигига олиб боряпсан, демаганмидим? 

Ҳолингга вой, эй Ато! Эшиги сенга ёпиладиган, ўзини фақир қилиб кўрсатадиган ва сендан бойликларини яширадиганларнинг эшигига боряпсан-у, эшигини сенга катта очиб қўядиган, бойлигини сенга кўрсатадиган Зотнинг эшигига бормаяпсан” деб, ушбу оятни ўқиди: “Парвардигорингиз: “Менга дуо қилингиз, Мен сизлар учун (дуоларингизни) ижобат қилай!” – деди” (Ғофир, 60). 

Ҳолингга вой, эй Ато! Озгина дунёга рози бўлиб, кўп ҳикматга эга бўл. Кўп дунёга эга бўлиб, озгина ҳикматга рози бўлма! 

Ҳолингга вой, эй Ато! Агар сенга кифоя қилгудек мол-давлат сени ортиқчасидан беҳожат қилса, озгина мол сенга кифоя қилади. Борди-ю, сенга кифоя қилгудек мол-давлат сени ортиқчасидан беҳожат қилмаса, у ҳолда бутун дунё ҳам сенга кифоя қилмайди. 

Ҳолингга вой, эй Ато! Сенинг бу қорнинг денгизлардан бир денгиз, водийлардан бир водийдир. Уни фақатгина тупроқ тўлдиради”. 


Ҳоний Ҳожининг “Солиҳлар ҳаётидан минг бир қисса” 

китобидан Нозимжон Ҳошимжон таржимаси


Муаллиф
islom.uz
Мавзуга оид мақолалар
Жим турганларнинг ҳаммаси ҳам бекорчи эмас. Шер анча вақт пайт пойлаб туриб, сўнг ўлжага ташланади.Амр Шокир

2692 09:25 / 18.12.2017
Қуръондаги илмий мўъжизаАллоҳ таоло Каҳф сурасида .Каҳфда ғорда уларнинг қулоқларига бир неча йиллар парда урдик,, деган.Уламоларнинг таъкидлашича, инсон давоми...

1322 12:19 / 26.06.2019
Қалбдан чиққан нарса қалбларгача ёриб ўтади. Тилдан чиққан нарса қулоқдан нарига ўта олмайди.

2430 09:05 / 30.05.2018
Дунё ndash улкан мактабдир. Унда ҳар қанча аълочи бўлмагин, фақат вафотинг ҳақида шаҳодатнома оласан, холос

2506 08:00 / 31.07.2018