1445 йил 6 зулқаъда | 2024 йил 14 май, сешанба
Минтақа:
ЎЗ UZ RU EN
Жамият

Қандай қилиб Аллоҳдан қўрқиш ва тақво қилиш мумкин?

16:16 / 23.01.2022 2282 pdf Ўқиш режими + -

Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳийм.
Аллоҳ таолога битмас-туганмас ҳамду санолар бўлсин.
Пайғамбаримизга мукаммал ва батамом салавоту дурудлар бўлсин.

– Аллоҳ ва Унинг Расули буюрган фарз-вожиб амалларни бажариш.

– Шубҳалардан четланиш, ҳаром ишларни тарк қилиб, улардан узоқлашиш.

– Суннатларга амал қилиш, мубоҳ ишларга муккасидан кетмаслик, чунки бунинг оқибатида инсоннинг шубҳали ишларга тушиб қолиш эҳтимоли кучаяди.

– Аллоҳнинг тоатида жидду жаҳд қилиш, дунё ва охират ишларида фикр юритиш, чунки инсон қачон ўлишини билмайди. Аллоҳ таоло берган ҳар бир неъмати учун сўроққа тортади, банданинг дунёда қилган ишларини ҳисоб-китоб қилади. Шунинг учун банда доим Аллоҳнинг ҳузурига боришга тайёр бўлиши керак.

– Нафс ва тана эҳтиёжлари билан Аллоҳнинг буйруқлари орасидаги мувозанатни сақлаш. Маълумки, Аллоҳ одамни фақат тоат-ибодатга берилиб, ўзини унутиб, одамларга қўшилмай қўйишга буюрмайди. Шариатимиз Аллоҳнинг ҳақларини поймол қилмаган ҳолда тананинг ҳақларини адо этишга буюрган. Бу эса Исломнинг мўътадиллик ва раҳмат дини эканини таъкидлайди.

– Барча ишларда холис бўлиш, обрў-эътибор, шуҳрат талаб қилмаслик. Ҳамма жойда, барча гап-сўзларда Аллоҳдан қўрқиш, махфий ва ошкора ишларни Аллоҳ кўриб турганини ҳис этиш, Аллоҳнинг ғазабини келтирадиган сўзлардан эҳтиёт бўлиш керак. Аллоҳ таоло: «Ҳолбуки, улар фақат Аллоҳга, динни Унга холис қилган ҳолда ибодат қилишга буюрилган эдилар, холос», деган (Баййина сураси, 5-оят).

– Аллоҳга ибодат қилиш, ҳар бир ишда Унинг ғазабидан хавфда бўлиш, Унинг розилиги, ажр-савоби ва раҳматидан умидвор бўлиш керак.

– Нафсга қарши курашиш, бу борада Аллоҳ ва Унинг Расули берган кўрсатмаларга риоя қилиш, ҳақ йўлда бардавом бўлиш ва бу йўлдаги азиятларга сабр қилиш керак.

– Яхшиликка буюриб, ёмонликдан қайтариш.

Тақводор инсоннинг сифатлари:

– Ота-онага яхшилик қилиш.

– Қариндошлик ришталарини боғлаш.

– Қўшниларга яхши муомалада бўлиш.

– Шижоатли, кечиримли бўлиш.

– Одил, ширинсўз бўлиш.

– Ўзгаларни ўзидан устун қўйиш.

– Аллоҳнинг азобидан қўрқиш.

– Иффатли бўлиш, кўзи, қулоғи, тили ва бошқа аъзоларини Аллоҳ ҳаром қилган нарсалардан тийиш...

Инсондаги тақво аломатлари:

– Ислом шариати белгилаган чегарадан чиқмайди.

– Аллоҳга бандалик изҳор қилади.

– Қалби кек, адоват, нафрат, ҳасаддан саломат бўлиб, муҳаббат, мулойимлик ва меҳрга тўла, Аллоҳнинг зикри билан обод бўлади.

– Илм-маърифат, яхшилик, фазилатларнинг намунаси бўлади. Одамларнинг орасини ислоҳ қилади.

– Ўзгаларга ёрдам беради, манфаат улашади.

Тақводорларнинг ажр-савоби:

– Аллоҳ таоло тақводорларни Ўзига дўст, валий қилиб олади. У Зот: «Унинг валийлари фақатгина тақводорлардир», деган. (Анфол сураси, 34-оят).

– Аллоҳ тақводорларни суяди. У Зот: «Йўқ! Ким аҳдига вафо қилса ва тақво қилса, Аллоҳ тақводорларни севадир», деган. (Оли Имрон сураси, 76-оят).

– Аллоҳ солиҳ амалларни қабул қилади. У Зот: «Албатта, Аллоҳ тақводорлардангина қабул қиладир», деган. (Моида сураси, 27-оят).

– Яхши оқибат. Аллоҳ таоло: «Ва оқибат тақводорларникидир», деган (Аъроф сураси, 128-оят).

– Жаннат. Аллоҳ таоло: «Албатта, тақводорлар жаннатлар ва чашмалардадир», деган. (Ҳижр сураси, 45-оят).

– Аллоҳнинг розилигига эришади, савоб тарозиси оғир келади, омонлик мақомида бўлади. Аллоҳ таоло: «Албатта, тақводорлар омонлик мақомидалар», деган. (Духон сураси, 51-оят).

– Қиёмат куни Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламга яқин бўлади, чунки у комил иймон эгасидир.

– Охиратдаги мартабаси улуғ бўлади. Дунёда одамларнинг муҳаббатини қозонади.

– Умри баракали бўлади.

– Йўли очиқ, ризқи кенг бўлади. Аллоҳ таоло: «Ким Аллоҳга тақво қилса, унинг йўлини очиб қўядир ва унга ўзи ўйламаган тарафдан ризқ берур», деган. (Талоқ сураси, 2-3-оятлар).

 

Муҳаммад Али Муҳаммад Юсуф

Муаллиф
Муҳаммад Али Муҳаммад Юсуф
Манба
islom.uz
Мавзуга оид мақолалар
Аллоҳ таоло марҳамат қилади .Очиқойдин араб тилида, Шуаро сураси, 195оят. Ваҳий тили бўлмиш араб тили Ислом ва араб бирлиги учун улкан асос ҳисобланади. Бу давоми...

1254 18:03 / 02 март
Саҳобалар буюк бир дарс арафасида туришганини билишмас эди. Набий алайҳиссалом улар билан бирга ўтирган эдилар. Ҳаммаси оддий эди. Дунё ишларида бирорбир янгилик давоми...

3775 14:31 / 09.04.2022
Бани Исроилда фақиҳ, олим, обид ва мужтаҳид киши бор эди. Унинг чиройли хотини бўлиб, у хотинини жуда қаттиқ севар эди. Хотини ҳам эрини яхши кўрар эди. Иттифоқо давоми...

3298 11:00 / 08.01.2022
Аллоҳ таоло.Эй Набий Жуфтларингга, қизларингга ва мўминларнинг аёлларига айт, жилбобларини ўзларига яқин қилсинлар. Ана ўша уларнинг танилмоқлари ва озорга давоми...

8832 17:43 / 15.04.2017