1445 йил 6 зулқаъда | 2024 йил 14 май, сешанба
Минтақа:
ЎЗ UZ RU EN
Суннат ва замонавий илм

Бирга тафаккур қилайлик! (бешинчи мақола)

13:00 / 24.11.2021 1879 pdf Ўқиш режими + -

Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳийм.
Аллоҳ таолога битмас-туганмас ҳамду санолар бўлсин.
Пайғамбаримизга мукаммал ва батамом салавоту дурудлар бўлсин.

Тафаккур борасида мақоланинг биринчи сонида тўхталиб ўтган эдик. Ушбу мақолада баъзи бир жонзотлар ҳақида сўз юритилади. Улар ҳақида тафаккур қилсак, Аллоҳ таолонинг азаматига, қудратига, мусаввирлигига, ҳар бир нарсага қодирлигига яна бир бор тан берамиз, иймонимиз нури зиёда бўлади.

Сув

Аллоҳ таоло Қуръони Каримда ҳар бир тирик нарсани сувдан яратганини таъкидлаган. У Зот Қуръони Каримда шундай деб марҳамат қилган:

أَوَلَمْ يَرَ الَّذِينَ كَفَرُوا أَنَّ السَّمَاوَاتِ وَالْأَرْضَ كَانَتَا رَتْقًا فَفَتَقْنَاهُمَا ۖ وَجَعَلْنَا مِنَ الْمَاءِ كُلَّ شَيْءٍ حَيٍّ ۖ أَفَلَا يُؤْمِنُونَ
«Куфр келтирганлар осмонлару ер битишган бўлганини, бас, уларни очганимизни ва сувдан ҳар бир тирик нарсани қилганимизни билмайдиларми? Иймон келтирмайдиларми?» (Анбиё сураси, 30-оят)

Инсон ҳам, бошқа тирик жонзотлар ҳам сувдан яратилган ва улар ҳаёти давомида сувсиз яшолмайди.

Ушбу расмдаги манзара бир томчи денгиз сувининг микроскоп орқали кўриниши. Унда балиқ тухумлари, бактериялар, қисқичбақа личинкалари, қуртлар ва ҳоказо жонзотлар мавжуд.

Қаранг, бир томчи сувда шунча жонзот яшайди, кўпаяди, униб-ўсади.

Ушбу расмдаги денгиз томчиси тахминан 25 марта катталаштирилган тасвир экан.

Бойўғли

Бойўғли ўз инида яшар экан, танасининг ранги шу дарахт рангига мос ҳолда бўлади. Бу фан тилида мимикрия деб аталади. Бунда жонзот ўзи турган маконга ранг, шакл жиҳатидан мослашиши тушунилади.

Бойўғлининг ранги дарахт рангига ҳамоҳанглигидан бир қарашда болалари ҳам қараб турганини пайқаш қийин.

Жонзотлардаги бундай мослашув ов пайтида ўлжасини қочириб юбормаслик, душман ҳамласи ва бошқа хавфлардан сақланиш учун хизмат қилади.

Аллоҳ таолонинг қудратига далолат қилувчи қирғоқ

Расмга ўнг тарафдан изоҳ

Яшил дала; (Даладан чиқаётган оқава сувлар дарёга қуйиляпти)

Сариқ дарё;

Қора қирғоқ;

Мовий денгиз.

Бир жойнинг ўзида шундай ранг-барангликни яратиб қўйган буюк Мусаввир пок ва қудратлидир!

Аллоҳ таолонинг яратган махлуқлари борасида тафаккур қилсак, Унинг қудратига, азаматига қойил қолиб, иймонимиз нури зиёда бўлади, ибодатга рағбатимиз ортади ва ибодатларимизни янада ихлос билан адо этадиган бўламиз.

Сўзимизни ушбу оят билан якунласак:

هَٰذَا خَلْقُ اللَّهِ فَأَرُونِي مَاذَا خَلَقَ الَّذِينَ مِن دُونِهِ ۚ بَلِ الظَّالِمُونَ فِي ضَلَالٍ مُّبِينٍ

«Бу Аллоҳнинг яратганидир. Қани, Менга кўрсатинг-чи, Ундан бошқалар нимани яратдилар. Йўқ! Золимлар очиқ-ойдин адашувдадирлар» (Луқмон сураси, 11-оят)

Аллоҳ таоло ҳаммамизга Ўзининг яратган махлуқлари борасида тафаккур қилиб, иймонимиз нури зиёда бўлишини насиб этсин, ҳаммамизни Ўзининг ҳидоятидан айирмасин ва хотимамизни чиройли қилсин!

Интернет маълумотлари асосида Нозимжон Ҳошимжон тайёрлади

Муаллиф
Нозимжон Ҳошимжон
Манба
islom.uz
Мавзуга оид мақолалар
Маълумки, шу кунларда ижтимоий тармоқларда жазоирлик имом меҳробда намозда Қуръон қироат қилаётганда унинг елкасига бир мушук чиқиб, қорининг юзидан ва лабидан давоми...

9427 16:41 / 11.04.2023
Дарахт баргидаги бир томчи сувни ичиш учун 12 та чумоли тўпланди. Эътибор тортадиган жиҳати шуки, улар тўрт гуруҳга бўлиндилар. Бунга сабаб сув томчиси бир томонга давоми...

1442 09:00 / 05.09.2023
Юз инсоннинг муҳим аъзолардан бўлиб, ундаги моддий, ташқи чиройини кўрсатадиган қисмидир. Юзда қулоқ, бурун, оғиз, тишлар кўзлар каби бир неча аъзолар бор. Юзга давоми...

7125 14:00 / 05.09.2021
Инсон мияси ҳақида Инсон миясининг сатҳини кўриб турибсиз. Олимлар мияни Борлиқдаги кашф этилган нарсаларнинг мураккаброғи деб сифатлайдилар. Миямиз асосан давоми...

3412 14:00 / 10.09.2022