1445 йил 6 зулқаъда | 2024 йил 14 май, сешанба
Минтақа:
ЎЗ UZ RU EN
Суннат ва замонавий илм

Чумолилар озуқа сақлашни маҳорат билан амалга оширади

09:00 / 05.09.2023 1441 pdf Ўқиш режими + -

Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳийм.
Аллоҳ таолога битмас-туганмас ҳамду санолар бўлсин.
Пайғамбаримизга мукаммал ва батамом салавоту дурудлар бўлсин.

Дарахт баргидаги бир томчи сувни ичиш учун 12 та чумоли тўпланди. 
Эътибор тортадиган жиҳати шуки, улар тўрт гуруҳга бўлиндилар. Бунга сабаб сув томчиси бир томонга мойил бўлиб, ерга тушиб кетмаслиги учун унинг мувозанатини сақлаш мақсадида шу йўлни тутдилар.


Чумолиларга ўзаро ҳамкорлик қилишни, томчини ўртада тенг бўлишни ва жамоанинг ҳар бир аъзосига ҳаққини бериш кераклигини ким таълим берди?


Чумолилар озуқани сақлашни ҳам маҳорат билан амалга оширар экан.


Олимларнинг аниқлашича, чумолилар ўзи тўплаган ва истеъмол қиладиган дон ва уруғ каби озуқаларни ер остига кўмаётганда иккига бўлиб қўяр экан. Чунки дон ва уруғ иккига бўлиб қўйилса, ер ҳар қанча ҳосилдор бўлса ҳам униб чиқмас экан.


Олимларни янада ҳайратлантирган нарса шуки, чумолилар кашнич уруғини тўрт қисмга ажратар экан. Ўрганишлардан шу маълум бўлдики, кашнич уруғини иккига бўлса ҳам униб чиқар экан, аммо тўртга бўлса унмас экан.


Чумолига буларни ким ўргатди? Албатта, Аллоҳ субҳанаҳу ва таоло ўргатгандир!

Нозимжон Ҳошимжон

Ушбу мақола Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Дин ишлари бўйича қўмитанинг 2023 йил 11 августдаги 03-07/6522-рақамли хулосаси асосида тайёрланди.

Муаллиф
Нозимжон Ҳошимжон
Манба
islom.uz
Мавзуга оид мақолалар
Бир кунда уч дона хурмо истеъмол қилиш қуйидагилардан сақланишда ёрдам берадиОстеопороз mdash суяк мўртлашишида Анемия ndash камқонликда Кариес тишларнинг давоми...

2918 11:02 / 22.04.2022
Барча қушларда бош суяк тумшуққа бирлашиб кетган. Аммо қизилиштонда тумшуқ билан бош суяк бирбиридан алоҳида тарзда жойлашган.Шунингдек, у тебранишларни давоми...

2553 10:30 / 15.01.2021
Ислом дини эркак ва аёлни никоҳ орқали боғлаб, уларни оилага жамлагач, уларнинг ҳар бирларига турли масъулиятларни юклаган, ҳар бирлари учун ҳуқуқ ва бурчларни давоми...

7429 19:05 / 24.06.2020
Олимларнинг айтишича, агар Ой бўлмаганда ердаги бир кун олти соатдан иборат бўлар экан. Агар Ой бўлмаганда, сайёрамиздаги тун ҳозиргидан анчагина қоронғироқ давоми...

2301 12:45 / 04.12.2023