1445 йил 23 шаввол | 2024 йил 02 май, пайшанба
Минтақа:
ЎЗ UZ RU EN
Гуноҳи кабиралар

Бадназарликнинг энг яхши муолажаси

15:03 / 16 апрель 1200 pdf Ўқиш режими + -

Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳийм.
Аллоҳ таолога битмас-туганмас ҳамду санолар бўлсин.
Пайғамбаримизга мукаммал ва батамом салавоту дурудлар бўлсин.

Биринчи чора:

Бадназарликнинг энг яхши муолажаси нигоҳларни пастга қаратишдир.

Аллоҳ, таоло марҳамат қилади:

«Мўминларга айтинг, нигоҳларини пастга қаратсинлар ва фаржларини сақласинлар» (Нур сураси, 30-оят).

Демак, мўмин киши кўча, маҳалла ва бозорларда юрганда кўзини пастга қаратсин. Зарурат бўлганда кўтарсин.

Иккинчи чора:

Пиёда кетаётган бўлса, зарурат доирасида йўлга қарасин. Заруратсиз у ёқ буёққа алангламасин.

Учинчи чора:

Уловда бўлса, назарини бошқа уловлар ва пиёдаларнинг ўтишини кўрар даражада кўтарсин.

Тўртинчи чора:

Бирортанинг юзига назар ташламасин, чунки фитнанинг бошланиши айнан шу иш бўлади.

Бешинчи чора:

Агар назар солиб қўйса, дарҳол истиғфор айтсин ва нигоҳини яна пастга қаратсин.

Олтинчи чора:

Агар идора ишида ёки савдо-сотиқда бирор аёл ила заруратга кўра гаплашишга тўғри келса, у ҳолда унинг юзига назар солмасин, балки нигоҳларини пастга қаратсин ва гапни қисқа қилсин.

Еттинчи чора:

«Аёллардан ўзингиз учун хуш ёққанига никоҳланинг» (Нисо сураси, 3-оят).

Имкони бўлса, тезроқ диндор, итоаткор, чиройли қиз ила тўй қилсин. Токи, жинсий хоҳиш адо бўлсин. Киши оч қолса бирор нарса еб олсам, дейди. Худди шунинг сингари, нафс жинсий очликни ҳам тўсишни истайди. Нафсни покиза сақлашнинг йўли эса, ҳалол никоҳдир.

Саккизинчи чора:

Эр киши ҳар қачон аёлига муҳаббат ила қарасин. Аллоҳга шукр қилсинки, агар бу неъмат етмаганида, қанча мусибатлар бўлар эди.

Кўча ёки бозорларда бепарда юрган аёлларга хирс ила назар соладиган эркаклар ўз аёлига муҳаббат билан қарасалар, муаммолари ечим топади.

Тўққизинчи чора:

Аёлига покизаликни таълим берсин. Яхши кийимлар кийдирсин. Яхшилаб қараса, бошқа аёлларда кўрган барча гўзалликларни ўзининг аёлида ҳам кўради.

Ўнинчи чора:

Ўзганинг хасмига қарашни истаганида, агар номаҳрам тарафига қарасам, у ҳолда «Аллоҳ таоло мендан норози бўлади», деб ўйласин.

Ўн биринчи чора:

Мўминнинг нафси қачон номаҳрам тарафга қарашликни истаса, дарҳол «Аллоҳ таоло мени кўриб турибди», деб ўйласин. Шунда нигоҳни жиловлаш осон бўлади, иншааллоҳ. Чунки, Қуръон шундай деди:

«Аллоҳ уни кўриб туришини билмасми?» (Алақ сураси, 14-оят).

«Бадназарлик ва зинодан сақланиш» китоби асосида тайёрланди

Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Дин ишлари бўйича қўмитанинг 2021 йил 24 июндаги 03-07/4033 рақамли хулосаси асосида тайёрланди.

 

Манба
islom.uz
Мавзуга оид мақолалар
Аллоҳ азза ва жалла айтади.Аллоҳ фазлу карами билан ато қилган нарсаларнинг закотини беришга бахиллик қилган кимсалар ҳаргиз бу қилмишларини ўзлари учун яхшилик давоми...

4012 15:10 / 14.01.2019
Зинокор ҳайдовчиКасбим сабабли турли ҳил инсонлар билан мулоқотда бўламан. Баъзида машинамга ўтирган аёллар менга кўз сузишади. Лекин мен уларни айтган давоми...

3881 15:00 / 07.12.2020
Аллоҳ таоло айтади.Ўғри эркакни ҳам, ўғри аёлни ҳам қўлларини кесинглар Токи бу уларнинг қилмишларига яраша жазо бўлсин, Аллоҳ томонидан берилган азоб бўлсин. давоми...

3080 16:40 / 23.05.2019
Оила эркак ва аёл ўртасида бино бўлади, ундан зурриёт тарқалади, инсон насли давом этади. Аллоҳ таолонинг бу оламда тайин этган қонунияти шу. Бундан ўзгача бўлиши давоми...

1958 13:00 / 03.04.2021