1445 йил 25 шаввол | 2024 йил 04 май, шанба
Минтақа:
ЎЗ UZ RU EN
Суннат ва замонавий илм

Биз билмаган махлуқлар

13:32 / 03 апрель 1779 pdf Ўқиш режими + -

Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳийм.
Аллоҳ таолога битмас-туганмас ҳамду санолар бўлсин.
Пайғамбаримизга мукаммал ва батамом салавоту дурудлар бўлсин.

Китоб чаёни баъзи китобларда учрайдиган ҳашарот бўлиб, ҳажми жиҳатидан кичик, лекин у ҳақиқий чаёнга ўхшайди. У бўғим оёқлилар туркумидан. Унинг вазифаси эски китобларни улардаги ёпиштирувчи елим билан озиқланадиган битлардан ҳимоя қилишдир. Унинг бирдан-бир ризқи китоб ҳашаротларидир. У инсон ҳаётига ҳам, китобга ҳам ҳеч қандай зарар етказмайди, аксинча, уни эски китобларингиздан топсангиз, ўлдирманг, жимгина ишласин.

Бу ўргимчаксимон ҳашарот ҳақиқий чаён эмас, балки танаси жиҳатидан ташқи чаён тузилишига эга, қисқичлари чаённикига ўхшайди, узунлиги атиги 4 мм. Бу сохта чаённинг ўзига хос номи “Chelifer cancroides” бўлиб, 3300 турга мансуб. У китобларнинг бурмаларида ва атрофида яшайди. Бунинг сабаби ғаройиб. Эски китоблар муайян тузилишга эга. Яъни қоғоз ва уларни ёпиштириш учун ишлатилган елим. Бу иккиси чанг, қоғоз куялари ва бошқа ҳашаротларни ўзига жалб этади. Бизнинг дўстимиз (сохта чаён) бу ҳашаротлар билан озиқланади.

У кийим-кечак куяларини ва баъзи учувчи ҳашаротларни ҳам ейди, агар у бўлмаганида, эски китобларнинг аксарияти йўқ бўлиб кетган бўлиши мумкин эди. У махфий ва ишончли қўриқчидир. Эски китобларимизнинг бузилмай туришида унинг хизмати бор. Одамларга ва китобларга ҳеч қандай зарар етказмайди, аксинча, уларни ҳимоя қилади. Уни эски китобларингиз орасидан топсангиз, ўлдирманг, жимгина ишласин. Ахир у сизнинг хизматингизга бўйсундирилган. У инсоният учун фойдали кичик жонзот саналади, чунки у китоб битларидан ташқари кийим-кечак куя личинкалари, гилам қўнғизи личинкалари, чумолилар, куя ва майда пашшалар билан озиқланади.

Аллоҳ таоло шундай марҳамат қилади:

ﯩ ﯪ ﯫ ﯬ ﯭ ﯮ ﯯ ﯰ ﯱﯲ ﯳ ﯴ ﯵ ﯶ ﯷ ﯸ

«Бу Аллоҳнинг яратганидир. Қани, Менга кўрсатинг-чи, Ундан бошқалар нимани яратдилар. Йўқ! Золимлар очиқ-ойдин адашувдадирлар» (Луқмон сураси, 11-оят).

Яъни, юқоридаги оятда зикри ўтган мавжудотларни Аллоҳ таоло яратгандир. Худо бўлгани учун У Зот шуларни яратган. Сизлар, эй мушриклар, Аллоҳдан бошқа яна худолар бор, деяпсизми? Агар улар сиз айтганингиздек, худо бўлса, қани, айтинг-чи, улар нимани йўқдан бор қилиб, яратганлар? Улар яратган нарсаларни кўрсатинглар-чи!

«Йўқ! Золимлар очиқ-ойдин адашувдадирлар».

Йўқ, у сохта худолар ҳеч нарсани ярата олмаслар. Аллоҳга ширк келтириш ила катта зулм қилган мушриклар очиқ-ойдин адашувдадирлар.

Буюк Яратувчининг махлуқларида ҳали биз билмаган кўплаб сирлар, ҳикматлар бор.

Нозимжон Ҳошимжон тайёрлади

Ушбу мақола Ўзбекистон Республикаси Дин ишлари бўйича қўмитанинг 2024 йил 21 февраль 03-07/921-сонли хулосаси асосида тайёрланди.

Манба
islom.uz
Мавзуга оид мақолалар
Тафаккур борасида мақоланинг биринчи сонида тўхталиб ўтган эдик. Ушбу мақолада баъзи бир жонзотлар ҳақида сўз юритилади. Улар ҳақида тафаккур қилсак, Аллоҳ давоми...

1873 13:00 / 24.11.2021
Германияда бир мусулмон инсон фарзанд кўради. Суннатга мувофиқ иш кўришни ният қилган оила бошлиғи еттинчи куни боланинг сочини олади ва соч оғирлигида олтин давоми...

4341 11:28 / 18.10.2018
Электрон микроскопда кўрилганда маълум бўлдики, чивиннинг бошида 100 та кўзи, оғзида 47 та тиши, кўксида 3 та юраги, марказий юрак, ҳар бир аъзо учун юрак бор давоми...

5207 17:03 / 19.04.2022
Ҳар йили шерлар ҳужумидан 100 нафар одам вафот этса, чивин чақиши сабабли 700 миллионга яқин одам касалланса, шундан тахминан 2 миллион атрофидаги одам вафот этар давоми...

3897 11:00 / 14.06.2022