1445 йил 23 шаввол | 2024 йил 02 май, пайшанба
Минтақа:
ЎЗ UZ RU EN
Жамият

Муносиб эътироф

09:00 / 29.06.2023 1000 pdf Ўқиш режими + -

Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳийм.
Аллоҳ таолога битмас-туганмас ҳамду санолар бўлсин.
Пайғамбаримизга мукаммал ва батамом салавоту дурудлар бўлсин.

Қурбон Ҳайити арафасида Ўрта Осиё ва Қозоғистон мусулмонлари идораси раислари, марҳум муфтийлар Зиёвуддинхон ибн Эшон Бобохон ва Шайх Муҳаммад Содиқ Муҳаммад Юсуф ҳазратларини Имом Бухорий номидаги орден билан мукофотлаш тўғрисида Давлатимиз Раҳбарининг Фармони эълон қилинди.

Фармонда қайд этилганидек, ҳар икки халқимизнинг муносиб фарзандининг миллатимиз ва динимиз олдидаги хизматлари жуда катта. Айни пайтда исломий илмни ривожлантириш, диннинг асл моҳиятини жамият аъзоларига етказиб бериш, тинчлик ва осойишталикни сақлаш ҳамда мустаҳкамлашда ҳам марҳум муфтийларимизнинг хизматлари катта. 

1981 йилда Швейцария делегацияси билан марҳум Зиёвуддинхон ҳазратларининг қабулларида бўлганман. Суҳбат жараёнида муфтий ҳазратлари таржимани ўзбек тилига ва ўзбек тилидан қилаётганимдан ниҳоятда хурсанд бўлгандилар (Ўша пайтлари айниқса Европа тилларидан ва тилларига таржима рус тили орқали асосан амалга ошириларди). Ўша йили яна икки марта у кишининг қабулларида бўлдим ва дуоларига мушарраф бўлганимдан Аллоҳга шукурлар айтаман. 

Марҳум Шайх ҳазратлари билан эса кўп марта ҳам суҳбат бўлиш, жуда кўп масалаларда маслаҳатларини олиш тақдиримга ёзилган бўлганимдан шукроналар айтаман. Шайх ҳазратлари мамлакатимизда Фиқҳ  академияси бўлишини орзу қилардилар. Раҳбаримизнинг қарорлари билан Халқаро Ислом академияси фаолият кўрсата бошлади. Ҳар иккала шариф зотнинг яна бир фазилатлари бор эдики, улар жуда ҳам кўп бева бечораларга ёрдам қўлини чўзган эдилар, сахий ва олижаноб эдилар. 

Ислом цивилизацияси марказига Бобохоновлар сулоласининг ҳозирги авлоди Зиёвуддинхон ҳазратларининг шахсий кутубхоналари ва архивларини беғараз ҳадя қилди. Шайх ҳазратларининг фарзандлари эса, ул зот қаламига мансуб асарлар билан кутубхонамизни бойитиб бормоқдалар. Ўзларини ҳам, элимизни ҳам оламга машҳур қилиб кетган ҳар икки зоти шарифларимизни Аллоҳ раҳмат қилсин, қилган хайрли ишлари учун мукофотлар ато этсин!

Шоазим Миноваров

Мавзуга оид мақолалар
ndash Аллоҳ ва Унинг Расули буюрган фарзвожиб амалларни бажариш.ndash Шубҳалардан четланиш, ҳаром ишларни тарк қилиб, улардан узоқлашиш.ndash Суннатларга амал қилиш, давоми...

2262 16:16 / 23.01.2022
Қуръонда келадиган суралардан бирининг номи Каҳф. Раббимиз бизга нозил этган Китобини охирги одамгача барча Аллоҳни танисин, динини тушунсин дея туширди. Бунга давоми...

1358 13:27 / 18.01.2022
Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам.Ер юзидаги энг яхши сув замзам сувидир. У тўйимли таом ва касалликдан шифодир,, дедилар.Табароний ривояти.Замзам сувининг давоми...

1839 10:30 / 21.06.2021
Набий соллаллоҳу алайҳи васаллам Маккадаги ёшлик пайтларини эслаб шундай дейдилар.Амакиларим билан Абдуллоҳ ибн Жудъоннинг уйида бир иттифоқнинг гувоҳи давоми...

2162 10:53 / 30.01.2022