1445 йил 24 шаввол | 2024 йил 03 май, жума
Минтақа:
ЎЗ UZ RU EN
Жамият

Ҳикмат дурдоналари

11:10 / 27 февраль 1516 pdf Ўқиш режими + -

Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳийм.
Аллоҳ таолога битмас-туганмас ҳамду санолар бўлсин.
Пайғамбаримизга мукаммал ва батамом салавоту дурудлар бўлсин.

Одамларга ҳар қанча ишонсангиз ҳам, сирларингизни ўзингизда қолдиринг.

***

Йиқилганингизда ўрнингиздан турғизиш учун узатилган қўл учрашиб қолганда сўрашиш учун узатиладиган мингта қўлдан ишончлироқ, самимийроқдир.

***

Аёл эрига қаҳва тайёрлади, бироқ шакар солмади. Сўнг кийимларни дазмол қилиш учун нариги хонага чиқмоқчи бўлди. Шунда эри аёлининг қўлидан тутиб, «Сен ўзинг қаҳва ичмайсанми?» деб сўради. Аёли ҳозир ичгиси келмаётганини, кейинроқ ичишини айтди. 
Эри аёлига: «Ёнимда ўтир» деган эди, аёли «Нариги хонада дазмол қилишим керак, дадаси» деди. 


Шунда эри аёлига «Дазмолни кейин қиласан, кел, ўтир, биласанку, мен шакарли қаҳвани ёқтираман», деди.


Эрининг гапларидан: «Сен мисоли шакарсан, ёнимда ўтирсанг, аччиқ қаҳваям ширин туюлиб қолади», деган маънони англаган аёли ўзини қандай ҳис этди экан.

***

Йигит тўйи куни чимилдиққа кириш олдидан волидасининг хонасига аста кирди-да, қўлидаги атиргул гулдастасини онасининг кўзгуси олдига қўйиб, «Онажоним, сиз ҳамон дунёдаги энг чиройли аёлсиз, бахтимизга доим омон бўлинг», деган битикни гулдаста устига жойлади. Сўнг у ердан чиқиб, онасидан дуо олиб, секингина чимилдиққа кириб кетди.

***

Қачон уйланишингиз эмас, кимга уйланишингиз муҳим.

***

Эри вафот этди. Аёли унинг кўйлагини жойнамоз қилиб олди. Эримга ҳар куни савоби етиб турсин деб шундай қилди. Бу қандай муҳаббат-а!

***

Она мадраса бўлганда...

Эри вафот этди. Кийимлар жавонига эрининг либосини илиб қўйди. Саккиз йилдан кўпроқ вақт давомида ўша либос ҳамёнига пул солиб қўярди. Қачон фарзандларидан бирортаси пул сўраса, «Отангни чўнтагидан олақол!» дерди. Вафот этган эрининг хотираси уйидан узилиб қолмаслигини истарди.

Нозимжон Ҳошимжон тайёрлади

Ушбу мақола Ўзбекистон Республикаси Дин ишлари бўйича қўмитанинг 2024 йил 25 январь 03-07/400-сонли хулосаси асосида тайёрланди.

Муаллиф
Нозимжон Ҳошимжон
Манба
islom.uz
Мавзуга оид мақолалар
Ҳаёт бу мусофирчиликдир. Дунёга келар эканмиз умр бўйи давом этадиган узун йўлга мусофир бўлиб қадам босамиз. Баъзан йўлнинг ўзидан ҳам кўра елкамизга ортган давоми...

1967 13:00 / 20.12.2021
Қурбон Ҳайити арафасида Ўрта Осиё ва Қозоғистон мусулмонлари идораси раислари, марҳум муфтийлар Зиёвуддинхон ибн Эшон Бобохон ва Шайх Муҳаммад Содиқ Муҳаммад давоми...

1001 09:00 / 29.06.2023
Диана Ди Прима ўзининг .Хитой афсоналари, номли китобида келтиради .Қадим замонда бир ўтинчи бор эди. Унинг ҳаётда энг яхши кўрган нарсаси пул эди. У ўрмондан ўтин давоми...

4217 11:00 / 22.08.2022
Шаъбон ойи ndash ҳижрийқамарий тақвимнинг саккизинчи ойи бўлиб, Ражаб ва Рамазон ойлари ўртасида жойлашган. Бу ой тўғрисида келган маълумотларни ўрганиб кўрсак, давоми...

1127 13:35 / 19 февраль